1- даврдакк ларни ҳисоблашда рухсат этилган кучланишлар


Download 15.44 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi15.44 Kb.
#1335546
Bog'liq
2-Маъруза матни


2- мавзу.Қурилиш конструкцияларини чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш усулининг асосий мазмуни. Қурилиш конструкцияларини 1- ва 2- чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш. Чегаравий усулнинг моҳияти. -2с

КК ларини лойиҳалаш тарихи 3 даврдан иборат. Дастлабки 1- даврдаКК ларни ҳисоблашда рухсат этилган кучланишлар усулидан фойдаланилган. Унинг камчилиги шундан иборатки, ҳисоблашларда конструкция материалига эластик жисм сифатида қаралган. Холбуки материаллар ушбу босқичдан ўтганда ҳам эластик-пластик жисм сифатида ҳали анча юк кўтара олади.


1931 йилда А.Ф.Лойлейт таклифига биноан 1934-36 йилларада А.А.Гвоздев томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида 1938 йилдан бошлаб 1955 йилгача бўлган 2-даврда синдирувчи(бузувчи)зўриқишлар усулиқўлланилган. Бу усулда ҳисоблаш формуласида рухсат этилган кучланишлар ўрнига бетоннинг чегаравий мустаҳкалиги ҳамда арматуранинг оқувчанлик чегарасининг қийматлари киритилган. Бунда элементнинг сиқилувчи зонасидаги кучланишлар эпюраси тўғри тўртбурчак шаклида (II босқич) қабул қилинади.Эксплутация даврида рухсат этилган кучланиш синдирувчи зўриқишни умумий захира коэффициентига бўлиш орқали аниқланади. Бу усулни камчилиги шундан иборатки, унда юкни ўзгарувчанлиги ҳамда материалларнинг мустаҳкамлик характеристикалари ягона захира коэффициенти орқали эътиборга олинади.
Синдирувчи зўриқишларусулининг кейинги ривожиА.А.Гвоздев, В.И. Мурашев, П.Л.Пастернак, О.Я.Берг, Я.В. Столяров, М.С. Боршанский ва бошқа олимларнинг ИТИ асосланади. Натижада 1955 - йилдан бошлаб КК ҳисоблаш амалиётида 3-давр бошланди. 1955 - йилдан бошлаб чегаравий ҳолатлар усули амал қила бошлади. Бу усул СЭВ 384-74стандартибўйича амалиётга тавсия этилган энг сўнгги усулдир. Бу усулни ривожланган шакли сифатида Т/Б конструкцияларда пластик шарнирларни ҳосил бўлишини эътиборга олучи ҳисоблаш ҳам бор.
Ҳозирги кунда ҳам қўлланилаётган чегаравий ҳолатлар усулига кўра конструкция, бино ва иншоот чегаравий ҳолатга тушганда уни тиклаш ёки эсплуатация қилиш талабларини қондиролмай қолади ва яроқсиз ҳисобланади.
Чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашни 2 гуруҳга бўлинади:
1-ЧҲ – бу юк кўтаришини мумкин бўлмай қолиши ёки ишлатишга яроқсизлиги;
2-ЧҲ – нормал ҳолда ишлатишга яроқсизлиги;
Чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашдан мақсадконструкция, бино ва иншоотни тайёрлаш, ташиш, монтаж қилиш ва белгиланган ишлатиш даврида чегаравий ҳолатга тушмаслигини таъминлашдир.
КК ни ҳисоблашни шундай амалга оширилиши керакки, бунда зўриқиш (усилие), кучланиш (напряжение), деформация, кўчиш ва ёрилиш кенглиги бино ва иншоотлар конструкциялар меърларида белгиланган чегаралардан ошиб кетмаслиги керак.
Бино ва иншоотлар конструкцияларини ишлатиш даврида кўйилган юк миқдори, улар тайёрланган материаллар ва эксплуатация қилиш шароити қисман ўзгариши ва меърда келтирилган ҳоллардан бирмунча фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун бундай ҳолатлар ЧҲ бўйича ҳисоблашларда қатор коээффицинтлар билан эътиборга олинади: ортиқча юк коэффициенти –γf, юклар жамланмасикоэффициенти - ψ, материал бўйича хавсизлик ёки ишончлилик коэффициенти коэффициенти – m, ишлаш шароити коэффициенти - γc.Бинова иншоотнинг масъуллик даражаси (по назначению здания) бўича γn . Бу коэффицинтларнинг миқдорий кўрсатгичлари КМК 2.01.07-96 да келтирилган.
КМК 2.01.07-96 Юклар ва таъсирларга (4-бет, 1-жадвал) кўра доимий юклар учун материал бўйича хавсизликишончлилик коэффициенти – f юкнинг характерига қараб дифференциал ҳолда олинади. Масалан, конструкциялар, жиҳозлар ва грунтларнинг массаси учун f қуйидагича олинади (скобкасиз 1-ЧҲ учун, скобкадаги қиймат 2-ЧҲ учун):

  • металл конструкциялар учун 1,05 (0,9) ;

  • бетон, темирбетон, тош-ғишт, армотош ва ёғоч констр- лар учун 1,1 (0,9);

  • зичлиги 1600 кг/м3 дан кам бўлган енгил бетон констр-лар, изоляцион, текислаш ва пардозлаш элементлари, заводда тайёрланган консрукцилар учун 1,2 (0,9);

  • қурилиш майдончасида тайёрланадиган конст-лар учун 1,3 (0,9);

  • табиий ҳолатда жойлашган грунт учун ..1,1 (0,9);

  • тўкма грунт учун 1,15 (0,9).

Асбоб-ускуна, тахлама материаллар ва буюмлардан ҳосил бўладиган юкларни аниқлашда f 5-бетдаги 2-жадвалдан олинади, 1,05 дан...1,2 гача.
Кранлар учун f 1,1...1,3 (КМК 9-бет).
Қор учун f 1,4 деб олинади (КМК 11-бет).
Download 15.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling