Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
21.1 – жадвал
Жадвалда бди, бсн ва бзи – чизиқли силжитиб позицияга ўрнатиш аниқлиги (жоиз четлашиши), позицияга ўрнашишнинг барқарорликдан жоиз четлашиши ва сезмаслик зонасининг белгилангандан жоиз четлашиши. Жоиз четлашишлар қиймати Х ва У уқлари бўйича берилган. Z ўқи учун жоиз четлашишлар қиймати Х ва У уқлари учун берилган қийматларга нисбатан 1,6 марта катталаштирилади. Бошқариш системасининг аниқлиги. РДБҚ нинг интерполятори ишлов бериш жараёнига маълум хатолик киритилади. Бу қурилма дастурланган нуқтанинг харакат-траекториясини хисоблайди ва станокдаги суришлар юритмасини бошқарувчи ўзаро боғланган сигналларни беради. Интерполятор одатдан контурли бошқарадиган РДБҚ да бўлади. РДБ станокларда чизиқли ва чизиқ доиравий интерполяторлар ишлатилади. Чизиқли интерполятор бошқарувчи дастурнинг бир кадрида: - иш органлари икки –учта координаталар буйлаб умумий чизиқли силжиши; -столнинг айланма харакати ва иш органининг текис тўғри чизиқли харакати билан бир вақтда Архимед спирали ёки винтсимон чизиқ бўйлаб силжишни таъминлайди. Доиравий интерполятор бир кадрда координата ўқларининг исталган текислигида доира бўлагини ўтишга имкон беради. РДБ станокларда иш органларининг силжиш қадами 0,001-0,002 мм бўлиб, интерполяциялардаги хатолик юзаларининг аниқлигига деярли таъсир кўрсатмайди. Бу билан бир вақтда интерполяциялашдаги хатолик ишлов берилган юзанинг ғадир-будурлик даражасига жиддий таъсир этади. Интерполяциялаш режимида иш органларидан ТБД гача бўлган кинематик занжирларнинг даврий такрорланувчи хатоликлари ишлов бериш аниқлигига жиддий таъсир кўрсатади. Чизиқли ТБД дан фойдаланишда хатоликлар бўлмайди. Бу холда интерполяциялаш режимида ТБД нинг тайёрланишидаги хатолиги ишлов бериш аниқлигига таъсир этади. Мураккаб контурга ишлов беришда эгри чизиқларни тўғри чизиқ бўлаклари билан ёки доира ёйлари билан алмаштиришга тўғри келади. Натижада апроксимоциялашдаги хатолик пайдо бўлади. Апроксимоциялаш (бир чизиқни иккинчи хил чизиқ билан ифодалаш) даги хатолик миқдори апроксимоцияланадиган эгри чизиқнинг нечта бўлакка ажратилганлигига боглиқ. Бўлаклар сони қанча кўп бўлса, апроксимоциялашдаги хатолик шунча кам бўлади. Лекин бу дастурлашдаги мехнат сарфини ошириб юборади. Загатовкани урнатиш хатолиги. РДБ станокларда загатовкани урнатиш хатолиги универсал станоклардаги каби базалаш (асосий юзага урнатиш) ва махкамлашдаги хатоликларга боглиқ. Бу хатоликлар векторлардан иборат бўлиб, геометрик қушилади. РДБ станокларда универсал станоклардан, айниқса кўп операцияли станоклардан фарқли равишда загатовкаларни ишлов бериш жараёнида қайта ўрнатиш жуда кам талаб этилади. РДБ станокларда загатовкани бир марта ўрнатишда одатда асосий юзага ва улчамлари шу юзага нисбатан берилган қолган барча юзаларга ишлов берилгани учун ишлов бериш аниқлиги анча юқори бўлади. Бундай холларда асосий юзага нисбатан ўрнатиш хатоси 0 га тенг бўлади. Загатовкани махкамлашдаги хатолик унинг мосламага ёки станокнинг столига нисбатан деформацияланиб силжиши натижасида содир бўлади. Деформация, айниқса загатовканинг махкамланган жойларида анча катта бўлади. Загатовкани махкамлашдаги хатоликни камайтириш учун : асосий (база) юзаларининг сифатини яхшилаш; сиқиш кучини, масалан мосламаларни механизациялаштирилган қисқичлар билан жихозлаш йўли билан доим бирдек сақлаш; қисқичларни база юзаларга яқин жойлаштириб, сиқиш кучи бевосита мосламага бериш зарур. Асбобларни улчамга мослаш хатоси. Асбобларни ўлчамга мослашда аниқ приборлардан фойдаланилади масалан, хозирги приборлар координата ўқлари бўйлаб 0,001 мм дан силжишни таъминлайди ва ўлчамларни 30 марта катта қилиб кўрсатади. Лекин, прибор қанчалик аниқ бўлмасин, асбобларни созлашда оғишлар содир бўлади. Уларга : прибор шкаласининг хатоси; созланадиган ўлчамни шкала бўйича хисоблашдаги хатолик; -асбобнинг чўққисини проекторининг экранидаги чорраха чизиқларнинг кесишган нуқтасига келтиришдаги хатолик; шкалаларни санаш бошининг ва асбобни махкамлаш қурилмасининг хатоси; асбобни приборда бурчакли жойлаштиришдаги хато; ўлчамга мосланган асбобни станокка ўрнатишдаги хато таъсир этади. РДБ станок приборининг аниқлиги юқори бўлса, асбобни улчамга мослашдан келиб чиқадиган ишлов беришдаги хато 0,0075 мм етади. Станокни ўлчамга мослаш хатоси. Станокни ўлчамга мосланган кесиш асбобини, станокнинг иш органларининг ва мосламанинг база элементларини маълум холатга ўзаро боғланган холда ўрнатишдан иборат. Бундай холатга ўрнатилган станок деталларини талаб этилган аниқлик билан тайёрлашни таъминлаши лозим. Технологик системадаги элементларнинг мазкур холати «ўрнатиш ўлчами» тушунчаси билан характерланади. Юқорида кўрсатиб ўтилгандек, хар қайси асбоб учун ўрнатиш ўлчамини аниқлаш учун созловчи уста иш органларини ишлатиб кўриш усулини қўллаш керак. Кейинчалик деталлар гурухи автоматик режимда ишлов беришга утказилади. Станокни ўлчамга созлаш аниқлиги деталларга ишлов бериб куриш сони катталашиши билан ошиб боради. Лекин деталлар гурухи унча катта булмаса, ишлов бериб кўриш чекланади ва кўпинча бир мартадан ошмайди. Асбобни тайёрлашдаги хато ва асбоб улчамларининг ейилиб, ўзгариши сабабли содир бўладиган хатоликлар. Ишлов бериш аниқлиги асбобдаги асосий юзаларнинг ва кесувчи тиғнинг аниқлигига боғлиқ. Асосий юзаларни тайёрлашдаги хатолик асбобни ёрдамчи асбоб билан бирга йиғишда хатоликларга сабаб бўлади. Натижада асбобнинг кесувчи қисми шпинделда ёки станокнинг револвер каллагида барқарор урнашмайди, бу хам ишлов бериш аниқлигига таъсир этади. Асбобнинг асосий юзаларини тайёрлашдаги хатолик асбобнинг кесиш кучи таъсирида силжиб кетишига, бинобарин ишлов бериш аниқлигига сабаб бўлади. Асбобнинг кесиш тиғини тайёрлашдаги хатолик унинг хисобланган харакат троекториясининг бузилишига, шаклдор ишлов беришда эса, юза шаклининг бузилишига сабаб бўлади. Асбобнинг кесувчи тиғи сифатсиз чархланса, ишлов берилган юзаларнинг гадир-будурлиги, кесиш кучи ва оқибатда асбобнинг ўз жойидан четлашиши катталашади. Станокда титрашлар содир бўлиши хам мумкин, бундай юзаларнинг ғадир-будурлиги янада катталашади. Асбоб тиғининг айниқса кетинги юзанинг ейилиши ишлов беришдаги хатоликнинг даврий ўзгариб туришига сабаб бўлади. Бу холда ишлов бериладиган юзаларнинг ўлчамлари асосий иккита сабабга кўра ўзгаради: асбоб чўққисининг ейилиши натижасида холатининг ўзгариши; «станок-мослама-асбо-деталь» системасида асбоб ўтмасланганлиги сабабли кесиш кучининг ошиши натижасида пайдо бўлган силжишлар. Шунинг учун РДБ станокларида жуда мустахкам, иш юзалари ўта қаттиқ қопламалар билан қопланган ёки ўта қаттиқ ашёлардан тайёрланган асбобларни ишлатиш зарур. Эластик ва иссиқлик деформациялари таъсирида содир бўладиган ишлов бериш хатолиги. Маълумки, станок, мослама, асбоб ва деталь ишлов бериш жараёнида эластик системани ташкил этади. Бу системада кесиш кучлари таъсирида элементларда эластик деформациялар содир бўлади. Бу деформациялар кесиш асбобининг загатовкадан қочишига (силжишига), бинобарин ишлов бериш аниқлигига жиддий таъсир кўрсатади. «Станок-мослама-асбоб-деталь» системаси бикрлик тушунчаси билан характерланади. Бикрлик – эластик системанинг кесиш кучлари таъсирида содир бўладиган деформацияларга қаршилик кўрсатиш қобилиятидан иборат. Кўрилаётган системанинг бикрлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади. Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling