Маъруза №2 андазалар юзасини ўлчаш машинаси мосламалари. Пнк тўшаш машинаси тўҒрисида маълумот


Download 158.73 Kb.
bet1/3
Sana18.10.2020
Hajmi158.73 Kb.
#134453
  1   2   3
Bog'liq
2-маъруза матни



МАЪРУЗА № 2

АНДАЗАЛАР ЮЗАСИНИ ЎЛЧАШ МАШИНАСИ МОСЛАМАЛАРИ.

ПНК ТЎШАШ МАШИНАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
РЕЖА:

1.Андазалар юзасини ўлчаш машинаси ҳақида малумот

2.Тўшаш машиналари турлари ҳақида маълумот

3.Тўшаш машинасининг техник кўрсаткичлари



4. Механизатсиялаштирилган тўшаш комплекси

5.Газламаларни ўлчаб қирқиш машинаси


Фойдаланилган адабиётлар:

1. Олимов Қ.Т. “Енгил саноат машина ва аппаратлари”, «ДИТАФ» Тошкент- 2001.,-246 б.

2. Олимов Қ.Т. “Тикувчилик корхоналари жиҳозлари”. «ДИТАФ» Тошкент 2001.

3. Олимов Қ.Т. «Енгил саноат машина ва аппаратлари» иккинчи тўлдирилган нашри, Абдулла Қодирий нашриёти.Тошкент –2003.-286 б.


Андазалар юзасини ўлчаш машинаси

Газламалардан унумли фойдаланиш асосан андазалар юзасини тўғри ўлчашга боғлиқ бўлади. Ҳозирги пайтда корхоналарда ва мо­деллар уйида андазалар юзасини ўлчашда ИЛ фотоелектрон машинаси ишлатилади. ИЛ маркали фотоелектрон машинаси текис фигурадаги андазаларни ўлчаш учун мўлжалланган. Бу машинада 100–550 мм. Узунликдаги ва 100–750мм. Энли андазаларни ўлчаш мумкин.



Машинанинг техник кўрсаткичлари:

Мехнат унумдорлиги, дона/соат – 32

Каретканинг ҳаракат тезлиги, м/с – 0,024

Андаза узунлиги, м. – 0,1–1,5

Андаза эни, м. – 0,1–0,35

Турел вали айланишлар сони, айл/мин. – 235

Генератор ғилдираклари айланишлар

сони, айл/мин. – 1410

Електроюритгич: тури – АД–21–2

қуввати, кВт. – 0,27

кучланиш, В. – 220

Машина габарит ўлчамлари, мм. – 3750х1270х1140

Машина массаси, кг. – 650

Андазаларни ўлчаш аниқлиги, % – 0,2–0,6



Ўлчанадиган андаза 4 қўзғалувчан стол 3 га жойлаштирилади. Стол остки қисмида ёйсимон тирқишли пўлат лист маҳкамланган. Қўзғалувчан стол доимий тезликда 2 йўналтиргичларда бўйлама ҳаракатланади.



8–расм. ИЛ фотоелектрон машинаси кинематик схемаси

Стол устки қисмига 5 - ёритгич ўрнатилган бўлиб, ун­дан тушадиган ёруғлик оптик трубкаларга тушади. Трубкалар стол остида жойлашган турел валига ўрнатилган (8-расм).

Турел 8 трубкалар билан биргаликда доимий бурчак тезлик­да айланади. Турелнинг бир айланишда стол 4 см.га силжийди. Ту­релнинг айланиш ўқи тик текисликда бурчак остида жойлаш­ган. Ҳар битта трубка кетма-кет айланма ҳаракатланиб 80 см. узунликда ва 1 см. Энли юзани ўлчайди. Турел бир тўлиқ айланишда 4х80=320 см. юза ўлчанади. Машинада турелнинг ҳар бир айланишида 320 импулс берувчи индуксион генератор мавжуд. Импулслар ге­нератор кучайтиргичи орқали 10 фоторелега ва электрон ҳисобла­гич 11 га узатилади. Табло – 12 кв.см.да ўлчаш натижаларини кўрсатади. Стол–3, турел–8 ва импулслар генераторига ҳаракат тишли узатмалар системаси орқали берилади. Машинада бир сменада 200–250 дона андазалар юзасини ўлчаш мумкин.

Тўшаш машиналари.

Тикувчилик буюмларни тайёрлов-бичиш бўлимида газламаларни тўшаш, тўҳама қаватларининг четини қирқиш, туҳамани бўлакларга қирқиш, деталларни қирқиш, бичилган деталларни жамлаш ва тикиш бўлимига жўнатиш ишлари бажарилади.

Бичиладиган газламанинг ва бўлажак кийимнинг турига қараб, бичиш учун мўлжалланган газлама асосан "ўнгини пастга қаратиб яланг қават ёки ўнгини ўнгига қаратиб яланг қават" тўшалади. Иккала ҳолда ҳам газлама энига тўла очиб юборилиб тўшалиши керак. Газламаларни тўшашда учун махсус машиналар, тўшаш комплекслари қўлланилади. Кийим бичиладиган механизатсиялаштирилган комплекс қаторнинг умумий схемаси 9-расмда кўрсатилган.



Корхонага ўрам, тўп ёки тахтах бўлиб келтирилган газлама 1 супача тагликлар 2 га жойлаштирилади. Газлама ортилган супача тагликлар ташиш воситаси 3 ёрдамида жавонларга ўрнатилади.



9-расм. Механизатсиялаштирилган комплекс қаторнинг умумий схемаси

Супача тагликлар жавонлардан электр ташиш воситаси ёрдамида энини, узунлигини ўлчаш ва нуқсон топиш машинаси 4 га, ундан кейин эса ҳар қайси тўп алоҳида ўлчаш машинаси 5 га ўтказилади. Нуқсон топиб ва ўлчаб бўлинган газлама ўзиюрар аравачалар 6 ёрдамида элеватор 7 га ортилади. Элеваторлар қатори бўйлаб ўрнатилган транспортёр 8 туширилган рулонларни ўлчаб-қирқиш машинаси 9га ўтказиб беради. Бу машинада аниқ узунликда кесилган газлама бўлаклари механизатсиялаштирилган тўшаш столи 10га ўтказилади. Тўҳама тайёр бўлгандан кейин қирқиш столи 11 га берилади. Тўҳаманинг қирқиб олинган қисмлари қирқиш столи устига қопланган узатиш қурилмаси ёрдамида лентали бичиш машинаси 12 га ўтказилиб, унда текислаб қирқилади.

Газламани машинада тўшаш сифати янада яхшироқ бўлсин учун уни янги йўл билан тўшаш ишлаб чиқилди. Машинада тўшашдаги бу янги йўлнинг моҳияти шундан иборатки, унда маЪлум узунликдаги тўҳама қаватлари олдин кесиб олиниб, кейин тўшалади. Шу мақсадда махсус ўлчаб-қирқиш машинаси ясалди (10-расм). Унда қирқилаётган тўҳама қаватига газлама рулоннинг массаси ўзгариб туриши таЪсир этмайди, газлама стол ёки экран сатҳига ишқаланмайди, ўлчаш пайтида газлама қаватига таЪсир этаётган кучлар ўзгармас бўлади.

Ўлчаб-қирқиш машинасида рулон ўрамини очиш механизми 1, транспортёр 2, қирқиш механизми 3 ва узунлик ўлчаш ҳисоблагичи 4 бўлади.

Ўлчаб-қирқиш машинасининг аравачаси +5 мм хатога йўл қўйиши мумкин. Тўшаш учун қирқилаётган газлама қаватлари узунлигини белгилашда буни ҳам ҳисобга олиш керак.

БаЪзи газламалар ўлчаб қирқиш машинасида чўзилиши мумкин. Чўзилиш даражаси газламанинг турига боғлиқ. Лекин у ҳеч қачон нормадан ортиқ бўлмайди.



Ўлчаб-қирқиш машинасида мўлжалдаги узунликка нисбатан йўл қўйиладиган қўйим ҳамма вақт ҳисоб картасида назарда тутилганидан кам бўлади. Шунинг учун бу машинада газлама кўпроқ тежалади. Тажрибалар ўлчаб-қирқиш машинасидаги қўйим одатдагига нисбатан 25-50% кам бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Ўлчаб-қирқиш машинасида газлама текисроқ қирқилгани сабабли, қирқим нотекислиги натижасидаги чиқиндилар 2-2,5 марта камаяди.



Download 158.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling