Жисмоний шахсга банк картасини очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича оммавий оферта шартномаси
IV. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)
Download 282.61 Kb. Pdf ko'rish
|
dpxty8Y9x2RNrpmJsz6i9frqXKAWBbaZwlkFRPi9kOiqOfisfx93LTIoCvKrUZfv
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
- VI. БАНК КАРТАСИНИ ОЧИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ
IV. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ (АКЦЕПТНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ)
4.1. Шартнома бўйича акцепт унинг матнида муносабатлар иштирокчисининг розилиги бўлган электрон хабар ёки Фойдаланувчининг ариза бериши орқали амалга оширилади. 4.2. Акцепт, агар шартномада бошқача кўзда тутилган бўлмаса, ахборот тизими томонидан автоматик аниқланадиган Банк томонидан уни олинганлиги ҳақида хабар юборилган ёки фойдаланувчи ариза берган пайтидан бошлаб олинган деб ҳисобланади. V. АКЦЕПТНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 5.1. Акцепт олинганидан кейин Банк Фойдаланувчига акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни юборади. 5.2. Акцепт Фойдаланувчининг Акцепт олинганлиги ҳақидаги хабарни олганидан кейин бекор қилиниши (чақириб олиниш) мумкин эмас. 5.3. Фойдаланувчига юборилган “Акцепт олинди” деган матнли хабар акцепт олинганлиги ҳақида хабар ҳисобланади. VI. БАНК КАРТАСИНИ ОЧИШ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТЛАРИ 6.1. Фойдаланувчи томонидан банк картасини очиш юзасидан Банк филиали, интернет тармоғидаги www.xb.uz корпоратив веб сайти ёки “Xalq Mobile” иловаси орқали мурожаат тақдим қилинган кундан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмай, фойдаланувчи номига банк карта ҳисобварағи ҳамда 3 (уч) кунлик муддатда банк картаси очилади. 6.2. Банк карта ҳисобрақами очилиб, банк картаси чиқарилганидан кейин, Банк картаси фойдаланувчи банкка келган ҳолда, курьерлик хизмати орқали, унинг шахси идентификация қилинганидан сўнг шахсан ўзига ёки ишончнома асосида унинг ишончли вакилига топширилади. 6.3. Фойдаланувчиларга банк карталари тўлов тизимлари қоидаларига мувофиқ равишда тақдим этилади. 6.4. Банк картаси курьерлик хизмати орқали етказиб бериш, қўшимча ҳақ эвазига амалга оширилади. Қўшимча ҳақнинг миқдори Банк тарифларида белгиланади ва у Банкнинг махсус сайтларида жойлаштириб борилади. 6.5. Банк картаси шартноманинг 6.1. – бандида белгиланган муддатда очилганидан кейин, қуйидаги муддатларда етказиб берилади: • НUMO ва Узкард карталари – 3 (уч) банк куни ичида; • VISA – Тошкент шаҳри – 3 (уч) банк кунида/ Тошкент вилояти ва Республиканинг бошқа вилоятларига – 10 (ўн) банк куни ичида. 6.6. Банк картасининг муддати, картанинг олд томонида кўрсатилади. (Масалан: 03/24. – 31 март 2024 йил 23:59 қадар.) 6.7. Банк карталари мазкур шартномада, тўлов тизимларининг қоидаларида, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида ва банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда Банк томонидан ёки ваколатли орган томонидан блокланиши мумкин. 6.8. Банк картаси фойдаланувчи томонидан унинг ёзма мурожаати/банкнинг алоқа марказлари орқали ёки масофавий банк хизматларидан фойдаланган ҳолда блокланиши мумкин. 6.9.Тўлов тизимларининг қоидаларига биноан банк карта ҳисобварағида сақланиши мажбурий бўлган пул маблағларининг минимал қолдиғи шакллантирилади. 6.10. Фойдаланувчи банк картасидан фойдаланиш қоидалари ва йўриқномаларига амал қилади. 6.11. Фойдаланувчи номига қўшимча банк картасини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш қўшимча карта боғланаётган ҳисобварақ шартномаси билан тартибга солинади, агарда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса. 6.12. Халқаро карта Ўзбекистон Республикасидан ташқарида фойдаланилганда, қабул қилувчи мамлакатнинг миллий валютасига белгиланган курс бўйича автоматик равишда конвертация қилинади. 6.13. Халқаро карта орқали амалга оширилган операциялар 30 (ўттиз) календарь кун ичида фойдаланувчи томонидан ёзма равишда эътироз билдирилмаган ҳар қандай операциялар амалга оширилган деб ҳисобланади. 6.14. Халқаро карта орқали амалга оширилган операциялар билан боғлиқ низолар шу тўлов тизими қоидалари асосида кўриб чиқилади. 6.15. Банк карталари бўйича операцияларни тўхтатиб туришда “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат” қоидаларига биноан амалга оширилади. 6.16. Банк картаси ҳисобварағидан чиқим қилинган эътирозли операциялар бўйича фойдаланувчи Банкка ёзма эътирознома аризасини тақдим қилади. 6.17. Банк фойдаланувчининг аризаси асосида тўлов тизимларининг “Операциялар бўйича мунозараларни ҳал қилиш’’ қоидалари бўйича белгиланган муддатларда кўриб чиқади. 6.18. Банк қуйидаги ҳуқуқларга эга: - Мижоз томонидан шубҳали операция ўтказилганлиги аниқланганда, Мижоз томонидан ўтказилган операциянинг қонунийлиги тўғрисида ёзма тушунтириш хати олингунига қадар Банк Мижозга масофавий хизматлар кўрсатишни тўхтатиб туриш; - Масофавий хизматлардан фойдаланган ҳолда шубҳали операциялар ўтказилганлиги гумон қилинганда Мижоз доимий рўйхатдан ўтган манзил бўйича мижозни ўрганиш, шу жумладан, бевосита шартномада кўрсатилган шахс томонидан операциянинг ўтказилаётганлигини ўрганиш; - Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида мижознинг масофавий банк хизматларидан фойдаланилганлиги ҳақида асосли шубҳа бўлганда, оферта шартномасини бир томонлама бекор қилиш. 6.19. Амалга оширилиши кўзда тутилган операция оқибатида банкка нисбатан иқтисодий санкциялар қўлланиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда тижорат банки мижозга ҳисобварақ очишни ва операцияни амалга оширишни рад этиш ҳуқуқига эга. Download 282.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling