Лаборатория иши №8 структурали бўлакчаларни механик қаттиқлиги ва сувга чидамлилигини аниқлаш
Download 43.63 Kb.
|
strukturani Savvinov usuli bilan aniqlash (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишни бажариш тартиби
Лаборатория иши №8 СТРУКТУРАЛИ БЎЛАКЧАЛАРНИ МЕХАНИК ҚАТТИҚЛИГИ ВА СУВГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ АНИҚЛАШ Машғулотнинг мақсади:Ўрта Осиё тупроқларда сувга чидамли агрегатлар кам бўлганлиги, . уларнинг хоссаларини бирмунча ёмонлаштиради. Шунинг учун ҳам структурали бўлакчаларни механик қаттиқлигини аниқлаш уларда агротехник татбирларни тўғри ўтказишни йўлга қўйишга имкон беради. Керакли жиҳоз, реактив ва асбоб ускуналар:тешиклари турли катталикдаги элаклар тўплами, челак, пичоқ, алюмин идишчалар, (яхшироғи махсус яшикларда жойлаштирилган алюмин стаканчалар), термостат, эксикатор, техник ва аналитик тарозилар. Адабиётлар: 1,2,3,4,5,6. Услубнинг моҳияти Тупрокнинг структуралик холатини ва ундаги турли агрегатлар процент микдорини аниклаш купинча оддий элаш усулида, яъни тупроқни кўзлари ҳар хил катталикдаги бир неча элакчалар тўпламидан ўтказиш билан аникланади. Ишни бажариш тартиби Оддий холда куритилган тупрокдан 2—2,5 килограмм олиб, катталиги икки сантиметргача булган агрегатларни (булакчаларни) қўл билан секин увалаб, сўнгра кўзлари 10, 7, 5, 3, 2, 1, 0,5 ва 0,25 миллиметр элакчалар тўпламидан ўтказилади, Тупрокни элакчалар тўпламидан бирдан ўтказмасдан 100—200 грамм чамасида ўтказиш хамда бир оз силкитиб элаб туриш тавсия килинади. Элангандан кейин хар кайси элакчада колган тупрокни алохида равишда техник тарозида огирлиги ӯлчаниб, хар кайси элакчадаги структура элементларининг проценти аникланади. Масалан, 2500 грамм тупрокда 10 миллиметрдан йирик структура элементи 125 грамм булса, унинг процент микдори қуйидагича хисобланади: Қолган элакчалардаги агрегатлар проценти хам шу тартибда аниқланиб, структура анализининг натижасини кўрсатувчи жадвал тузилади Тупрок структурасининг мустаҳкамлигини аниқлаш учун структура анализидан сўнг тупроқ агрегатларининг процентига мутаносиб равишда аналитик тарозида 50 грамм ўлчаб олинади. бунда қуйидаги формуладан ҳисобланади: бу ерда Р- заррача оғирлиги,г, ҳисобида а –структурали таҳлилвақтида элашда чиққан агрегат, % ҳисобида. 50 – таҳлил учун зарур бўлган ўртача намуна, г ҳисобида. ўртача намуна олишнинг тахминий ҳисоби:
Олинган 50 грамм тупроқ бир литрли цилиндрга солиниб, устига тупроқ тўйинганга қадар тоза сув солинади. Сувни эҳтиётлик билан оз-оз (цилиндр четидан) қуйиш лозим. 10 минут ўтгандан кейин цилиндрдаги сув ҳажми бир литрга етказилади, оғзи беркитилади (кўпинча қўл билан) ва тупроқ яхши аралашиши учун цилиндр бир неча секунд давомида 8—10 марта остини устига ағдариб, яхшилаб чайқатилади. Сўнгра тезлик билан цилиндрдаги бўтана суюқлик олдиндан тайёрланган челакдаги сувга ботириб қўйилган элакчалар тўпламига қуйилади .Сув юкори элакчадан 5—7 сантиметр кўтарилиб туриши ва цилиндрга ҳаво кириб қолмаслиги лозим (тупроқ структурасининг мустаҳкамлигини аниқлашда кўзлари 0,25, 0,5, 1, 2, 3, 5 млллиметрли элакчалар ишлатилади).Цилиндрни 40—50 секунд ушлаб тургандан сунг, у аста (оғзи ёпиқ холда) элакчалар туплами устидан олинади. Сўнгра элакчалар тупламини бир-биридан ажратмасдан сувда турган холида юқорига кўтариш ва пастга тушириш билан 10 марта чайқатилади. Цилиндрдаги тупрок бутанасини челакда сув ичида турган элакчаларга утказиш. Элакчалар тупламини сувдан олиб, хар кайси элак- чадагц агрегатлар (алмащтириб юбормай) улчаб куйилган чинни пиёлачаларга сув оркали утказилади. Улар сувли буглатгичда буглатилади ва куритиб, эксикаторда совутилгач улчаниб, процент микдори аникланиб, 2-жадвалда курсатилганидек ёзилади. Агрегатларнинг процент микдори пропорция йули билан аникланади. Масалан, 50 грамм тупрокда диаметри 5—3 миллиметрли агрегат 5 грамм булса, проценти қуйидагича бўлади: 50 г – 100 5 г – х Назорат саволлари 1.Тупроқ структурасининг ҳосил бўлиши а бузилиш сабаблари 2. Ўзбекистон тупроқларининг структурали ҳолати. 3. Сувга чидамли микроагрегатларни аниқлаш усули. Иш тартиби. Фойдаланиладиган адабиётлар рўйҳати 1. Rattan Lal , Mannoj K. Shukla ‘’Principles of Soil Physics ‘’ 2013,U.S.A 2. Шеин Е.В. Курс физики почв. –М.: МГУ, 2005 ISBN: 5211050215 3. Корчагин А.А, Мазиров М.А, Шушкевич Н.И. Физика почв. Лабораторный практикум. – Владимир, 2011 4. Турсунов Л.Т. Тупроқ физикаси. Тошкент, Меҳнат, 1988. 5. Исхоқова Ш.М., Камилова Д.С. Тупроқ физикаси фанидан лабаратория машғулотлари. Услубий қўлланма. Тошкент, 2011. 6. Почвоведение. Лабораторный практикум. Минск, Изд-во «Дизайн» ПРО, 2000. Download 43.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling