8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари Режа
Қоришманинг асосий хоссалари
Download 116 Kb.
|
8- Қурилиш қоришмалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Цементнинг 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси
Қоришманинг асосий хоссалари
Қоришманинг жойланувчанлик билан ёйилувчанлик каби хоссалари уни ишлатиш учун қулай бўлишлигини таъминлаши керак. Тайёрланган қоришмага стандарт конуснинг қандай чуқурликка ботишига қараб, унинг ёйилувчанлик кўрсаткичи топилади. Стандарт конуснинг учидаги бурчаги 30° бўлиб, оғирлиги 300 г. дан ошмайди. Конуснинг учи қоришма сиртига теккизилган ҳолда эркин чўктирилади (1-расм) ва унинг неча сантиметрга ботганлигини кўрсатади. Конуснинг ботиш чуқурлиги қоришманинг ишлатилишига қараб қуйидагича қабул қилинади: деворбоп панел ва блокларни монтаж қилишда уларнинг чокларини тўлғизиш учун 5—7 см; йирик блоклар, ичи бўш ғишт ёки бошқа буюмларни тайёрлашда 7—8 см; харсангтошларни теришда 4—6 см. Қоришманинг ёйилувчанлиги, асосан, ундаги сув миқдорига ва тўлдиргичнинг сув шимувчанлигига боғлиқ. Қоришма жойланган асос ғовак ёки қуруқ ҳолатда бўлса, у сувнинг бир қисмини шимиб олади, натижада, қоришмадаги цементнинг тўла гидратацияланиши учун сув етишмай қолади. Агар асос намланган бўлса, ундаги сувнинг бир қисми шимилганда ҳам мустаҳкамлиги камаймайди. Қоришмани қониқарли ёйилувчанликда тайёрлаш учун унга совун суви, сульфит спирт бардаси ва бошқа органик пластификаторлардан 0,1—0,3 % миқдорда қўшиш керак. Қоришма учун анорганик қўшилмаларнинг миқдори тажриба йўли билан аникланади. Қоришманинг мустаҳкамлиги ҳам бетон сингари боғловчининг фаоллигига, сув-цемент нисбатига, зичлигига ва қотиш шароити каби ҳолатларга боғлиқ. Қурилиш қоришмалари мустаҳкамлиги бўйича қуйидаги маркаларга бўлинади: 4, 10, 25, 50, 75, 100, 150, 200, 300. Кўп юк тушадиган конструкцияларда (устун, тўсинлар), маркаси 50 дан юқори қоришмалар ишлатилади. Биноларнинг ташқи деворларини теришда маркаси 50 дан кам қоришмаларни ҳам ишлатса бўлади. Цементли қоришмаларнинг мустаҳкамлиги уларга қўшиладиган оҳак ёки тупроқ микдорига боғлиқ. Цементнинг қотиш назарияси ва амалдаги тажрибаларга кўра қурилиш қоришмаларининг ҳаво ҳарорати 1 °С дан 40°С гача бўлганда 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси (%да) 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал Цементнинг 28 кунлик мустаҳкамлигига нисбатан қотиш даражаси
Жадвалдаги кўрсаткичлардан кўриниб турибдики — совуқ шароитда (1—5°С) ҳамда энг юқори ҳароратда (40—50°С) қоришманинг қотиш тезлиги секинлашади. Шу сабабли, совуқ кунлари тайёрланаётган қоришманинг музлаб қолмаслиги ва қотиш тезлигининг меъёрда бўлиши учун кимёвий қўшилмалар (хлорли кальций 3—7 %; поташ 3—5 %; хлорли натрий 3—5 % ва ҳ.к.) қўшилади. Иссиқ кунларда эса, қоришмадаги сувнинг тезда буғланиб кетмаслиги учун унга сув сепиб турилади. Қишнинг совуқ кунлари тайёрланадиган қоришма маркаси бир поғона катта қилиб олинади. Масалан, М50 қоришма ўрнига М75 бўлиши керак. Қоришмадан тайёрланган стандарт намунани сувни тўла шимдириш ва музлатиш усули билан синалади. Намунанинг музлашга чидамлилик даражаси 10, 15, 25, 35, 50, 100, 150, 200 ва 300 циклларга тенг. Қоришма ёйилувчанлигининг қоришма жойланадиган асос хоссасига, қотиш шароитига ва ҳаво ҳароратига боғлиқлиги 2-жадвалда кўрсатилган. Муттасил намлик таъсирида ва зарарли муҳитли жойларда мустаҳкамлиги 10—20 МПа бўлган гидравлик қоришмалар ишлатилади. Боғловчи сифатида портландцемент, тошқолли ёки пуццолан цементлардан фойдаланилади. Вақти-вақти билан сув таъсирида бўладиган конструкцияларни қуришда қоришмага гидрофоб пластификаторлар қўшилади. 2-жадвал Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling