10- маъруза Ётик катламли конларни бир горизонтли схема буйича очиш усуллари


Download 83.53 Kb.
bet2/2
Sana22.06.2023
Hajmi83.53 Kb.
#1650387
1   2
Bog'liq
Ma\'ruza-10 Кончи иши

Қаватларни очиш тартиби.

Кони очишда ишни ташкил қилишнинг асосан иккита вариати мавжуд.


1. Конни 1-2 қаватини унингбаландлиги бўйича очиб уни қазиб олишга тайёрлайди, сўнг қазиб олишга киришади. Қазиб олиш ишлари билан бир вақтда коннинг пастки қаватларини очиш учун стволнинг пастки горизотларда стволни чуқурлаштириш ишлари ҳам олиб борилади.
2. Конни бир неча қаватларини ёки коннинг ҳаммасини очиш ишлари олиб борилади. Бу ҳолда тайёрлаш ишларининг орқада қолиши, ствол ўтишга қилинган ҳаражатнинг камлиги (30-35%) рудникда чуқурлаштириш ишларини қисқартириб конни қазиб олиш жараёнларини соддалаштиради.
Қазиб олишнинг бошланиш даврида бир - икки қават гаризонтларини очиш, очилган захира эса 8-10 йил горизонтни экплуатация қилишга етарли бўлса, пастки чуқур гаризонтлар муфассал разветка қилинмаган бўлса, у ҳолда юқорида ётган қаватларни қазиб олиш мақсадга мувофиқ келган бўлади.
Агар очувчи ствол скипли кўтариш қурулмаси билан ускуналанган бўлса скипни юклаш вақтида тўкилган рудани тўплаб олиш учун стволни қазиб олинаётган гаризонт сатхидан пастки гаризотнга қадар чуқурлаштирилади.
Ствол олдидаги лаҳимлар (квершлаглар)нинг мустаҳкамлагичини зарарланишидан сақлаш учун стволни ўтиш жарайёнида уларни ҳам кесиб ўтказади.
Бош ва шамоллатувчи стволларни туташтириш бир неча кавжой билан амалга оширилади. Ствол олди лаҳимлридан биринчи навбатда насослар камераси ва электрпод станциясининг камералари кўрилади.
Конни очиш ва уни ишга тушуришга тайёрлаш календар режада шуни назарда тутмоқ керакки бир вақтнинг ўзида ишлайдиган «қазиб олинадиган» кав жойлар сони доимий ишлайдиган ишчиларни узоқ муддат иш билан таъминлашга етарли бўлиши керак.
Аввал ствол олдидаги лаҳимлар комплекти ҳар бир қават гаризонтида лойихага мувофиқ тўлиқ хажимда қўриш лозим, булар рудани ва тоғ жинслари массасини ер ости транспортида ташиш, материаллар, ускуналар келтиришга, шамоллатишга ва тайёрлаш ишларини амалга оширишга шароит яратади.
Лекин уларни стволдан квершлаг ўтишига кўп ҳаражатлар талаб қилинганлиги туфайли кейинги 20-25 йиллардан бери стволдан руда танасига қадар квершлаглар ҳар бир қаватдан эмас икки уч (баъзан ундан ҳам кўпроқ) қаватларни, горизонтларидан гуруҳлаб очиш усули (ёки концентрацион) квершлаглар билан очиш схемаси қўлланилмокда. Ствол ва юк тушириладиган қават гаризонтлари оралиғидаги алоқани тик ёки қия ўтказилган лаҳимлар орқали рудани юк ташиладиган штрекга тушуришни (кам ҳолатда кўтаришни), кишилар ҳаракатланишига, материал ускуналар келтириш учун ва шамоллатиш ишларини амалга оширишни таъминлаш учун қўлланилади.
Тик, ва тикка яқин қияликда жойлашган конларни тик стволлар, квершлаглар гурухи билан очиш схемаси 24-расмда кўрсатилган. Квершлаг-1, коннинг юқоридаги учта қаватига хизмат қилади. Руда орт бўйлаб 2, юк ташилувчи штрек-3 ва қисқа квершлагда руда ташувчи лаҳим-4 га, ташиб келтирилади у орқали гуруҳли квершлакга туширилади. Материаллар ва ускуналарни келтириш, кишиларнинг ҳаракатланиши учун рудадан ёки норудали ёндош жинслардан капитал восстаюший (кутарма) ўтилади. У уз навбадида клеть ёки лифтли кутаргич билан ускуналади.
Квершлаг-5 юқоридаги 4 та қаватга хизмат қилади; юқоридаги қаватлардан руда, руда тшуривчи 6 орқали туширилади. Пастки горизонтдаги рудани (унинг захираси кейин аниқланган) кўр стволдан кўтаради.



Тик стволлар, гуруҳли квершлаглар билан очиш схемаси.


Квершлаглар гуруҳи билан (концентрацион) очишда капитал қурилиш ишларга сарифланадиган ҳаражатларни сезиларли равишда камайтиришга ва конни қазиб олиш ишларини жадаллаштиришга имкон беради. Рудани туширадиган восстаюшийда руда захирасининг мавжудлиги шахта транспортини ва кўтариш кўрилмасини бир меъёрда ишлашга шароит вужудга келади.


Юқорида келтирилган афзаликлардан ташқари маълум камчиликларга ҳам эга; улар қаторига қўшимча восстаюшийлар, руда туширувчи лаҳимлар ўтқазиш ва уларни ускуналаш зарурлиги, қаватдаги юк ташиладиган капитал лаҳимни штрек ёки квершлаг билан туташтириш учун ва руда туширувчи лаҳимларни лойихадаги ўлчамини сақлаб туриш учун анчагина ҳаражатлар талаб этилади. Рудани қайта юклаш ҳам қўшимча ҳаражатлар сарфлашга олиб келади. Булардан ташқари материалларни ва ускуналарни ташиб келтириш, кишиларни тушуриш ва чиқариш мураккаблашади, меъёрда белгиланганидек шамоллатиш шароити ўзгаради.
Баъзи қазиб олиш тизимида ҳар бир қаватдан шахта стволи билан богламаганлиги сабабли қазиб олиш ишлари олиб бориш бироз мураккаблашади. Шулар жумласидан; қазилаётган бўшлиқга анчагина мустаҳкамловчи ёғоч материалларини ва бўшлиқни тўлдирувчи материалларни ташиб келтиришда намоён бўлади.
Агар шахта стволини ҳар бир қават билан бевосита боғлаш зарурияти бўлса бир неча қаватлар орқали ствол олди лаҳимларини ўтиш хисобига капитал лаҳимлар ҳажмини қисқартириш мумкин. Руда туширувчи лаҳимларни емирилишини камайтириш учун уларни поғанасимон шаклда тик жойлаштирмасдан гаризонтга нисбатан 60º га яқин қия бурчак остида ўтказилади.
Очувчи лаҳимлар ҳажмини тегишли шароит мавжуд бўлса фақат қаватлар оралиғини 120-150 м га қадар узайтириш ҳисобигагина қисқартириш мумкин.
Агар у ёки бу сабабга кўра коннинг пастки қаватида ётган руда заҳирасини экплуатацияга тезкорлик билан топшириш зарурияти юзага келса уни қия конвейрли галерея билан очиш мумкин. Бундай схема конни қазиб олиш вақтида қолган қисмидаги захирани тўлиқ қазиб олишда қўлланиш мақсадга мувофиқ келиб, очиш ва гаризонтни эксплуатацияга тайёрлаш муддатини, кон капитал лаҳимлари ҳажмини қисқартириш ва корхонани техник-иктисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконини беради.
Download 83.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling