Автоматик тизимларининг асосий элементлари Автоматик тизимларни таснифи
Download 68.34 Kb.
|
1 2
Bog'liq1538633728 72524
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автоматик тизимларининг асосий элементлари
Автоматик тизимларни таснифиРежа: Автоматик тизимларининг асосий элементлариАвтоматик тизимларни таснифиАБТ нинг ишлаш қонунияти ва унинг асосий қисмлари Автоматик тизимларининг асосий элементлариЭлементларни бажарган ишларига қараб, функционал схемани кўриб туриб, амалда учрайдиган барча элементларни функционал белгиларига кўра бир неча гуруҳга бўлиш мумкин. Топшириқ берувчи элементлар обҳектнинг чиқишидаги ўзгарувчини топшириқ бўйича берилган қийматини аниқлашга имконият яратади. Бошқариш тизимларида бундай элементлар бўлиб пружина, эталон қаршилик, эталон кучланиш манбаси, таянчли яримўтказгич диод, юк, сатҳ ва ҳоказоларни олиш мумкин. Кузатиш тизимларида эса берувчи (ёки топширувчи) элементлар бўлиб двигателғ, инсон қўли каби нарсалар саналади. Сезгир элементлар, созлагичларда, чиқишдаги ўзгарувчини қийматини ёки унинг оғишини ўлчаш учун хизмат қилади. Бу элементларни аниқ ўлчов асбобларидан конструктив жиҳатдан фарқ қиладиган ери шундаки, уларда ўлчаш диапазони кичик ва қувватлари каттароқдир (айниқса, бевосита таҳсир этувчи созлагичларда). Кучайтириш элементлари эса сезгир элементдан чиқаётган кам қувватли сигнални кучайтиришга хизмат қилади. Бажариш элементлари обҳектларга бошқарувчи таҳсир кўрсатиш учун хизмат қилади. Агар улар созланаётган аoзони механик силжишига сабабчи бўлса сервомотор ёки серводвигателлар деб аталадилар. Щзгартирувчи элементлар элемент чиқишида ёки миқдорий жиҳатдан ўзгача, ёки физик табиати ўзгартирилган сигналга эга бўлишда қўлланилади. Бундай сигнални ўзгартириш шу элементдан кейин турган элементларнинг ишлаши ёки сезиши учун ноқулай бўлган ҳолларда зарурдир. Коррекцияловчи ва мўoтадиллаштирувчи қурилмалар эса элементлар ва тизимларининг динамик сифатини ўзгартириш учун хизмат қилади. Шундай элементлар бўлиб, одатда, дифференцияловчи қурилмалар ҳамда тескари боғланишнинг бошқа элементлари ва қурилмалари ҳам ҳисобланади. Кўрсатилган элементларнинг ишлаш қонунияти ва тавсифлари ўқилган электротехника ва автоматика элементлари курсларидан маълумдир. Созлаш ва бошқариш тизимларининг асосий элементлари бўлиб бошқарилувчи объектлар саналади. Бундай объектларга турли қурилмалар (двигателлар, энергия манбалари, фазода ҳаракатланувчи объектлар, қиздириш ўчоқлари ва ҳ.к) киради. Download 68.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling