19-мавзу. Портландцемент махсус турлари Р Е Ж А 1.Оқ ва рангли портландцементлар 2. Кенгаювчи портландцементлар. 3. Хомашёси, ишлатиш соҳалари. ТАЯНЧ ИБОРАЛАР Оқ цемент, рангли цемент, ранг киритиш, пигментлар, ёруғлик даражаси, кенгаювчан цемент, гилтупроқ цемент, гипс, юқори асосли алюминат.
Оқ ва рангли портландцементлар
Бу цементлар энг аввало оқлиги ёки бошқа тиниқ ранглари билан фарқланадилар. Уларни таркибига оширилган миқдордаги SiO2 (23,5-25,5%), Al2О3 (5,5-7%) ва оз миқдорда Ғе2О3 (0,4- 0,5%) қўшилган кам темирли клинкердан тайёрланади. Уларни ишлаб чиқариш учун карбонатли ва қум–гилли хом ашёларнинг энг софларидан, хусусан каолин ва унинг саноат чиқиндиларидан фойдаланилади. Улар 1600-16500Сда айланма печларда куйдирилади. Куйдириш ҳароратини пасайтириш учун минералловчи – ўювчи (плавиков) шпат ёки хом ашёвий массанинг 1% гача миқдорда кремний — фторли натрий қўшилади. Клинкерга оқ ранг киритиш учун уни «оқлайдилар», яъни Ғе2О3ни ҒеОгача тиклайдилар.
Клинкерга оқ ранг киритиш усуллари
Сувли
Газли
Клинкерни 13000С дан 3000 гача совутгичда бирдан кескин совутилади
Клинкерни 1100 – 12000Сдан 2000 гача совутгичда бирдан кескин совутилади
Оқ портландцемент тайёрланиши
Фаол минерал қўшимча — диатомит, гипс ва кам темирли клинкер биргаликда туйилади
Рангли портландцемент
оқ ёки рангли клинкерни фаол қўшимча - диатомит, пигмент ва гипс билан биргаликда майдалаб туйиб тайёрланади. Бунда фаол қўшимча 6% дан, гипс 3,5% дан ошмаслиги лозим.
Рангли портландцементларда, минерал, синтетик ёки табиий бўёвчи пигментларнинг миқдори 15% дан, органик моддаларнинг миқдори 0,3%дан ортмаслиги лозим. Бўёвчи моддалар ёки пигментлар юксак бўяш ҳусусиятига, ишқорларга (айниқса, Са(ОН)2га), қуёш нурига, атмосфера таъсирига нисбатан юксак бардошликка эга бўлиши лозим. Бу талабларни сариқ ранг берувчи — охра, кизил ранг — сурик, яшил ранг берувчи — хром оксид, зангори ранг берувчи — кобальт оксиди қондиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |