Мушак юкламасининг болалар асаб ва таянч хакарат апаратининг функционал холатларига таъсири Режа: Кириш
Download 78.5 Kb.
|
Мушак юкламасининг болалар (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кўндаланг-тарғил мушаклар
Мушак юкламасининг болалар асаб ва таянч хакарат апаратининг функционал холатларига таъсири Режа: Кириш Кўндаланг – тарғил мушаклар. Мушакларнинг тузилиши ва асосий вазифаси. Мушак қисқаришининг замонавий назарияси. Асаб-мушак синапси. Силлиқ мушаклар. Асосий морфологик ва функционал хоссалари. Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кўндаланг-тарғил мушаклар. Бу мушаклар 3 асосий хоссага: 1) қўзғалувчанликка, яъни мембранани ионлар учун ўтказувчанлигини ўзгартириб, таъсиротга ҳаракат потен-циалини вужудга келтириш билан жавоб бериш қобилиятига; 2) ўтказувчанликка, яъни ҳаракат потенциалини тола бўйлаб тарқатиш қобилиятига ва 3) қисқарувчанликка, яъни қўзғалиш натижасида калталаниш ёки ўз таранглигини ўзгартириш каби ҳоссаларга эга. Мушак толаларининг қўзғалувчанлигини асаб тола-лариникига нисбатан анча паст. Бу мушак толаси мембранаси тинчлик потенциалининг миқдори асаб толаси-никидан кўпроқ бўлишига боғлиқ (мушакда - 90мВ). Аммо иккала мембрананинг деполяризацияланиш критик даражаси бир хилда - 50мВ. Демак, асаб толасини қўзғатиш учун унинг мембранасини 20мВ га деполяризациялаш кифоя қилса, мушак толасида ҳаракат потенциалини пайдо қилиш учун унинг мембранасини 40мВ га деполяризациялаш керак. Шунинг учун мушак толасини қўзғатадиган электр токининг бўсаға кучи, асаб толасини қўзғатадиган бўсағадан кўп. Мушак толаларида ҳаракат потенциалининг амплитудаси 120 - 130мВ ни ташкил қилади. Унинг давоми тез мушак-ларда тахминан 2мс га, секин мушакларда - 2 - 3мс ларга тенг. Бошланган нуқтадан бу потенциал тола бўйлаб икки томонга 3 - 5 мс тезликда ўтказилади. Асаб орқали етиб келган импульс мушак толаларида ҳаракат потенциали ҳосил қилади, бу потенциал тарқалиб, қисқаришни таъминловчи механизмларни ишга солади. Асаб - мушак препаратида мушак қисқариши учун мавжуд шароитга қараб изометрик ва изотоник қисқаришлар тафовут қилинади. Мушак қисқарган вақтда унинг толалари калталашса; аммо таранглиги деярли ўзгармаса, изотоник қисқариш, мушак қўзғалиб, қисқарганда толалари калталанишига шароит бўлмаса, масалан мушакнинг икки учи қимирламайдиган қилиб боғланган бўлса, қисқариш вақтида толаларнинг таранглиги ошади, яъни изометрик қисқариш содир бўлади. Изотоник қисқариш мушак юк кўтармаганда, изометрик қисқариш мушакка жуда оғир юк ортилганда кузатилади. Аммо организмда фаоллик кўрсатаётган мушакларнинг қисқаришлари қуйидагича бўлади: 1) изометрик қисқариш - кўтарилган юкни бир нуқтада ушлаб туриш; 2) концентрик қисқариш - мушакни юк кўтариб, калталаниши ва 3) эксцентрик қисқариш - кўтарилган юкни пастга секин туширишда мушакнинг узайиши. Якка мушак толасининг қисқариш амплитудаси (кучи) таьсирот кучига боғлиқ эмас: тола " бор ёки йўқ " қонунига риоя қилади. Аммо яхлит мушакнинг қисқариш кучи таъсирот кучига боғлиқ. Бўсаға кучига эга бўлган импульс энг юқори қўзғалувчан толаларни қўзғатиб, қисқартиради. Улар унча кўп бўлмаганлиги сабабли, қисқариш кучсиз бўлади. Импульс кучининг оширилиши қўзғалувчанлиги пастроқ бўлган бошқа толаларни ҳам қўзғатиб, қисқартиради, қисқариш амплитудаси ортади ва ниҳоят, импульслар кучи мушак таркибидаги ҳамма толаларни қўзғатадиган даражага етганда, қисқариш амплитудаси чўққисига чиқади. Бундан кейин рағбат кучини ошириш қўшимча натижа бермайди. Мушак узоқ вақт давомида таьсирланиб турилса, чарчайди, якка қисқариш эгри чизиғининг шакли ўзгаради: бўшашиш фазаси жуда чўзилиб кетади ва буни кантрактура деб аталади. Мушакларнинг қисқариши узлуксиз равишда нисбатан узоқ давом этади. Бу хилдаги қисқаришларни тетанус деб аталади. Ритмик импульслар пайдо қилган қисқаришларнинг тўла қўшилиши натижасида силлиқ тетанус ҳосил бўлади. Download 78.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling