8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари Режа


Download 116 Kb.
bet1/6
Sana30.04.2023
Hajmi116 Kb.
#1403653
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8- Қурилиш қоришмалари


8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари


Режа:
1. Қурилиш қоришмаларининг синфланиши.
2. Қурилиш қоришмалари.
3. Қоришмаларнинг пластиклигини ошириш.
4. Қурилиш қоришмаларининг турлари.
5. Қоришманинг асосий хоссалари.
6. Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги.
7. Махсус қоришмаларнинг турлари.

Қумли (ёки йирик тўлдиргичсиз) қоришма сув, қум, боғловчи модда ва ҳар хил қўшимчалар билан қориштириб тайёрланади. Қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклар ва бошқалардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плита-тахталар тайёрлашда ишлатилади. Бунда тўлдиргичларнинг йириклиги 5 мм. дан ортмаслиги лозим.


Зичлигига кўра оддий – зичлиги 1500 кг/м3 дан катта ва енгил – зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган қурилиш қоришмалари фарқланади. Оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги (1500 кг/м3 дан) катта бўлган дарё тошларидан майдалаб ишланган қумлар, енгил хили учун эса ғовакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, пемза) ишлатилади. Қоришмадаги боғловчи моддаларнинг хилига кўра оддий қоришмалар – цемент, оҳак, гипс ёки мураккаб қоришмали цемент-оҳак, цемент-тупроқ, оҳак-гипсли каби турларга бўлинади. Ишлатилишига кўра қоришмалар деворбоп, пардозбоп ва махсус қоришмаларга бўлинади.
Қурилиш қоришмалари учун боғловчи моддалар сифатида портландцемент, тошқол-портландцемент, пуццолан-портландцементлар ишлатилади. Бундай боғловчилар билан тайёрланган қоришмалар сув, нам ёки бошқа зарарли муҳитда иншоатлар қуришда ишлатилади. Одатда, ишлатиладиган гидравлик боғловчиларнинг маркаси қоришма маркасидан 3—4 марта катта бўлиши керак. Нам ва сув таъсиридан узоқ, қуруқ шароитдаги қурилиш .қисмлари учун ҳавойи оҳак, тупроқ ва гипсли боғловчи моддалар ишлатилади.
Ғишт теришда йириклиги 2 мм. дан катта бўлмаган қумлар ишлатилади. Маркаси М 50 бўлган қурилиш қоришмаларида соз тупроқ чанглари 20 %гача бўлиши мумкин.

Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling