15-мавзу Портландцемент турлари р е ж а тез қотувчан портландцемент Пластификацияланган ва гидрофоб портландцементлар Сульфатга чидамли портландцемент Оқ ва рангли портландцементлар Кенгаювчи портландцементлар


Download 188.29 Kb.
bet3/4
Sana17.06.2023
Hajmi188.29 Kb.
#1527533
1   2   3   4
Bog'liq
19-мавзу. Портландцемент турлари

Юқори асосли алюминатлар сут ҳолигача сўндирилган оҳак (СаО ҳисоблаганда вазнан 0,43 – 0,5 кисм) билан гилтупроқ цемент (вазнан тегишлича 0,57 – 0,5 қисм)ни қайнатиб тайёрланади. Қайнатиш учун махсус жиҳозланган ва иситадиган бегун – янчгичлар қўлланилади. Бегунларда қаймоқсимон аралашма аввалига 2 соат иситмасдан, сўнгра батамом қуригунича 130-150о температурада иситиб аралаштирилади. Бегунларда ишлашни янада давом эттирганда қуриган аралашма майдаланади ва дағал порошок ҳолида юқори асосли алюминатлар омборига ёки шар тегирмоннинг сарфлаш бункерига узатилади.

Бункерларда гилтупроқ цемент ва гипс билан бирга майдаланади; I – II сорт ярим молекула сувли ёки ниҳоятда мустаҳкам гипс ишлатилади, гилтупроқ цементнинг камида 400 маркалисидан фойдаланилади. Юқори асосли алюминатлар кенгаювчан цемент тайёрлаш учун товар маҳсулот сифатида бевосита қурилиш майдонининг ўзида берилиши мумкин. Бунинг учун улар гипс қўшиб, шар тегирмонда майдаланади. Шунда «кенгаювчан компонент» деб аталадиган компонент олинади, сўнгра гилтупроқ цемент билан маълум нисбатда аралаштирилади.


Таркиби. Махсус тайёрланган юқори асосли алюминат ва гипсдан тайёрланган гилтупроқ цемент асосида ишланган кенгаювчан цементда асосий компонентлар тахминан куйидаги нисбатда бўлади: гилтупроқ цемент– 70%; гипс– 20%; юқори асосли алюминат– 10%.
Кенгаювчан цемент гилтупроқ цемент, оҳак ва гипс қўшиб тайёрланадиган компонентларнинг миқдор нисбати тахминан шундай бўлади (таркибий қисмларининг оптимал дозаси тажриба йўли билан белгиланади ва оҳак активлигига боғлиқ): гилтупроқ цементдан 85%; гипсдан10%; охак (СаО) дан 5%.

Гилтупрок цемент қўшилган оҳак ва гипс аралашмасидан яхши сифатли кенгаювчан цемент тайёрлаш қийин. Бу усулда кўпинча сув ўтказмайдиган, чўкмайдиган цемент(СУЧЦ) олиш мумкин. Сув ўтказмайдиган кенгаювчан цемент(СУКЦ) эса махсус тайёрланган юқори асосли алюминатлардан фойдаланиб ишланади.

Кенгаювчан цементларнинг юқорида келтирилган таркиби гипс–охакли гилтупроқ цементлар асосида олинган. Гипсли кенгаювчан гилтупроқ цементлар таркибига эса тахминан 30% гипс ва 70% гилтупрок цемент киради. Бундай цемент аслида киришмайди–чўкмайди, чунки одатда салгина (3 сутка қотганида 0,15% гача) кенгаяди.


Download 188.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling