2- МАЪРУЗА Ишчи жисм. Ишчи жисм асосий параметрлари. Босим, хажм, температура. - Р Е Ж А :
- Ишчи жисм.
- Ишчи жисм асосий параметрлари.
- Босим, хажм, температура.
Ишчи жисм - Ишчи жисм энергияни бир турдан бошка турга айлантириш жараёнида иш бажарадиган моддалардир. Масалан ички ёнув двигателларида хамда газотурбинали қурилмаларда ишчи жисм сифатида бензин буғи билан хаво аралашмаси ва газ хисобланади. Буғ машиналарида эса буғ хисобланади. Ишчи жисм хисобига иссиклик хосил килинади, узатилади ва ортиқчаси совитгичга чиқарилади хамда маълум миқдорда иш бажарилади. Бу иссиклик миқдорининг катталиги иш жисмининг иссиқлик бериш хусусиятига боғлиқ.
- Техникада асосан қуйидаги газлар энг кўп ишлатилади: кислород, азот, водород, углерод оксиди, карбонат ангидрид, метан, сув буғи, табиий ва суний газ, атмосфера хавоси.
- Хар қандай иссиклик двигателининг иш жараёнида иситгични температураси Т1 совитгичнинг температураси Т2 дан катта, яъни Т1> Т2 шарт бажарилганда ва ўринли бўлганда иш бажариш мумкин.
- Иссикликнинг узатишлиш қонуниятига мувофиқ иситгич сирт совитгич сиртга бевосита тегиб, маълум иссиқлик миқдорини узатиб турганида q1 иссиклик миқдори совитгичга ўтади, аммо иш бажарилмайди. Иш бажарилиш учун ишчи жисм бўлиши шарт. Иситгич сифатида ёқилғининг ёниш махсулотидан фойдаланилади. Кўпчилик холатларда атмосфера хавоси ёки буғ машиналарида конденсатор совитгич вазифасини бажаради.
Ишчи жисм асосий параметрлари - Ишчи жисмнинг физик холати айрим катталиклар билан аниқланади, ушбу катталиикларни иссиклик техникасида холат параметрлари деб юритилади.
- Холат параметрларига бир қатор катталикларни киритиш мумкин: солиштирма хажм, босим, температура, ички энергия, энтальпия, энтропия, концентрация ва х. к. Лекин асосий параметрлар сифатида иссиклик техникасида босим, солиштирма хажм ва температуралар олинади.
- Ишчи жисмнинг бу асосий учта параметрларидан бирортаси ёки учаласи тенгданига ўзгартирилса бу холда қандайдир термодинамик жарён содир бўлади. Термодинамика ва иссиклик техникаси масалаларини ечишда ушбу асосий параметрларни ўзгаришини албатта хисобга олиниши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |