Мавзу: металларни кесишда совитиш ва мойлаш. Совитиш-мойлаш моддаларининг таъсир этиш механизми


Совитиш-мойлаш моддаларининг таркиби


Download 281.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi281.82 Kb.
#1563597
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Kesish nazariyasi va kesuvchi asboblar fanidan 7-maruza

Совитиш-мойлаш моддаларининг таркиби. Металларни кесиб-
ишлашда қўлланиладиган совитиш-мойлаш суюқликларини учта гурухга 
бўлиш мумкин. 
I - Сувли суюқликлар: 
1 ) электролитли эритмалари; 
2 ) ювувчи моддали эритмалари; 
3 ) эмулoсия; 
4 ) мойларнинг яримтиниқ эритмалари. 
II. Мойлар: 
1 ) минерал; 
2 ) чўкиндили минерал; 
3 ) табиий мойлар. 
III. Газлар. 
1.Совитиш-мойлаш моддаларининг 
таркиби


Сувли суюқликлар катта совитиш қобилиятига эга. Янги қийин ишлов 
бериладиган металлар ва қотишмаларнинг кенг кўламда тарқалиши билан 
сувли суюқликлар борган сари катта маoнога эга бўлмоқда. 
Сувли суюқлик ва мойларнинг совитиш-мойлаш хоссалари, уларнинг 
таркибига турли моддаларини қўшиш билан ошади. 
Совитиш-мойлаш суюқликлари ишлов бериш тури ва маромини, детал 
ва кесувчи асбоб материалининг хоссаларини, ишлов берилган юза
тозалигига талаблар, ишлолов бериш аниқлигини ҳисобга олиб танланиши 
керак. 
Сувли суюқликлар: йўниш, пармалаш, разверткалаш, фрезерлаш,
жилвирлаш, резoба очиш учун; мойлар: хонинглаш, метчиклар ва
плашкалар билан резoба очиш, тиш очиш, чуқур тешикларни пармалаш,
автомат ишлов бериш учун тавсия этилади. 
Металл кесувчи асбоблар билан (кескичлар, пармалар, фрезалар) қора 
ишлов бериш учун, шунингдек жилвирлаш учун яхши совитиш 
хусусиятларига эга бўлган суюқликлар яроқли ҳисобланади. 
Бундай ишларда электролитларнинг сувдаги эритмалари ѐки 2,5-30% 
ли эмулoсия, жилвирлаш учун 1 – 2 % ли мой эритмалари қўлланилади. 
Ярим тоза операцияларда эмулoсиялар ( 3 – 4 % ли эмулгирловчи) 
эритилган мойлар ва электролитли эритмалардан фойдаланилади. 
Қийин ишлов бериладиган материалларни кесиб ишлашда, шунингдек 
тоза сидириш, резoба очиш, расмдор йўниш каби операциялар учун кесиш ва 
совитиш-мойлаш хусусиятлари юқори бўлган суюқликлар талаб этилади. 
Металларга кесиб ишлов беришда қўлланиладиган сувли 
эмулсиялар таркибида 2 – 10 % эмулсол мавжуд. 
Энг кўп тарқалган спиртли эмулсолнинг тахминий таркибини (% 
ларда) келтирамиз. 
Олеин кислатаси 6 – 10 %; 
Канифол 7 – 10 %; 
Минерал мой 75 – 80 %; 
Спирт 3 – 4 %; 
Сув 3 – 7 %. 
Каустик сода эритмаси 3 – 4 % 
Эмулсияни тайѐрлашда сувни дастлаб калцийли сода ѐки натрий 
гексаметафосфати билан юмшатилади. 
Мойлар ичида энг кўп тарқалгани сулoфофрезол деб аталувчи мой
ҳисобланади. Унинг таркибида 70 – 78 % веретен, 1,8 – 2,0 % нигрол, 1,8 – 
2,0 % олтингугурт мойлари мавжуд. 
Ишлатиш жараѐнида совитиш-мойлаш суюқларининг таркиби ва
хоссалари ўзгаради. Сувли эритмалар енгил парчаланади, бунда дастгоҳ 
деталларида кукунсимон чанг тўпланади, бу юқори ишқаланиш, ейилиш ва
коррозияга олиб келиши мумкин. Шунинг учун дастгоҳларининг очиқ 
қисмлари пухта артилиши ва мойланиши шарт, айниқса дасгоҳ 
йўналтирувчилари. Сувнинг парланишида электролитнинг эритмадаги 


концетрацияси ортади, бу ишчиларни тери касалликлари олиб келиши
мумкин ва дастгоҳларни бўюқлари емирилиб кетади. Шунга асосан совитиш-
мойлаш суюқликлари муайян чегараларда даврий равишда назорат қилиниб 
турилиши шарт. 

Download 281.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling