0. млн метр куб табиий газ, 19. 442 минг кВт
Download 1.65 Mb.
|
Канал учун1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 30.8 млн метр куб
- 2.04 МВт
- 8.4 МВтли
Шуртан ГКМ МЧЖ да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежавчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида энергеия ресурсларини тежаш бўйича 41 банддан иборат чора-тадбир ишлаб чиқилиб, тадбирлар тўлиқ бажарилганда 30.8 млн метр куб табиий газ, 19.442 минг кВт электр энергияси ҳамда 425.6 минг метр куб техник сув тежаш режалаштирилган. Хозирги кунда ушбу тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда: "Шуртан ГКМ” МЧЖ га қарашли Қаршитермопласт цехида 600 кВтли қуёш панеллари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди; Мажмуага қарашли «Эркатой -1, 2, 3, 4» объектларида 40 кВт панеллар ўрнатилиб электр монтаж ишлари давом эттирилмоқда; Мажмуа объекти атрофидаги автотураргоҳ учун 1100 кВт, Ишчилар шахарчаси учун 230, сув хайдаш иншооти 50 кВт, Створ А ва В учун 2 кВт ҳамда «Медсервис» маркази учун 20 кВт йил охирига қадар ўрнатилади. Тадбирнинг асосий мақсадларидан бири умумий қуввати 2.04 МВт қуёш электр станцияси ўрнатиб йиллик 4430.268 минг кВт электр энергиясини тежаш. Бундан ташқари 2024 йил режалаштирилган чора тадбирларга кўра 8.4 МВтли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатиш мўлжалланган. 8.4 МВтли қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилгандан кейин йилига 10 млн кВтдан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган. “Шуртан ГКМ” МЧЖнинг муҳандислик коммуникациялари ва технологик жиҳозларининг 2023/2024 йиллар кузги-қишки мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар бажарилиши ҳолати Паст, юқори ва ўта юқори босим остида ишлайдиган конденсатоотводчиклар ва буғ йўлдошларининг (пароспутник) техник холатини текшириш. Текшириш натижасига асосан яроқсиз ҳолга келган конденсатоотводчиклар ва буғ йўлдошларини (пароспутник) янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. МТТС ёнидаги ва ИСТ цехи иситиш қурулмаларидаги иссиқлик алмашиш аппаратлари, насослар, қувурлар ва қувурбоғлагичларининг ҳолатини текшириш, таъмирлаш ва текшириш натижасига кўра яроқсиз ҳолга келган ускуналар, қувурлар ҳамда қувурбоғлагичларни янгисига алмаштириш ишлари бажарилди. Цех технологик қурилмаларидаги қувурузатгич изоляциялари, маҳкамловчи арматура каробкалари ва технологик аппарат изоляцияларини яроқсиз жойларини қисман алмаштириш ишлари бажарилмоқда. НЎА ва А цехига тегишли бўлган назорат ўлчов асбобларининг импулс трубкалари изоляцияси ва иситиш тизимлари (обогрев) линияларини ҳамда улаш қутиларининг герметик ҳолатини текшириб чиқиш ва камчиликларини бартараф қилиш ишлари бажарилмоқда. Ҳозирги кунда 2023/2024 йиллар кузги-қишки мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбир бандлари бажарилиши давом эттирилмоқда. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling