5-маъруза. Алгоритм ва унинг асосий хоссалари


Download 235.99 Kb.
bet1/5
Sana26.02.2023
Hajmi235.99 Kb.
#1232439
  1   2   3   4   5
Bog'liq
3 маърузага АЛГОРИТМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ

5-маъруза. АЛГОРИТМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ

РЕЖА

1. Алгоритм ва алгоритмлаш тушунчалари. Алгоритмнинг хоссалари. Алгоритмларни яратиш усуллари ва турлари.

2. Алгоритмларни тасвирлаш усуллари. Блок-схемалар. Оддий ва таркибли алгоритмлар.

3. Ёрдамчи алгоритмлар. Масалаларни компьютерда ечиш босқичлари.

АЛГОРИТМ ВА ДАСТУР ТУШУНЧАСИ

  • Алгоритм сўзи буюк математик Ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқ бўлиб, у биринчи бўлиб араб рақамларидан фойдаланган ҳолда арифметик амалларни бажариш қоидасини баён этди.
  • 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9

  • Алгоритм - бу қўйилган масаланинг ечимига олиб келадиган, маълум қоидага биноан бажариладиган амалларнинг чекли қадамлар кетма-кетлигидир. Бошқача қилиб айтганда алгоритм бошланғич маълумотлардан натижагача олиб келувчи жараённинг аниқ ёзилишидир.

АЛГОРИТМ ХОССАЛАРИ:

  • Аниқлик ва тушунарлилик, оммавийлик, натижавийлик ва дискретлик.
  • Аниқлик ва тушунарлилик - деганда алгоритмда ижрочига берилаётган кўрсатмалар аниқ мазмунда бўлиши тушунилади. Чунки кўрсатмалардаги ноаниқликлар мўлжалланган мақсадга эришишга олиб келмайди.
  • Оммавийлик -деганда ҳар бир алгоритм мазмунига кўра бир турдаги масалаларнинг барчаси учун ҳам ўринли бўлиши, яъни умумий бўлиши тушунилади.
  • Натижавийлик -деганда алгоритмда чекли қадамлардан сўнг албатта натижа бўлиши тушунилади.

Дискретлик -деганда алгоритмларни чекли қадамлардан ташкил қилиб бўлаклаш имконияти тушунилади.

  • Дискретлик -деганда алгоритмларни чекли қадамлардан ташкил қилиб бўлаклаш имконияти тушунилади.
  • Алгоритмнинг учта тури мавжуд: чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи(циклик).
  • Чизиқли алгоритмлар - ҳеч қандай шартсиз фақат кетма-кет бажариладиган жараёнлардир.
  • Тармоқланувчи алгоритмлар - маълум шартларга мувофиқ бажариладиган жараёнлардир.
  • Такрорланувчи алгоритмлар - бирон бир шарт текширилиши ёки бирон параметрнинг ҳар хил қийматлари асасида чекли равишда такрорланиш юз берадиган жараёнлардир.

Download 235.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling