Организимни асосий тизимларни функциоанал ҳолатини баҳолаш усуллари. Нафас, вегетатив нерв системаси, юрак қон томир тизимларни функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар
Download 35.82 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ортостатик синама.
- Клино-ортостатик синама.
Дермография
Маъноси «терига ѐзиш». Методикаси терига ўтмас буюм масалан ручка қалин томони билан чизиб, тери-томирлари қўзғалишидан жавоб реакцияси чақиришдан иборат. Босим кучи 200 - 400 г бўлиши керак.1 - 2 минутдан кегин терида пушти, оқ ѐки қизилрангда чизиқ намоѐн бўлади, қизил чизич теридан бўртиб чиқиши мумкин. Одатда чизиқ 10 - 15 минут сақланади. Секин 1-2 минутдан кегин чизиғ пайдо бўлиши нейродинамик жараѐнларни лабилиги пасайиши деб хисбланади ва чизиқни узоқ сақланиб қолиши ҳам, рангидан қатий назар. Пушти дермографизм вегетатив асаб тизими мутоносиб ҳолатда бўлишидан далолат беради. Оқ чизиқ симпатик тизими ошганлигидан, қизил дермографизм парасимпатик тизим ошганлигидан далолат беради. Ортостатик синама. Текширилувчи 5 дақиқа мобайнида горизонтал ҳолатдан тургандан сўнг, 15 сония давомида пулси ва қон босими 94 аниқланади. Сўнг текширилувчи охиста туради ва ундан кейин яна пулси ва қон босими текширилади: а) тургандан сўнг; б) бир дақиқадан сўнг. Вегетатив асаб тизимининг симпатик қисмини тонус ва таъсирланиш даражасини аниқлаш учун уларнинг сонлар миқдори таққосланади. Баҳолаш:симпатик қисми нормал таъсирланган юрак уриш частотаси аввалги натижадан 18-27% кўтарилиши кузатилади. Ундан юқори бўлган кўрсаткичлар гипертиреоз, юрак-қон томир етишмовчилиги, реконвалистенция, спортчиларда (машқдан сўнгги 1 соатларда), кўп машқ қилувчиларда кузатилади. Соғлом ва яхши шуғулланган кишиларда вегетатив асаб тизими тонуси мустаҳкам бўлади (томир уриши, аввалги ҳолатдан 10% гача тезлашади). Қон босими эса горизонтал ҳолатдан тургандан сўнг бўлган фарқи унчалик катта бўлмайди (систолик босим ±10 мм сим. уст. га тенг, оралиқда диастолик босим ±5 мм сим. уст). Қанчалик жисмоний юклама юқори бўлса, шунчалик горизонтал ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтиш вақтидаги пулсли босим камайиб борар экан. Шунинг учун ўрта статик синамани жисмоний юкламаларни организмга таъсирини ўрганишда фойдаланиш мумкин. Клино-ортостатик синама. Вертикал ҳолатдан горизонтал ҳолатга ўтиш вақтида вегетатив асаб тизимининг парасимпатик қисмини тонуси кўтарилади. Нормада пулсни камайиши 1 дақиқада 6 мартадан ошмаслиги керак. Клиностатик синама ўткзилиши методикаси. 3 - 5 минут тинч тик турган (ортостатик) ҳолатда дам олингандан кегин 15 секунд давомида ЮҚС саналади. Пулс чатотаси 1 минутга ўтказилади. Сўнг текширилувчи кушеткага ѐтади биринчи 15 секундида ЮҚС саналади. 1минутга ўтказилиб, ортостатик ҳолатдаги пулс ва клиникортостатик пулс ўртасида фарқи топилади. 95 Download 35.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling