Технологик труба ва уларнинг элементларини хисоблаш ва лойихалаш


Технологик трубалар ва уларнинг категорияси


Download 138.52 Kb.
bet2/6
Sana24.12.2022
Hajmi138.52 Kb.
#1052495
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 саволга жавоб

Технологик трубалар ва уларнинг категорияси. Технологик труба ва қувурлар цех ичидаги ва цехларарога бўлинади. Цех ичидаги трубаларга айрим қурилмаларни, машина ва ускуналарни бирлаштирувчи, цехларарога эса – турли цехлардаги қурилмаларни бирлаштирувчи трубалар киради.
Технологик труба ва қувурлар бир қатор элементлар ўзаро ажралмас ва ажралувчан бирикмалар билан бирлаштирилган труба, труба деталлари ва арматуралардан таркиб топган.
Труба ва қувурларни лойиҳалаш, стандарт ва нормаллар асосида труба қувурлари элементларини танлашдан иборат. Танлашда асосан труба қувурининг иккита характеристикаси катта аҳамиятга эга: шартли ўтиш диаметри ва шартли босим.
Труба ёки арматурадаги муҳит ўтиши учун мўлжалланган тешикнинг номинал диаметри – шартли ўтиш диаметри ёки шартли диаметр дейилади ва у Dy деб белгиланади. Агар, труба қувурининг исталган иккита элементи бир хил Dy га эга бўлса, унда уларнинг кўндаланг кесим юзалари ва бирлаштирувчи ўлчамлари ҳам бир хил бўлади. Шартли диаметр қатори ЎзР Давлат Стандарти томонидан белгиланган. Технологик қувурларда кенг қўлланиладиган труба ва арматуралар учун қуйидаги труба шартли диаметрлари (мм) тавсия этилган: 3; 5; 10; 15; 20; 25; 32; 40; 50; 65; 80; 100; 125; 150; 200; 225; 250; 275; 300; 350; 400; 450, 500; 600; 700; 800; 900; 1000; 1100; 1200; 1400; 1600; 2000; 2400; 3000; 3400; 4000. Диаметри 175, 450, 700, 900, 1100 мм ли трубаларни умумий труба қувурлари учун қўллаш тавсия этилади.
20oС температурали муҳитнинг максимал ортиқча босимида труба ва труба қувурлари элементларини ҳавфсиз ва узоқ муддатли эксплуатациясини таъминловчи босим – бу шартли босим Ру.
20oС температурагача муҳитнинг шартли босими ва ишчи босими бир-бирига мос тушади. Ундан юқори температурада шартли босим қиймати ишчи босим қийматидан катта бўлиши керак.
Давлат стандарти қуйидаги шартли босимлар қаторини белгилаган (МПа): 0,1; 0,25; 0,4; 0,6; 1; 1,6; 2,5; 4; 6,4; 10; 16; 20; 25; 32; 40; 50; 64; 80; 100.
Ишлаш шароитига қараб гуруҳларга бирлаштириш қуйидаги 3 асосий параметр бўйича классификация қилинган: ишчи босим; ишчи температура; муҳит хоссалари ва параметрлари.
Узатилаётган муҳит хоссаларига қараб труба қувурлари 5 гуруҳга ажратилган (А, Б, В, Г, Д), муҳит параметрлари (босим ва температура)га қараб 5 та категорияга бўлинади (I, II, III, IV, V).
А – Д гуруҳ труба қувурлари: суюқ ва газсимон заҳарли маҳсулотлар учун;
Б – ёнувчан ва фаол газлар, ёнувчан ва енгил аланга олувчи суюқликлар учун;
В – ўта қизиган сув буғи учун;
Г – туйинган буғи, иссиқ сув ва буғ конденсати учун;
Д – ёнмайдиган газ, суюқлик ва буғлар учун.
Ҳар бир гуруҳ ичида, труба қувурлари яна категорияларга ажратилган. Чунончи, Б гуруҳида 350-700oС да енгил аланга олувчи суюқликлар учун I категорияли труба қувури зарур, - 150 дан +120oС температурагача IV категорияли труба қувури керак. Ҳар бир категория труба қувурлари учун лойиҳалаш, монтаж, эксплуатация ва таъмирлаш нормалари ўрнатилган.

Download 138.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling