Кислота-асосли мувозанат


Download 120.5 Kb.
bet1/5
Sana20.12.2022
Hajmi120.5 Kb.
#1038917
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1403322997 44431


Кислота-асосли мувозанат
Режа:

  1. Кимёвий мувозанатдаги кислота-асосли реакциялар.

  2. Сувли эритмаларда кислота ва асосларнинг электролитик диссоциацияси.

  3. Аррениус назарияси, кислота ва асослар ҳақидаги ҳозирги замон тушунчалари.

  4. .Бренстед-Лоурининг протолитик назарияси.

  5. Эриган моддага эритувчининг таъсири.

Кучли ва кучсиз кислота.

  1. Кучли ва кучсиз асос эритмалари рН ини аниқлаш.

  2. Эритманинг электронейтраллиги ва материал баланси тенгламалари ва улар ёрдамида ҳисоблашлар.


Кислота-асосли реакциялар. Сувли эритмаларда кислота ва асосларнинг электролитик диссоциацияси. Кислота ва асослар ҳақидаги ҳозирги замон тушунчалари.
Аррениус 1887 йилда ўхшаш моддаларнинг эритмаларида зарядланган заррачаларга ажралиш ҳисобтга заррачаларнинг ортиши гипотезасини олға сурди. Бундай моддалрни у
25-электролитлар деб,уларнинг ионларга ажралишини эса электролитик диссоциация деб атади.
У кислота ва асос тушунчасини берди.
Кислота-бу диссоциланганда НҚ ионларини ва бошқа ҳеч қандай ионларни бермайдиган молекуладир.
Асос-диссоциланганда ОН- ионларини ва бошқа ҳеч қандай манфий ионларни бермайдиган молекуладир. Кислота ва асос орасида борадиганеакция туз ва сув ҳосил қиладиган нейтралланиш реакциясидир. Аррениус бўйича исталган электролит фақат қисман диссоциланади
Аррениус назариясида электролитик диссоциация сабаби тушунтирилмаган,ионлар ва электролит молекулаларининг.ўзаро ва эритувчи молекулалари билан таъсири ўрганилмаган эди, шунинг учун эркин НҚ ионлари мавжудлиги тан олинарди. Аррениус назарияси бўйича диссоциация даражаси бирдан катта бўлиши мумкин эмас.
Аррениус назарияси яратилгач электролит эритмаларига янгича қарашлар пайдо бўла бошлади. Биринчидан ,диссоциланиш жараёни сабаби, яъни эриган модда билан эритувчининг таъсири кўрсатилди. Электролит кучи ва характерини асолсан эритувчи белгилайди.
Электролитларни ўз ҳолати бўйича ва эркин кўринишда ва диссоциланиш механизми бўйича 2та бир-биридан кескин фарқ қилувчи гуруҳга бўлиш мумкин: булар ионофорлар ва ионогенлардир.
Ионофорлар - кристаллик панжараси алоҳида ионлардан тузилган (КСI, NаСI) электролитлардир. Бундай моддаларни сувда эритилганда гидротация энергияси таъсирида кристаллик панжаранинг бузилиши(парчаланиши) содир бўлади. Бундай моддаларда диссоциланмаган молекулалар модда эритилмасдан олдин ҳам бўлмайди, яъни улар эритилмасдан олдин ҳам бир-бири билан боғланган ионлар ҳолида бўлади.
Ионогенлар-бунда кристаллик панжаранинг бўғинларида қутбли молекулалар (СН3СООН) булган электролитлардир. Бундай моддаларнинг ионларга диссоциланиши бир неча боскичда боради:

1. СН3СООН+Н2О СН3СООНН2О


эритувчи билан кимёвий ўзаро таъсир ҳисобига молекуляр комплекснинг ҳосил бўлиши;

2. СН3СООНН2О СН3СОО-Н3О=


ионланиш,яъни ички-молекуляр қайта гуруҳланиш ҳисобига ион жуфтларининг ҳосил бўлиши;

3. СН3СОО-Н3О= СН3СООН- + Н3O=


ионлар жуфтининг эркин ионларга диссоциланиши.
Бренстед ва Лоури бир-биридан бехабар 1923 йилда кислота ва асосларнинг протолитик назариясини яратдилар. Бу умум томонидан қабул қилинган назариядир.
Протолитик назарияда заррачаларнинг кислота-асосли хоссаларини фақат протон ташиш билан боғлашади, шунинг учун бу назария бўйича кислота-асосли реакциялар протолитик реакциялар ёки протолиз реакциялари дейилади.

Download 120.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling