- Молекуляр-кинетик назарияга асосан бирор идишдаги газ харакатланаётган молекулаларнинг тўпламидан иборат. Хаотик харакат эса молекулаларнинг иссиклик харакати туфайли мавжуд бўлиб, молекулаларнинг идиш деворига урилишида намоён бўлади. Молекулалар идиш деворига маълум босим кўрсатиб, бу босим молекулалар тезлигига (кинетик энергиясига) боғлик, яъни (1)
- Суюқликлар ва газ малекулаларининг, плазма ё зарралар оқимининг идиш деворининг юза бирлигига узатган таъсир кучи катталиги босим дейилади;
- Н/М2
- Газ маллекулалари хаотик (тартибсиз) ҳаракатланиши натижасида улар идиш деворларини узлуксиз бомбардимон қилиб, маълум куч импульсини (таъсирини) ҳосил қилади ҳамда иссиқлик миқдорини идиш деворларига узатиб ёки ундан чиқариб туради. Ҳар қандай газ ўзи жойлашган ҳажмни тўлдириб, шу ҳажм ҳосил қилган идиш деворларига нормал йўналишда таъсир кўрсатади, яъни деворга босим беради.
- Босим СИ ўлчов бирлиги системасида паскалда (1 Па = 1 Н/М2 ;
1 кПа = 103 Па; 1 МПа = 106 Па) ўлчанади. - Физика курсидан маълумки, молекуляр-кинетик назария нуқтаи
назаридан газ босими бунда n – бирлик ҳажмдаги - m – молекулалар массаси;
- V –молекулаларнинг илгарланма ҳаракатидаги ўртача квадратик тезлик
- Термодинамик система параметри сифатида қабул қилинган босим абсолют бомсимдир. Энергияни бир турдан бошқа турга айлантиришда газ молекулаларининг нормал йўналишда таъсир узата олиш хоссасидан фойдаланиб, ундан иш жисми сифатида фойдаланилади. Шу мақсадда суюқлик олинганда унинг молекулалари тиғиз жойлашганлиги сабабли,таъсир газларга нисбатан жадалроқ узатилади.
Температура - Темпертура системанинг иссиклик холатини тавсифлайдиган асосий холат параметрларидан бири. Жисмнинг исиганлик даражаси температура орқали ифодаланади. Жисм таркибидаги зарраларнинг тезлиги қанчалик катта бўлса, уларнинг кинетик энергияси хам шунчалик катта ўийматга эришади. Демак температура мода таркибидаги зарраларнинг кинетик энергияси ўлчовидир.
- Газнинг температураси газ молекулаларининг ўртача кинетик ўлчови бўлса, унда температурани энергия ўлчов бирлигида, яъни жоулда ўлчаш керак. Бундай ўлчов бирлигини (жоул) техникада қуллаш ноқулай. Шу сабабли температура техникада градусда ўлчанади.
- Термодинамик жараёнларда температура Келвин (К) шкаласи бўйича ўлчанади. 1948 йили инглиз физиги лорд Кельвин томонидан термодинамик температура шкаласи фанга киритилди.
- Л. Больцман идеал газ молекулаларининг тезликлари бўйича тақсимотини ўрганиб, температура мода таркибидаги зарраларнинг иссиқлик харакати интенсивлигининг ўлчови, деган хулосага келган. Шунинг учун иссиклик харакати интенсивлигининг сон қиймати модда таркибидаги зарра (молекула)ларнинг ўртача кинетик энергияси билан боғланганлигининг математик ифодасини берган: Л. Больцман идеал газ молекулаларининг тезликлари бўйича тақсимотини ўрганиб, температура мода таркибидаги зарраларнинг иссиқлик харакати интенсивлигининг ўлчови, деган хулосага келган. Шунинг учун иссиклик харакати интенсивлигининг сон қиймати модда таркибидаги зарра (молекула)ларнинг ўртача кинетик энергияси
Do'stlaringiz bilan baham: |