3-мавзу. Ўсимликларни сувга бўлган талаби


Download 23.34 Kb.
bet1/2
Sana17.06.2023
Hajmi23.34 Kb.
#1540548
  1   2
Bog'liq
3 мавзу Ўсимликларни сувга бўлган талаби


3-мавзу. Ўсимликларни сувга бўлган талаби
Режа:
1.Экинларнинг суғориш режими.
2.Ўсимликнинг сувга бўлган талаби ва унинг ўзгариши.
3.Суғориш режимига таъсир этувчи табиий, иқтисодий ва хўжалик шароитлари.
4.Суғориш ва мавсумий сув бериш нормаси.
5.Суғориш нормасининг сарфланиш муддати.


1. Экинларнинг суғориш режими
Тупроқнинг актив қатламида муайян табиий ва агротехникавий шароитда белгиланган экин майдонини оптимал нам ва озиқ режимлари билан таъминлайдиган суғориш нормалари, суғориш муддатлари ва суғориш сони йиғиндиси суғориш режими деб аталади.Белгиланган суғориш режими қуйидаги шартларга: а) муайян агротехникавий талабларга асосан, ўсимлик ривожланишининг хар қайси фазасида унинг сувга бўлган талабига; б) тупроқнинг сув, озиқ моддалар, туз ва иссиқлик режимларини тартибга солиб туришига; в) суғориладиган ерларнинг ботқоқланишига, шўрланишига ҳамда тупроқ эрозиясига йўл қуймасликка риоя қилиш керак.
Ҳар бир хўжаликда белгиланган суғориш режимига қаттиқ амал қилинса, меҳнат яхши ташкил этилса, техника шу режимга мослаштирилса, экинлардан доимо мўл ҳосил етиштириш мумкин.


2. Ўсимликнинг сувга бўлган талаби ва унинг ўзгариши
Турли ўсимликларнинг сувга талаби ривожланишининг ҳар хил фазасида турлича ўзгаради. Ғўзанинг ривожланиши униб чиқиш, шоналаш, гуллаш ва етилиш фазаларида, ғалласимонларники эса униб чиқиш, тўпланиш, гуллаш ва етилиш фазаларидан иборат. Ғалла экинларининг сувни энг кўп истеъмол қилиши бошоқ чиқариш (тўпланиш) фазасига туғри келади. Ғўза гуллаш фазасида умумий сувнинг 55-65 % ини истеъмол қилади. Тупроқда шу билан бирга тупроққа унумдорлик берадиган элементлар (кислород, водород, углерод, калий, кальций, магний, темир, азот, фосфор, олтингугуртлар) ҳам бўлиши керак. Ғўзанинг 67-77 % и сувдан иборат. Экинлар озиқ моддаларни ўзлаштириши ва ҳосил тугиши учун улардаги сув ва озиқ моддалар маълум нисбатда бўлиши шарт. Ривожланишнинг ҳар бир фазасида ўсимликнинг сувга талаби агротехникавий тадбирлага, табиий шароитларга ва гектардан олиниши мўлжалланган ҳосил миқдорига қараб ўзгаради.
Турли экинлар тупроқ намлигини турлича талаб қилади. Масалан, техника экинлари, илдизмевалар ва картошка тупроқда тўлиқ нам сигимининг 60-70 %; кўп йиллик ўтлар, дуккаклилар ва ғалласимонлар 70-80 %; товар аҳамиятига эга донли экинлар 40-50 %; бошка донли экинлар 50-60 % нам бўлишни талаб килади.

Download 23.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling