5-маъруза. Алгоритм ва унинг асосий хоссалари


Download 235.99 Kb.
bet3/5
Sana26.02.2023
Hajmi235.99 Kb.
#1232439
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 маърузага АЛГОРИТМ ВА УНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИ

АЛГОРИТМ НИМА?

  • Алгоритм – бу қоидаларнинг қатъий ва чекли системаси бўлиб, баъзи объектлар устида бажариладиган амалларни аниқлайди ва чекли қадамдан кейин қўйилган мақсадга олиб келишни таъминлайди.
  • Алгоритмни оддий тилда тавсифлаш.
  • Алгоритмларни ифодалашнинг энг кенг тарқалган шакли — оддий тилда сўзлар билан баён қилишдир. Бу нафақат ҳисоблаш алгоритмларида, балки ҳаётий, турмушдаги "алгоритм"ларга ҳам тегишлидир. Масалан, бирор бир таом ёки қандолат маҳсулотини тайёрлашнинг ретсепти ҳам оддий тилда тавсифланган алгоритмдир.

Сўзлар билан ифодаланган ҳар бир амал “алгоритмнинг қадами” деб аталади. Қадамлар тартиб рақамига эга бўлади. Алгоритм кетма-кет, қадам-бақадам бажарилиши керак. Агар алгоритм матнида "N сонли қадамга ўтилсин" деб ёзилган бўлса, бу алгоритмнинг бажарилиши кўрсатилган N -қадамдан давом этишини билдиради.

  • Сўзлар билан ифодаланган ҳар бир амал “алгоритмнинг қадами” деб аталади. Қадамлар тартиб рақамига эга бўлади. Алгоритм кетма-кет, қадам-бақадам бажарилиши керак. Агар алгоритм матнида "N сонли қадамга ўтилсин" деб ёзилган бўлса, бу алгоритмнинг бажарилиши кўрсатилган N -қадамдан давом этишини билдиради.
  • Машина тушунадиган шаклда ёзилган алгоритм масалани ечиш дастуридир. Алгоритмни оддий тилда ёзишда тўрт хил амалдан: ҳисоблаш, N-қадамга ўтиш, шартни текшириш, ҳисоблашнинг охири, шунингдек киритиш ва чиқариш амалларидан фойдаланилган мақул. Булар ичида энг кўп фойдаланиладигани ҳисоблаш амалидир.

Алгоритмни тизим кўринишида ифодалаш

Алгоритмни тизим кўринишида ифодалаш

Алгоритмни тизим кўринишида ифодалаш

Одатда алгоритм бир неча марта ишлаб чиқилади, баъзан хатоларни тўғрилаш, алгоритм таркибини аниқлаштириш ва текшириш учун бир неча марта орқага қайтишга тўғри келади. Алгоритм ишлаб чиқишнинг биринчи босқичида алгоритмни ёзишнинг энг қулай усули - алгоритмни тизим кўринишда ифодалашдир.

  • Одатда алгоритм бир неча марта ишлаб чиқилади, баъзан хатоларни тўғрилаш, алгоритм таркибини аниқлаштириш ва текшириш учун бир неча марта орқага қайтишга тўғри келади. Алгоритм ишлаб чиқишнинг биринчи босқичида алгоритмни ёзишнинг энг қулай усули - алгоритмни тизим кўринишда ифодалашдир.
  • Алгоритм тизими — берилган алгоритмни амалга оширишдаги амаллар кетма-кетлигининг оддий тилдаги тасвирлаш элементлари билан тўлдирилган график тасвиридир. Алгоритмнинг ҳар бир қадами тизимда бирор бир геометрик шакл - блок (блок символи) билан акс эттирилади. Бунда бажариладиган амаллар турига кўра турлича бўлган блокларга ГОCТ бўйича тасвирланадиган турли хил геометрик шакллар - тўғри тўртбурчак, ромб, параллелограмм, доира, овал ва ҳоказолар мос келади. Алгоритм тузимларини қуриш қоидалари ГОСТ 19. 002-80 да (халқаро стандарт ISO 2636-73 га мос келади) қатъий белгилаб берилган.

Download 235.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling