8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари Режа
Download 116 Kb.
|
8- Қурилиш қоришмалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кислотага чидамли
- Радиация нурларидан сақловчи қоришмалар
Махсус қоришмалар. Акустик қоришмалар гипсли ёки гидравлик боғловчиларни ғовак тўлдиргичлар (тошқол, керамзит) билан қориштириб олинади. Қоришманинг пластиклигини ва ғоваклигини ошириш мақсадида ҳаво ютувчи қўшилмалардан ёғоч смоласи ва совунли ёғоч пеки ишлатилади.
Полбоп қоришмалар цемент-қумли, темир қиринди-цементли, цемент-ёғоч қириндили, магнезиал, гипсли ва полимерцементли хилларга бўлинади. Полнинг остки қатлами учун ишлатиладиган цемент маркаси 300 дан кам бўлмаслиги керак. Устки қатламига 400 ва ундан катта маркали цементлар ишлатилади. Кимё саноати корхоналар полларини қоплашда ёки зарарли суюқликлар таъсирида бўладиган пол қуришда полимерцемент (латексли) қоришмалари кенг ишлатилмоқда. Кислотага чидамли қоришмалар учун суюқ шиша, кремнефторли натрий ва кислотага чидамли тулдиргичлардан фойдаланилади. Иссиққа чидамли қоришмалар ўтга чидамли ғиштларни теришда ўчоқларнинг ички қисмини сувашда ишлатилади. Бундай боғловчининг таркибида маркаси 400 дан кичик бўлмаган портландцемент, шамот кукуни, пластификаторлардан ўтга чидамли ва бентонит лойи ҳамда сульфит-дрожали бражка (СДБ) бўлади. Агар ўчоқдаги ҳарорат 1150°С дан паст бўлса, боғловчи модда сифатида портдландцемент, 1350°Сгача бўлса, шамот-боксидли қоришмалар ишлатилади. Ер ости қазилма бойликларини излашда, газ ва нефть олишда ер юзасидан 6–7 минг метргача чуқурликка қудуқлар қазилади (бурғиланади). Тор қудуқ деворлари орқали юқори босимда чиқаётган газ ва нефтнинг сингиб кетмаслигини таъминлаш ҳамда ер ости сувларининг йўлини тўсиш мақсадида қудуқ деворлари тампонаж цемент асосидаги қоришма билан сувалади. Қоришма тайёрлаш учун тампонаж цементи, қум ва тупроқ керак бўлади. Бундай қоришма аталасимон майин бўлиши, қотганда сув, зарарли суюқликлар таъсирига чидамли бўлиши зарур. Радиация нурларидан сақловчи қоришмалар тайёрлашда портландцемент ёки тошқол цементи, жуда оғир тоғ жинсларидан олинган тўлдиргич (барит қуми) ишлатилади. Қоришманинг зарарли муҳитга чидамлилигини ошириш учун унга кадмий, бор ва бошқа қўшилмалар қўшилади. Зичлиги камида 2200 кг/м3 га тенг бўлиши керак. Бундай қоришмалар рентген хоналари, атом электр станциялари қурилишида сувоқбоп қоришма сифатида ишлатилади. Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling