Қотаётганидаги жараёнлар ва хоссалари. Айтиб ўтилганидек, кенгаювчан цемент қотаётганда юкори асосли алюминатлар гипс билан ўзаро таъсир этишиши натижасида кенгаяди. Кенгаювчан цементнинг тишлашиш жараёнлари жуда тез ўтиши мумкин. Секинлаштириш учун сульфит-спирт барда(цемент оғирлигининг0,3 – 0,5% гача) ёки вино-тош кислота (0,1 – 0,2%) ишлатилади. Тишлашишини секинлаштиргичлар ишлатилса, камрок кенгаяди ва цемент ўз мустахкамлигини секинрок ошира боради. Аммо тадқиқотлар маълумотларига караганда, бу билан кенгаювчан цементнинг пироварди сифат кўрсаткичлари ёмонлашмайди. Мустаҳкамлиги. Кенгаювчан цемент ниҳоятда мустаҳкам булади. Асосан гилтупроқ цементнинг қотиши хисобига ана шундай мустаҳкамланади. Кенгаювчан цементнинг қуйидаги маркалари белгиланган: тез тишлашадиган цемент учун – 300; 400; 500 ва 600; тишлашиш муддатлари секинлаштирилган цементлар учун– 300; 400 ва500. Цемент текис кенгайиши ва қотаётганида ёрилмаслиги керак. Хажман канчалик текис ўзгариши жиҳатидан ГОСТда кўрсатилган усул бўйича синаб кўрилади. Сувда қотаётган цементтош 1 суткадан сўнг қуйидагича нисбий чизиқли кенгайиши лозим: - тез тишлашувчан цементлар учун– камида 0,2%, кўпи билан 1%; - тишлашиш муддатлари секинлаштирилган цементлар учун– камида 0,1%, кўпи билан1%.
пойдевор болтларини текислаш, машиналар остига куйиш
йиғма бетон ва темир-бетон конструкцияларнинг туташ ерларини зичлашда
бетон ва темир-бетон конструк
ция ёрикларини текислаш, конструк
цияларни кучайтириш ва х.к
раструб трубалар ва бошка конструкция элементларининг сув ўтказмаслиги хамда зичлигига нисбатан алохида талаблар куйиладиган бирикмалари чокларини чеканкалаш хамда гидроизоляция
лашда
Тез тишлашадиган кенгаювчан цементларнинг ишлатилиши
Тишлашиш муддатлари секинлаштирилган кенгаювчан цементлар ишлатилиши
чеканкалаб бўлгандан кейин камида 24 соат ўтгандан сўнг ҳосил қилинадиган 10 атмгача иш босимида чоклар ва раструбларни чеканка-лашда
конструкцияларни монолитлаш ва кучайтиришда; пойдевор остига қуйиш ва пойдевор болтларини текислашда
чўкмайдиган, сув ўтказмайдиган кенгаювчан бетонлар қуйиш, гидроизоляцион сувашда, шунингдек йиғма бетон ва темир-бетон конструкцияларнинг туташган жойларини текислашда
Кенгаювчан цементларни куйидаги холларда ишлатиб булмайди
00 дан паст температурада ва иситмасдан қилинадиган ишларда
800дан ошиқ температурада ишлатиладиган конструкция ларда
сизот сувлари таъсирида бўладиган конструкциялар-
да
Назорат саволлари 1.Портландцементнинг қандай турларини биласиз? 2. Оқ ва рангли портландцементлар олишда хомашё сифатида нималар ишлатилади? 3.Кенгаювчи портландцементлар таркиби тўғрисида сўзлаб беринг 5.Кенгаювчи портландцементлар қаерларда ишлатилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |