Кислота ёки диспротид- бу протонлар доноридир, яъни протон берувчи заррача (молекула, катион, анион) дир
Асос ёки эмпротид - бу протонлар акцепторидир,яъни протон қабул қилувчи заррача(молекула, катион, анион)дир.
Кислота протон бериб асосга айланади.Кислотадан ташкил топган ва протон бериши ҳисобига асос ҳосил қиладтган системани боғланган жуфт,ёки ярим реакция дейилади. Боғланган жуфт ичидаги жараёнлар қайтардир.
Кислота асос + Р (Р-протон)
А В + Р (1)
Кислота ва асосларнинг боғланган жуфтларига мисоллар:
СН3СООН СН3СООН- + Р
NН4Қ NН3 + Р
НСО3- СО32- + Р
АI(Н2О)63= АI(Н2О)5ОН2= + Р
Н3О= Н2О + Р
Н2О НО- + Р
Протон олувчи ва берувчи заррачалар амфипротлар (Н2О, НСО3- ва бошқалар) дейилади.
Заррачаларнинг протонодонорлик хусусияти қанчалик кучли бўлса, у шунчалик кучли кислота ва у билан боғланган асос шунчалик кучсиз асос ҳисобланади.
Кислота ёки асоснинг абсолют кучини (1) тенгламага мос равишдаги мувозанат константаси характерлайди.
Бироқ протонлар оз бўлсада сезиларли миқдорда эритмада эркин ҳолатда мавжуд бўла олмайди,шунинг учун протоннинг кислотадан ажралиш реакциясини ўз-ўзидан бор майди, ҳар доим шу кислота билан боғланган асосга нисбатан кучлироқ бўлган асосга яъним бошқа заррачага протон ўтказиш ҳолати рўй беради. Ҳар доим бир вақтнинг ўзида 2та боғланган
жуфтнинг реакцияси боради ва янги кислота, янги асос ҳосил бўлади.
Кисл.1 асос.1 + Р
асос.2 + Р кисл.2.
Кисл.1 + асос.2 асос.1 + кисл.2.
Боғланган жуфт ролини эритмад иштирок этаётган қандайдир бошқа модда ва эритувчининг ўзи ҳам ўйнаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |