«Ишлаб чикариш жараёнларини назорат килиш ва автоматлаштириш» кисми
Download 41.99 Kb.
|
3 avtomatikaДонадарлаш минораси ҳисоби билан аммоний нитрат ишлаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кучайтириш коэффициенти K=0,5
«Ишлаб чикариш жараёнларини назорат килиш ва автоматлаштириш» кисми Ишлаб чиқаришни автоматлаштиришнинг асосий негизи иш жойларни ўзгартириш, бу технологик жараённинг энг муҳим йўналишларидан биридир. Кимё саноатида техника ва технологияларни ривожлантиришни, ишлаб турган ва янги қурилаётган корхоналарни қувватининг кўпайишини назорат қилиш, бошқарувда ҳисоблаш техникасини кенг қўллаб, комплекс автоматлаштириш киритишни талаб қиляпти. Автоматлаштириш ишлаб чиқариш жараёнлариин жадаллаштириш, унумдорлигини ошириш ва юқори сифатли маҳсулот олишни, асосий ва ёрдамчи технологик жараёнларни хавфсиз ишлашини таъминлайди. Локал ва автоматик бошқариш системалари катта аҳамиятга эга бўлиб, ахборот ва бошқариш функцияларини меъёрида фаолият кўрсатишини таъминлайди. Ахборот функцияларнинг вазифаси - ахборотни техник параметрларини ўлчаш, узатиш, тайёрлаш ва кўрсатишлардан иборат. Бошқариш функцияларининг вазифаси - ҳисоб ва узатиш, бошқарувчи механизмга таъсир кўрсатиш бошқарувидан иборат бўлиб, сифатли маҳсулот олинишида берилган қийматларни сақлаб туришдан иборат. Малакавий битирув ишини бажаришда объект сифатида Доналаштириш минораси танлаб олинди. Бошқарилувчи параметр сифатида – сарф олинди. Жараёндаги ўзгартириладиган объектнинг асосий кўрсаткичи хавонинг сарфи: Gmакс =300*103 м3/соат; Gмин =200*103 м3/соат; Gўрт =250*103 м3/соат микдорда ўзгариши мумкин, сарфни ўзгариш чегараси ∆±50*103 м3/соат Бошқарилувчи объектдаги сарфни ўлчашдаги хатоликларнинг қийматлари (абсолют, нисбий ва келтирилган хатоликлар) аниқланди. Ушбу хатоликларга мос келувчи ўлчовни аниқлаш учун тўғри келган датчик танланди - сарфни меъёрловчи асбоб.
Туртки Z нинг қиймати ва технологик ўтиш оралиғи ўқитувчи томонидан берилган: Z=0.7 тенг бўлади. Ҳисоблашни компьютерда MATLAB дастури асосида 2 сиғимли объект моделини борлигини инобатга олиб, биз ҳам сарфни меъёрловчи қурилмадаги бошқарув жараёнини 2 сиғимли деб қабул қиламиз. Бунга қараганда К=К1*К2 бу ерда- К1, К2 ҳар бир сиғимнинг кучайтириш коэффициенти. Демак, К= К1*К2=0.7 К1, К2 ларнинг қийматини танлаб, объектга мос келувчи қиймати олинади. Компьютерда MATLAB дастури асосида қуйидаги бошқариш тизими кўрсаткичлари олинди:
Объектни оптимал бошқариш учун унга тўғри келадиган ростлагич танланади- ростлаш қонунига биноан. Қуйида келтирилган блок схемага асосан ростлаш оптимал кўриниши танланди, ростлагични қийматини аниқлашда датчик ва ижрочи қурилмани кучайтирувчи бўлинма деб қараб 2 сиғимли объект ПИ рослагич учун ҳисобланди: Бошқарув тизимининг компьютер модели “МATLAB” дастури асосидаги блок схемаси қуйида келтирилган: Компютер модели яратилгач унга кучайтириш коэффициенти ва интеграллаш коэффициентининг қийматлари киритилади ва экранда уларнинг ўтиш эгри чизиқлари яратилади. Кучайтириш коэффициенти K=0,5, интеграллаш коэффициенти Ti=0.01. Кучайтириш коэффициенти K=0,5 интеграллаш коэффициенти Ti=0.01 бўлганда ростланиш вақти кисқа ва текис ҳаракат орқали ростланиш юзага келади. Ростлагич мана шу қийматларда оптимал бошқаришга эришар экан. Технологик жараён автоматлаштиришнинг функционал схемасини чизамиз. Қурилмадаги ҳарорат қурилмани ўзида жойлашган бирламчи элемент манометрик термометр SITRANS TF 2 (поз 1-1) ёрдамида ўлчаниб, 4-20 мА электр чиқиш сигналига кўринишида ростлагичга берилади. Шитда жойлашган РТМ-4К (поз 1-2) ростлагич ёрдамида ростлаш таъсир сигнали ишлаб чиқилиб, клапан ёрдамида (поз 1-4) бошқарилади.
Download 41.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling