Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
Тн = Та + Тё + Тк + — ,
mбу ерда Та – асосий вақт Тё – ёрдамчи вақт Тк – қўшимча вақт Ттт – тайёрлаш-тугаллаш вақти m - партиядаги бир хил буюмлар (деталлар) сони. Асосий вақт – ишланадиган деталга, ремонт қилинадиган узелга ва хакозоларга турли процессларни бажариб бевосита таъсир қилиш вақти бўлиб, бу вақт ичида ишланадиган деталлар геометрик шакли, улчамлари ва ҳар хил хоссалари ёки деталларнинг (қисмларга ажратиш, йиғиш) ўзаро жойлашиши ўзгаради. Агар деталга ишлов бериш процесси ишчининг бевосита иштирокисиз ўтадиган бўлса, (автоматик тузатиб йўниш, деталларни машинада ювиш ва хоказолар), асосий иш вақти машинанинг вақт; агар деталларга ишлов бериш процесси механизм (станог)да ишчининг бевосита иштироки билан ўтказилса (қўлда узатиб пармалаш, гайка бурагич ёрдамида йиғишда ), асосий вақт машина дастаги вақт; агар деталга ишлов бериш хеч қандай механизмсиз (слесарлик ишлари: арралаш, шаберлаш ва хоказолар) дастлабки усулда бажарилса, асосий иш вақти дастаги вақт бўлади. Ёрдамчи вақт – ишчилар томонидан асосий ишнинг бажарилишини таъминлайдиган ва хар бир ишлов бериладиган деталда (узелни қисмга ажратиш, йигиш) ёки маълум тартибда такрорланадиган турли ёрдамчи харакатларига сарфланадиган вақти. Ёрдамчи вақтга детални станокка, узелни йигиш стендига ўрнатишга ва станокдан (стенддан) олишга; детални ўлчашга, асбобни алмаштириб, қайта ўрнатишга сарфланадиган вақт; ўтиш (бошқа сиртга ишлов беришга утқазишга станокни бошқариш, стенддаги узелни буришга ) ва ишланган деталлар, қисмларга ажратилган ва йиғилган узеллар, агрегатлар ва хоказоларни ташишга кетган вақт киради. Асосий ва ёрдамчи вақт йиғиндиси операциянинг бажаришга сарфланган вақт бўлиб, оператив вақт дейилади: Топ = Та + Тё . Қўшимча вақт – иш ўрнига ташкилий – техникавий хизмат кўрсатишга, ишчиларнинг дам олишига ва шахсий эхтиёжларига сарфланадиган вақтдир. Ташкилий-техникавий хизмат кўрсатишга ускуналар (станок, стенд) ни тозалаш, мойлаш ва ростлаш, утмасланган асбобни чархлаш, туғрилаш ва алмаштириш, асбоб ва мосламаларни териб қуйиш ва йиғиштириш киради. К Қўшимча вақт оператив вақтга нисбатан процентларда, яъни Тк = Топ -— 100 олинади, бу ерда К – қўшимча вақтнинг оператив вақтга нисбатан процент нисбати. Детални тайёрлашга ёки тиклашга кетган оператив хамда қўшимча вақт йиғиндиси вақтнинг донабай нормаси (Тдона) дейилади: Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling