- Режа:
- 1) Йирик панелли биноларнинг конструктив схемалари.
- 2) Ташқи деворларнинг панелларга бўлиниш системалари.
- 3) Девор панелларининг конструктив ечимлари.
- 4) Панель деворларнинг горизонтал ва вертикал чоклари.
- Биноларни йирик элементлардан қуришга ўтишнинг навбатдаги босқичида уларнинг деворларини биз кўриб ўтган блоклардан ҳам каттароқ элементларга - панелларга бўлиш қабул қилинган. Бундай биноларда ташқи ва ички деворларни, ораёпма ва том ёпмаларни, пардадеворларни, зинапоя маршларини ва майдончаларини йирик панеллардан қилинади.Йирик панель деворларнинг йирик блоклардан фарқи шуки, улар мустақил устиворликка эга эмас. Шунинг учун монтаж қилиш жараёнида вақтинча махсус мосламалар ёрдамида уларни маҳкамлаб қўйилади. Йирик панелларнинг заводдан чиқишдаги тайёрлик даражаси йирик блокларга нисбатан анча юқори бўлади.
Йирик панелли бино фасади: - Йирик панеллардан қуриладиган бинолар деворли ва каркасли конструктив системаларда бажарилишлари мумкин. Деворли конструктив системага эга бўлган биноларда вертикал юк кўтарувчи конструкциялар вазифасини йирик панель деворлар бажарадилар. Бунда юк кўтарувчи деворлар кўндаланг ва бўйлама йўналишлар-да ёки ҳар икки йўналишда жойлашган бўлишлари мумкин.
-
- Йирик панеллардан қуриладиган биноларнинг меъморий композициясини бойитишнинг йўлларидан бири ташқи деворларда панелларга бўлинишнинг турли хил системаларидан фойдаланишдир.
- Йирик панелли биноларнинг асосий конструктив элементи девор панелидир. Ташқи девор панеллари бир қатламли, икки қатламли ва уч қатламли қилиб тайёрланиши мумкин. Бир қатламли панелларни тайёрлаш учун енгил (керамзитобетон, шлакобетон каби) ва ячейкали (газобетон, кўпик бетон каби) бетонлар қўлланилади. Панелларнинг атмосфера таъсирига чидамлигини ошириш мақсадида ташқи томондан декоратив бетон ёки қоришмадан, керамик, шиша плиткалардан пардоз қатлами қилинади ёки атмосфера таъсирига чидамли бўёқлар билан бўялади. Панелларнинг ички сирти бўяш ёки гул қоғоз ёпиштириш учун силлиқ қилиб чиқарилади.
Ички девор панелларининг турлари: Ташқи ва ички панель деворларнинг чоклари: - Юқоридаги панелдан пастки панелга юкни узатиш усулларига қараб горизонтал чоклар қуйидаги турларга бўлинади:
- 1. Контактли чок.
- 2. Платформасимон чок.
- 3. Комбининацияланган чок.
- 4. Монолит чок.
- Горизонтал чоклар текис ва профилланган бўлиши мумкин.
Панель деворларнинг вертикал чоклари:
Do'stlaringiz bilan baham: |