8-маъруза. Қурилиш қоришмалари ва унинг асосий хоссалари Режа


Қоришмаларнинг пластиклигини


Download 116 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi116 Kb.
#1403653
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8- Қурилиш қоришмалари

Қоришмаларнинг пластиклигини оширишда пластификатор-қўшилмаларнинг аҳамияти катта. Чунки, ғовак асосга (ғишт, енгил бетон, серғовак тошлар) юпқа қоришма билан ғишт терганда ёки сувоқ қилганда, у ўзидаги сувни саклаган ҳолда қотишини таъминланмаса асос сувни тезда ўзига сингдиради ва қоришманинг мустаҳкамлиги кескин камаяди. Қоришманинг сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади. Сув ва намни ўзида саклаб турадиган қўшилмалар (оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к.) қоришманинг пластиклигини оширади. Бундай қўшилмаларда органик аралашмалар, сувоқ юзасида оқ доғлар ҳосил қилувчи тез эрувчан тузлар бўлмаслиги керак. Тупроқни қоришмага сувли қуйқа ҳолатда қўшилади. Қишда қоришмаларнинг тез қотиши учун уларга музлашнинг олдини олувчи қўшилмалар — хлорли кальций, поташ, хлорли натрий, хлорли оҳак ишлатилади.


Қурилиш қоришмаларининг турлари
Сувоқбоп қоришмаларнинг мустаҳкамлиги ғишт, тош теришда ишлатиладиган қоришмага нисбатан паст бўлади (0,2–1МПа). Бундай қоришма учун асосий кўрсаткич унинг қулай жойланувчанлиги, юқори ёпишқоқлиги, асос билан мустаҳкам бирикиши ва қотиш жараёнида унинг сиртида дарз ҳамда ёриқлар ҳосил бўлмаслигидир. Агар сувоқбоп қоришма конструкцияни зарарли муҳитдан сақлаш мақсадида ишлатилса, у ҳолда қоришманинг мустаҳкамлиги юқори, зич, чидамли ва ўзидан сув ўтказмайдиган бўлиши керак. Сувоқбоп қоришма қуюқ бўлса, юпқа қатламда девор юзасига ётқизилганда кичик чокларни тўлғазмайди ва тегишли сирт билан мустаҳкам бирикмайди. Шу сабабли, сувоқбоп қоришмалар юқори ёйилувчи, яъни майин қилиб тайёрланади.
Оддий сувоқ уч қатламдан иборат. Биринчи қатлам – қора сувоқ деб аталувчи юзани тайёрлаш қатлами бўлиб, унинг қалинлиги 5–8 мм. га тенг. Бунда, қоришманинг ёйилувчанлиги ёки конуснинг чўкиш чуқурлиги 3–12 см бўлиши керак. Иккинчи – асосий қатламнинг қалинлиги 5–12 мм, қоришманинг ёйилувчанлиги эса 7–8 см бўлади. Учинчи – пардозлаш ёки текислаш қатламининг қалинлиги 1,5–2 мм. Бу қатлам учун қоришманинг ёйилувчанлиги 7–10 см бўлиши керак.
Бино деворларининг ички сиртини сувашда, асосан оҳакли ва оҳак-гипсли қоришмалар ишлатилади. Агар девор ёғочдан бўлса, кўпинча оҳак-гипс қоришмаси ишлатилади.
Қоришмали сувоқларнинг зичлигини ва сув ўтказмаслигини ошириш учун қоришма босим остида ётқизилади. Буни торкретлаш усули деб аталади. Бунда цемент ва қум «цемент пушка» деб аталувчи аппаратга солинади ва аралаштириб 2–3 атм. босими остида конструкция ёки девор сиртига чапланади.
Қуруқ цемент-қум аралашмаси резина шлангининг учидан чиқиш жойида сув билан бироз намланади, қоришма 80–100 м/с тезликда девор ёки конструкция сиртига урилади ва мустаҳкам ёпишади. Бундай сувоқнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 30–50 МПа га тенг бўлади.
Пардозбоп қоришмалар бино деворларининг ташқи томонини ёки заводнинг ўзида панель ва блокларни сувашда ишлатилади. Рангли сувоқ деб аталувчи қоришма таркибида цемент, оҳак, туйилган мармар, ишқорга чидамли пигментлар, қўшилмалар ва қум бўлади. Кўпинча портландцемент ўрнида оқ рангли цемент ёки гидравлик цемент ҳам ишлатилади. Сувоқнинг ҳар хил рангда бўлиши учун рангли табиий тошларни туйиб боғловчилар билан қоришма тайёрланади.

Download 116 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling