"онлайн омонат" оферта шартномаси
ШАРТНОМА БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Download 127.93 Kb. Pdf ko'rish
|
tarif oferta 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.
- 6.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
- 7.МАХФИЙЛИК.
4. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Банк "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги маблағ учун фоизларни маблағ ҳисобвараққа тушган куннинг эртасидан бошлаб, ҳисобварақдаги маблағни Мижозга қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра унинг ҳисобварағидан ўчирилган кундан олдинги кунгача ҳисобланишини таъминлайди. 4.2. Шартнома бўйича йиллик фоиз ставкаси мижоз томонидан танланган омонат тури бўйича ҳисоб-китоб қилинади; 4.3. Мижоз хоҳишига кўра омонат муддатидан олдин талаб қилиб олинганида, омонатга тўлаб берилган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегирилиб қолинади ҳамда тегишли омонат тартиби асосида хисоб-китоб қилинади; 4.4. Ҳисобвараққа қўшимча маблағ кирим қилиш «муддатли омонатни» истисно этган ҳолда кирим қилинади; 4.5. Ҳисобварақдан қисман чиқим қилиш тегишли омонат тартиби асосида амалга оширилади; 4.6. Ҳисобланган фоизлар ҳар ойда мижознинг пластик картасига ўтказилади. 5.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. 5.1. Тарафлар ушбу Шартномага асосан ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгар бўладилар; 5.2. Мижоз ҳисобвараққа кирим қилинган маблағларни қонунийлигига шахсан жавобгардир. 6.ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ. 6.1. Шартнома омонат маблағи мобил иловада онлайн шакллантирилган кундан бошлаб шартномада белгиланган муддат тугагунгача амал қилади; 6.2. Мижоз Шартномани муддатидан олдин бекор қилиши мумкин. Бунда ушбу шартнома шартлари бузилган ҳисобланади ва тўланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан чегириб қолинади. 6.3 Мижоз ёки омонат операцияси халқаро молиявий санкциялар қўлланилган шахслар доирасига тушганда ёки тушиш хавфи мавжуд бўлганда, операцияни ўрганиш мақсадида қўшимча маълумот сўраш, операциялар миқдорини чегаралаш, операцияларни (рад этиш) ёки амалга ошираётган операциялар мижознинг анкетасидаги профилига номувофиқ бўлган ҳолларда мижоз билан шартномани бир томонлама бекор қилиш; 7.МАХФИЙЛИК. 7.1. Мазкур шартномани тузиш ва бажариш вақтида Тарафлар бир-биридан олган барча маълумотлар махфий ахборотлар деб тан олинади; 7.2. Омонатлар бўйича ахборот билан танишиш ҳуқуқи бўлган шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ уларни ошкора қилмаслик учун жавобгар ҳисобланади ҳамда қатъий сир сақлаш қоидаларига риоя этишлари, шунингдек, банк сири ва конфеденциал маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этишда Ўзбекистон Республикасининг “Банк сири тўғрисида” Қонуни ва банкда амалда бўлган ички тартиб қоидаларига қатъий амал қилишлари шарт; Мазкур талаб номуайян муддатга амал килади. 7.3. Ушбу талабларни бузган Тараф бунинг оқибатида иккинчи Тарафга етказилган барча зарарни тўлиқ ҳажмда қоплайди. Download 127.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling