27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи р е ж а гипсоцемент пуццолан боғловчи таркиби. Ишлаб чиқариш технологияси, хоссалари, қўлланилиши. Махсус хусусиятларга эга бўлган аралаш боғловчилар


Download 153.68 Kb.
bet4/4
Sana08.06.2023
Hajmi153.68 Kb.
#1464343
1   2   3   4
Bog'liq
27-мавзу. Гипсоцемент пуццолан боғловчи

Таркиби полимер қўшимчали боғловчи биноларни ташқи қисмларини пардозлаш ишлари учун яроқли ҳисобланади. Агар ГЦПБ тайёрлашда оқ рангли портландцементдан фойдаланилса, қимматли оқартирувчи пигментлар қўшиш талаб этилмайди. ГЦПБ қора метал коррозиясига чидамсиз бўлади. Шунинг учун металл тўрларни коррозиядан ҳимоялаш мақсадида цемент қоришма пуркалади ёки суркалади.


ГЦПБ асосий қўлла
ниш соҳа
лари
поллар асосини тайёрлаш
ички деворлар учун панеллар ишлаб чиқариш
санитария-техника кабиналари ва бошқа маҳсулотлар

ГЦПБдан тайёрланган бетондан панел, пол асослари ишлаб чиқариш мавжуд бўлган йирик панел тўсиқлар ишлаб чиқариш заводларини кўп харажат қилмасдан мослаштириш билан ташкиллаштириш мумкин. Прокат панеллар, пол асоси зичлиги 1300 кг/м3 , мустаҳкамлиги 7 МПадан кам бўлмаган ГЦПБда тайёрланган бетондан олинади. Панеллар ёғоч каркаслар билан армироват қилинади.

Агар фаол минерал қўшимчалар ГЦПБ таркибига киритилмаса, қотиш жараёнида бир неча ойдан кейин бузилиши мумкин бўлган беқарор материал ҳосил бўлар эди. Гипс билан цементли аралашманинг бундай қотиши , сувни 31-32 молекулалари билан кристалланадиган калций гидроалюмосиликатнинг юқори сулфатланган ҳосил бўлиши билан изоҳланади.

Қурилиш қоришмалари учун цементлар

Замонавий тош теришда цементли ёки охак ва гил таркибли аралаш қоришмалар қўлланади. Қурилиш қоришмалари юқори пластикликка, жойлашишига, сув ушлаш қобилиятига эга бўлиши керак. Тоза цемент қоришмалар юқори мустаҳкамликка эга бўлгани билан бу хоссаларга эга эмас. Улар ғишт сувини шимиб олиши натижасида тез қуюқланади, у билан жипслашишига тўсқинлик қилади, қуриши натижасида микродарзликлар хосил қилади. Буни бартараф қилиш учун қўшимча сифатида охак ёки пластик гил цемент, қоришма тайёрлаш жойида қўшилади. Хозирги замонда бу қўшимчалар ўрнига сирти фаол, хаво олиб кирувчи, гидрофоб қўшимчаларни киритиш мақсадга мувофиқ.

Улар қоришмаларни сувга, совуққа чидамлилигини, сув ўтказмаслигини оширади. Бир қатор давлатларда хар хил таркибли цементлар ишлаб чиқарилади, масалан: клинкер-42%, охак-42%, гранулаланган домна шлакни-13%, гипс-3% цементни сатхи юзаси – 7000 см2/2 га тенг, бошқа цемент таркиби – 50% клинкердан, 50% охакдан ва хаво олиб кирувчи қўшимчадан иборат сувда эрийдиган ишқорлар – 0,03% дан кўп эмас, хавони цементдаги миқдори 12% билан чегараланган, ёки клинкер 30% дан кам эмас, доломитни ёки юқори кальцилик охак миқдори 70% дан кўп эмас, гипс 6%гачан киритиш рухсат этилган. Цемент хамирини тутиб қолиш муддати 45 минутдан олдин эмас, охири эса 18 соатдан кеч эмас. Бу цементларни сувоқ қоришмалари ва паст маркали бетонлар тайёрлаш учун қўлланади.

Назорат саволлари

1.Гипсоцемент пуццолан боғловчи таркиби нималардан иборат?

2.Гипсоцемент пуццолан боғловчи қайси олим томонидан кашф қилинди?

3.Гипсоцемент пуццолан боғловчининг хоссаларини гапириб беринг.

4.Гипсоцемент пуццолан боғловчини олиниш технологиясини тушунтиринг.


Download 153.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling