"онлайн омонат" оферта шартномаси
Download 127.93 Kb. Pdf ko'rish
|
tarif oferta 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
- 2.ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Мижознинг мажбуриятлари
"ОНЛАЙН ОМОНАТ" ОФЕРТА ШАРТНОМАСИ Ушбу шартнома "Agrobank" акционерлик тижорат банки (бундан буён матнларда "Банк" деб номланади) ҳамда тизим иштирокчиси бўлган жисмоний шахс (бундан буён матнларда "Мижоз" деб номланади) ўртасида электрон шаклда тузилди. Шартнома бўйича ҳисобварақлардан амалга ошириладиган амалиётлар ва олинадиган маълумотлар жисмоний шахслар учун "Масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими" (бундан буён матнларда "AgrobankMobile" деб номланади) орқали амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 369-моддасига мувофиқ Шартнома тузиш тўғрисидаги расмий оммавий таклиф ҳисобланади. 1.ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ 1.1. Банк мазкур шартномага асосан Мижознинг бўш пул маблағини накд пулсиз шаклда "Онлайн омонат" ҳисобварағига қабул қилади ва Agrobank.uz сайтида кўрсатилган ва мижоз томонидан танланган омонат тури юзасидан шартномада назарда тутилган шартлар асосида ҳисобварақдаги маблағни қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олади. 1.2. Омонатчининг мазкур оферта шартларига қўшилиши Омонатчининг ҳисобварақларида мавжуд бўлган ҳамда "AgrobankMobile" мобил иловаси ва «Масофадан туриб хизмат кўрсатиш, шахсий кабинет» тизими орқали пул маблағларини киритиш ёки Омонатнинг кўрсатилган (танланган) турига пул маблағларини қабул қилишни давом эттириш шарти билан янги муддатга муддатли Омонатни қайта расмийлаштириш йўли билан амалга оширилади. 1.3. Мижоз "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги пул маблағларини Тизим орқали накд пулсиз шаклда тасарруф этади. 2.ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 2.1. Мижознинг мажбуриятлари: 2.1.1. Масофадан туриб мобил "Онлайн омонат" ҳисобварағи очиш учун Банк томонидан муомалага чикарилган пластик картага эга бўлиш ва Тизимдан рўйхатдан ўтиш; 2.1.2. "Онлайн омонат" ҳисоб рақами очиш учун мижоз пластик картасида етарли маблағни шакллантириш; 2.1.3. "Онлайн омонат" ҳисобварағи орқали барча амалиётларни банк иш кунида соат 9:00 дан 17:00 гача амалга ошириш; 2.1.4. "Онлайн омонат" ҳисобварағидан амалиётларни амалга ошириш давомида Тизимдаги узилишлар ёки техник носозликлар натижасида ноаниқликлар юзага келганда зудлик билан Банкнинг "Чакана хизматларни ривожлантириш департаментига"га хабар бериш; 2.1.5. Тизимга боғланиш учун Паролни бошқа шахсларга ошкор қилмаслик; 2.1.6. Паролни унутиб қўйганда қайта тиклаш учун “AgrobankMobilе” мобил иловасини қайта юклаб олиш ҳамда қайтадан рўйхатдан ўтиш; 2.1.7. Мобил алоқа ёки интернет тармоғи орқали банк амалиётларини бошқа шахслар иштирокисиз ёки кузатувисиз амалга ошириш; 2.1.8. Шартноманинг амал қилиш муддатини назорат қилиш; 2.1.9. Омонатнинг амал қилиш муддати тугаган даврда омонатчи ўз маблағини пластик картасига ўтказиб олиш мақсадида мустақил (индивидуал) равишда мобил илова ёрдамида тегишли амалларни бажариш. Мазкур харакат бажарилмаганида мижоз хисоб варақидаги пул маблағлари «талаб қилиб олингунча» омонат тури буйича хисоб-китоб қилинишига розилигини билдиради; Download 127.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling