Иссиқликка чидамли бетонлар


Download 1.44 Mb.
bet1/8
Sana30.04.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1417821
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 1 маъруза Иссиққа чидамли бетонлар


Иссиқликка чидамли бетонлар
Режа:
1. Портланд цемент асосидаги иссиқликка чидамли бетон.
2. Aлюминий ва юқори алюминийли сементларга асосланган иссиқликка чидамли бетон.
Иссиқликка чидамли бетоннинг таърифи.
Иссиқликка чидамли - бу узоқ вақт давомида юқори ҳарорат таъсирида асосий физик-механик хусусиятларини белгиланган чегараларда сақлашга қодир бўлган махсус бетон.
Одатий ўтга бардошлилардан арқли ўлароқ, иссиқликка чидамли бетон махсус олдиндан куйдиришни талаб қилмайди. Бетонни олов билан ишлов бериш, иситиш мосламасининг биринчи ишга тушириш кунларида конструкцияни биринчи иситиш вақтида амалга оширилади.
Иссиқликка чидамли бетон, талабларга қўра, ҳар хил боғловчилар ёрдамида ишлаб чиқарилиши мумкин. Иссиқликка чидамли бетонларнинг қуйидаги турлари мавжуд: ингичка майдаланган қўшимчали портланд цементида (микро тўлдиргичли); алуминатли цементида; суюқ шишада.
Портландцементида иссиқликка чидамли бетон олганда, юқори ҳарорат шаройитида цемент тошининг эркин оҳакини боғлайдиган майда майдаланган минерал қўшимчалар (микротўлдиргич) қотиб қолган цементнинг қиздирилганда ва совиганидан кейин керакли мустаҳкамлиги ва тузилишини сақлашга ёрдам беради. Aнъанавий турдаги тўлдиргичлар ўрнига етарли даражада оловга бардошли материаллардан тайёрланган тўлдиргичлар ишлатилади. Биринчи навбатда, бу уларни ишлаб чиқариш жараёнида куйдириладиган материаллар - керамзит, шамот, майдаланган керамик ғишт ва бошқалар, шунингдек, табиий материаллар, масалан, хромит, магнезит ва бошқалар.
Иссиқликка чидамли бетон ва темир-бетондан ясалган иссиқлик агрегатларини қуриш ва ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатдики, ушбу материалларни қўллаганда:
  • одатий оловга бардошлилар учун мажбурий бўлган олдиндан куйдилишига ҳожати йўқ, чунки олов билан ишлов бериш ишга тушириш ва ишлатиш вақтида иситиш мосламасида амалга оширилади;
  • донали буюмлар ишлаб чиқариш ва уларни еҳтиёткорлик билан тахлашнинг ҳожати йўқ;
  • маҳаллий қурилиш материаллари - ишлатилган оловга бардошлилар, металлургия шлаклари, куллар, лёсс, кварц, помза, туф ва бошқалардан фойдаланиш имконияти яратилади;
  • қиммат шаклли оловга бардошлилар иқтисидий тежалади;
  • иситиш мосламалари нархи 10 дан 50% гача камаяди (оловга бардошлилар маҳсулотлар услубининг мураккаблигига қараб);
  • печларнинг ҳар қандай конструктив шаклларини яратиш имконияти пайдо бўлади;
  • иситиш мосламаларининг ишлашининг ишончлилиги ва умрбоқийлиги ошади;
  • юқори ҳароратда ишлайдиган қурилиш ускуналар ва агрегатларини саноатлаштириш ва механизациялаш имконияти яратилади

  • Бу белгилар иссиқликка чидамли бетон ва темир-бетондан фойдаланишнинг катта истиқболларини кўрсатади.


Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling