Организимни асосий тизимларни функциоанал ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар


Download 35.82 Kb.
bet2/10
Sana17.12.2022
Hajmi35.82 Kb.
#1025747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Жисмоний зўриқишли синималари. Улар бир, икки ва уч онли
бўлиши мумкин. Бир онли синама Мартинэ синамаси инсонга30 секунд
давомида 20 марта ўтириб туришли зўриқишни синама қилиб, у
организмнинг зўриқишга жавоб реакциясини анализ қилишга имкон беради.
Агар 20та ўтириб туришли зўриқишни 2 маротаба, улар орасида интервал
3минутдан бажарилса – синама икки онли ҳисобланади. Функционал ҳолатни
баҳолаш учун имконияти кенгроқ, чунки иккинчи зўриқишдан сўнг организм
ва тизимнинг бу зўриқишга мослашишини баҳолаш мумкин.
Уч онли синамага Летунова синамаси киради. У 30 секундда 20 марта
ўтириб туришдан, 3 минутдан сўнг турган жойида максимал темпда 15
секунд давомида югуришдан ва 4 минутдан сўнг турган жойида 180 қадам
минутига бўлган тезликда 3минут югуришдан иборат.
Миқдорий дозадаги синималар. Шефард, Гарвард степ-тест, Новаки
синамаси, жисмоний иш қобилияти аниқлаш PWC170, максимал О2
истеъмолини аниқлаш, изометрик зўриқишли синималари киради.
78
Махсус синималар. - Бу синималарда мос, аниқ спорт туридаги
спортчининг фаолиятидаги зўриқишлар ўхшатиб бажарилади. Боксчи учун
сояси билан жанг, курашчи учун қўғирчоқ (чучела)ни отиш, баскетболчи
учун баскетбол тўпини халқага отиб ўйнаш. Велосипедчи ва эшкакчини
велоэргометр ва эшкак эшиш аппаратида ишлаши.
Жисмоний зўриқишсиз синималар.Нафас олиш ѐки чиқаришда
нафасни ушлаб туриш.Штанге ва Генчи, Розентал, Ромберг,
ортоклиностатик, клиноортостатик синималар. Таркибида турли хил
миқдорда О2, СО3 бўлган ҳаво билан нафас олиш синималари. Овқат
қўшимчалари ва фармокологик препаратлар билан синималар. Юрак
бўлмачаларини электростимуляцияси.
Нафас синамалари
Штанге синамаси
– нафас олиш вақтида нафасни тутиб туриш
текширилувчи 5-7 дақиқа дам олгандан сўнг ўтирган ҳолда чуқур нафас
чиқаради ва нафас олади, сўнгра яна нафас олиб оғиз ва бурун беркитилади.
Нафасни ушлаб туриш вақти белгиланади. Нафасни ушлаб туриш вақти
кўпинча инсоннинг чидамлигига боғлиқ. Соғлом болалар ва ўсмирларда (6-
18 ѐш) нафасни ушлаб туриш вақти 16-55 сония атрофида бўлади. Катта
ѐшли шуғулланмаган одамларда – 40-50 сония, шуғулланган спортчиларда –
60 сониядан 2-2,5 дақиқагача. Шуғулланганлик ортиб бориши билан бу вақт
ўсиб боради, чарчаганда эса пасаяди. Қон айланиш, нафас олиш аъзолари
касалликларида, камқонликларда нафасни тутиб туриш вақти камаяди.

Download 35.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling