IV-МАЪРУЗА
МАВЗУ: МЕТАЛЛАРНИ КЕСИШДА СОВИТИШ ВА МОЙЛАШ.
СОВИТИШ-МОЙЛАШ МОДДАЛАРИНИНГ ТАЪСИР ЭТИШ
МЕХАНИЗМИ
Режа:
1. Совитиш-мойлаш модаларининг таркиби
2. Совитиш-мойлаш суюқликларини кесиш муҳитига олиб кириш
усуллари. Сув оқими билан совитиш
3. Юқори босим остида совитиш
4. Тарқалиб кетган суюқлик билан совитиш
5. Газлар билан совитиш
Дастгоҳ унумдорлиги,
кесувчи асбоб
турғунлиги, таѐрланган детал сифати
маълум даражада қўлланиладиган
совитиш
мойлаш моддаларининг таркиби ва хоссалари
билан узвий боғлиқлик бўлади.
Совитиш – мойлаш суюқликлари
ишқаланишни
ва
кесувчи
асбобнинг
ейилишини
камайтиради,
металлни
деформацияланиши
осонлаштирилади,
исиқликнинг
кесиш
муҳитидан
чиқиб
кетишини яхшилайди. Бундан ташқари, улар
қириндини детал буюм ва дастгоҳни
занглашдан ва доғларни ҳосил бўлишидан
сақлайди.
Совитиш – мойлаш суюқликларининг таъсир этиш самарадорлиги
металларга молекуляр ўхшашлигига боғлиқ
бўлади.
Суюқликнинг
мойлаш
таъсири
қуйидагича намоѐн бўлади, унинг қисмлари
( молекулалар ва ионлар ) кесувчи асбобнинг
қиринди ва детал тўқнаш муҳитига киради ва
металл юзаларнинг бир-бири
билан бевосита тўқнашини бартараф этувчи парда ҳосил қилади.
Метал юзасида, суюқлик билан ўзаро таъсир натижасида суюқлик
молекулаларининг концентрацияси ортади (бу ходиса адсорбция дейилади).
Кучлар ҳарактери бўйича кескин фарқ қилувчи иккита адсорбция кўриниши
маълум, улар адсорбланадиган молекулаларни (атомларни) ѐки ионларни
қаттиқ қотишма юзаси атомлари ѐки ионлари билан боғлайди.
Биринчи кўриниш – малекуляр адсорбция (физик),
бунда электрик
нейтрал малекулалар ва атомлар (суюқ ва қаттиқ танада ички илашиш,
кўпчилик кристалларнинг барқарорлиги ва бошқалар
билан шартланган
молекулалар орасидаги ўзаро таъсир кучлари) Ван дер Ваалс кучлари билан
боғланган.