Генче синамаси – нафасни чиқарганда нафас тутиб туриш.
Текширилувчи тўлиқ нафас олади ва чиқаради, кейин яна нафас олади ва
нафасини тутиб туради. Соғлом шуғулланмаган инсонлар нафасни 20-30
сония давомида, соғлом шуғулланган инсонлар 30-90 сония тутиб тура олади.
Розентал синамаси – ўпканинг тириклик сиғимини 15 сониялик
оралиқ билан 5 марта ўлчаш. Бунда соғлом одамларда ўпканинг тириклик
сиғими бир хил ѐки ўсиб борувчи сонлардан иборат бўлади. Нафас олиш
аппарати ѐки қон айланиш тизими касалликларида, шунингдек спортчилар
79
ўта чарчаганларида ѐки ортиқча шуғулланишларда ўпканинг тириклик
сиғими такрор ўлчанганда натижалар пасайиб боради. Спортчиларда бу
ўзгариш нафас мушакларининг чарчаганлиги ва асаб системаси функционал
ҳолатининг пасайишига боғлиқ.
Серкин синамаси 3 фазадан иборат:
1-фазаси: текширилувчи ўтирган ҳолатда нафас олиб ушлаб туради ва
вақти белгиланади;
2-фазаси: текширилувчи 30 сония давомида 20 марта ўтириб
турганидан сўнг нафас олиб ушлаб туриш вақти белгиланади.
3-фазаси: 1 дақиқадан сўнг 1-фаза қайтарилади.
Клиник аҳамияти: нафас олиш ва чиқаришдаги тутиб туриш вақтининг
давомийлиги одатда юрак-қон томир ва нафас тизимлари касалликларида
камаяди. Бу кўпгина омилларга боғлиқ: нафас марказининг қўзғалувчанлиги,
тўқималар алмашинуви интенсивлиги ва текширилувчининг чидамлилиги.
Серкин синамасини баҳолаш
Фазалар
|
|
|
|
1-фаза
|
2-фаза
|
3-фаза
|
|
Соғлом
шуғулланувчилар
|
45-60 с
|
50%
|
100%
|
Соғлом
шуғулланмаганлар
|
35-45 >>
|
30-50%
|
70-100%
|
Яширин қон айланиш
етишмовчилиги билан
|
20-35 >>
|
30%
|
70%
|
Do'stlaringiz bilan baham: |