Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЁТЛАР.
- РЕЖА
- МАШҒУЛОТНИНГ БАЁНИ
МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ.1-МАВЗУ: Кириш. Машинасозлик технологияси фанининг мазмуни ва вазифаси. Тарихий маълумотлар. МАҚСАД: Фаннинг мазмуни ва моҳиятини, унинг фанлар ичида тутган ўрнини очиб бериш. АДАБИЁТЛАР.Балашкин..Б.С. Основы технологии машинастроения М. 1959. Данилевский В.В. Технология машинастроения. М. 1972. -----//----//---- Справочник молодого машинастроителя М. 1967. -----//----//---- Лабораторные работы по технологии машинастроения М.1971. Каширин А.И. Технология машинастроения. М. 1949. Кован В.М. Основы технологии машинастроения М.1959. Ульман И.Е. Машиналар ремонти Т.1979. Журавлев А.Н. Допусклар ва техникавий улчашлар. Т.1987. РЕЖА:Адабиётлар билан таништириш. Машинасозлик технологияси фанининг мақсади ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Машинасозликнинг ривожланиш тарихи. МАШҒУЛОТНИНГ БАЁНИ2.«Машинасозлик технологияси» фанининг ўқув фани сифатида ривожланишида охирги икки юз йил мобайнида машинасозликнинг тўхтовсиз прогресси катта ахамиятни касб этади. Бу фан ишлаб чиқариш махсулдорлигини ошириш қонуниятларини, хомашёга ишлов бериш технологик жараёнининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва машина хамда механизм деталларини йиғиш жараёнини такомиллаштириш чора – тадбирларини ўрганади. Машинасозлик технологияси фани қуйидаги фанлар билан узвий боғланган: Материалларни кесиш, станок ва асбоблар; Стандартлаштириш ва сифатни бошқариш асослари; Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш; Машина деталлари; Металлар технологияси; Электротехника, ва х.к. 3. Аввалги даврда қуролларни тош ёрдамида ишқалаб уткирлашган, ундан кейин тошни айлантириб чархлаш жараёни юзага келган. Шундан сўнг от билан юритиладиган, лекин ишлов берувчи инструмент қўлда ишлов бериладиган токарлик станоги яратилди. Х асрда рус усталари ўқ отар қуроллари тайёрлаш техникасига эга бўлганлар. ХII асрда рус қуролсозлари қўлда харакатлантириладиган пармалаш ва токарлик мосламаларини ишлатганлар. ХIV-XVI асрда қуроллар таёрлашда токарлик ва пармалаш станокларидан фойдаланилган. Буларни харакатлантириш учун сув энергиясидан фойдаланилган. XVI асрда Тула шаҳрида металларга ишлов берадиган саноат ривожланган. Бу даврда (1718-1725 йил) рус механиги ва ихтирочиси А.К.Нартов токарлик станоги учун механик суппорт яратди. Шу билан бирга оригинал конструкциядаги винтқирқар, тишқирқар, арраловчи станокларни яратди. Рус механиги М.В.Сидоров 1714 йилда Тула курол заводида сув билан харакатлантириладиган пармалаш станогини яратди. Бу парма билан милтиқ стволлари пармаланган. Шу оралиқда Я.Батишев бирданига 24 стволни пармалайдиган ва сув билан харакатланадиган станок яратди. Рус олими М.В.Ломоносов (1711-1765 йиллар) олд томондан ишлаш токарлик станогини, сфератокарлик станогини, хамда силлиқлаш станогини яратди. Пар машинаси ихтирочиси И.И. Ползунов (1728-1764 йиллар) пар козоннинг деталларига ишлов бериш учун цилиндрни йуниш станогини яратди. Рус механиги И.П.Клубин (1735-1818 йиллар) соат механизмларининг тишли гилдиракларини тайёрлаш учун махсус станок яратди. Ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштиришда илк қадамни И.И.Ползунов қўйди. Ўзбекистонимизда хам машинасозлик аста – секин ривожланган, лекин ясалган қурилмалар эълон қилинмаган. Бунга мисол қилиб Улугбек расадхонасидаги телескопни, унинг ёйсимон текисликда харакатланиш жараёнини, пичоқсозлик ва қиличсозликдаги, сув билан харакатга келтириладиган қурилмаларни келтириш мумкин. Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling