Организимни асосий тизимларни функциоанал ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар


Download 35.82 Kb.
bet1/10
Sana17.12.2022
Hajmi35.82 Kb.
#1025747
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

Организимни асосий тизимларни функциоанал
ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон
томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган
синамалар.
Функционал ҳолатни баҳолаш асосида алоҳида аъзолар ѐки организм
тизимини турли хил таъсирлар натижасида функцияси ѐки структурасини
ўзгариши ѐтади. Ўзининг характерига қараб турли бўлиши мумкин.
Спорт тиббиѐтида функционал синамалар текширишда
қўлланилади:
- юрак-қон томир тизими;
- нафас йўллари;
- вегетатив асаб тизими;
- вестибуляр анализатор;
- умумий иш қобилиятини;
- организмни энергетик потенциали.
Клиник амалиѐтларда функционал юкламалар яширин патологияларни
аниқлашда, шунингдек реабилитацион дастурни фойдалилигини баҳолашда
қўлланилади.
Спортчини мусобақаларда фаолиятини тавсифига боғлиқ равишда
етакчи функционал тизимлар:
1.Циклик ишни максимал қувватда бажарилишида марказий асаб
тизими, асаб-мушак аппарати.
2.Циклик ишни катта ва субмаксимал қувватда бажарилишида
гомеостазга жавобгар тизимлар кардиореспиратор тизим, МНТ, асаб-мушак
аппарати.
3.Циклик ишни ўрта қувватда бажарилиши – кардиореспиратор тизим,
эндокрин тизим, МНТ.
4.Циклик машқларни турли хилда бажаришда – МНТ, асаб-мушак
аппарати, сенсор тизим.
77
Клиник текширув ва функционал синамалар
Функционал синамалар, тестлар амалиѐтида спортчининг функционал
имкониятларини, заҳирасини ва турли хил тизимларининг мослашишини
ўзига хослигини баҳолашга имконият яратади. Буларнинг ҳаммаси
спортчининг мусобақада муваффақиятли қатнашиши, техник билим ва
тактик режаларини амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Шифокорларни клиник ишида функционал синамалар организмнинг яширин
патологиясини, реалибилтация дастурларини қўллаш самарадорлигини,
ногиронлик даражасини аниқлаш учун фойдаланилади. Оптимал функционал
ҳолатлар диспетчер, кончи, ўрмон кесувчи, конвеер ишлаб чиқариш
ишчилари, студент ва бошқа ижтимойи гуруҳ аъзоларининг самарали
ишлашлари учун катта аҳамиятга эга. Турли хил спорт турлари, меҳнат
фаолиятида ҳам алоҳида тизим ва организмга мос талаблар қўйилади, уларни
аниқлаш учун мос функционал синималар ва тестлардан фойдаланилади.

Download 35.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling