Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet14/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ХУЛОСА: хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқоридаги айтиб утилган хомашёлар тўғри ва пухта ишланса мақсадга мувофиқдир.


ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР.


Хом ашё, загатовка ,босим билан ишлаш, прокатлаш, кирялаш, пресслаш, болғалаш, штамплаш.




НАЗОРАТ САВОЛЛАР.





    1. Загатовка олишнинг қандай замонавий усулларини биласиз?

    2. Хажмий штамплаш нима?

    3. Матрица нима?

    4. Қолип қандай ясалади?

6 - МАВЗУ: ПОРШЕН ВА ШАТУНГА ИШЛОВ ЕРИШ


ТЕХНОЛОГИЯСИ.


МАҚСАД: Поршен ва шатунга ишлов бериш технологик жараёнини ишлаб чиқиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


А) Адабиётлар 1. [ 3 ], 461-471 бетлар.
2. [ 2 ], 471-475 бетлар.
Б) Плакатлар, схемалар, поршен, шатун, поршен бармоги, вкладиш, втулка.

РЕЖА:


  1. Поршеннинг материали ва хоссалари.

  2. Поршенга ишлов бериш технологияси.

  3. Шатуннинг материали ва хоссалари.

  4. Шатунга ишлов бериш технологияси.



МАВЗУНИНГ БАЁНИ.


  1. Замонавий двигателлар поршени мискремнийли ва юқори кремнийли

(20% Si) алюмин қотишмаларидан ва кам холларда чуяндан тайёрланади.
Поршен қуйилиб тайёрланиб, сунг уларга механик ишлов берилади. Термик ишлов бериш 80-160 0С температурада 6-12 соат ушлаб турилиб, амалга оширилади. Бунда унинг қаттиқлиги Бреннел буйича НБ 100-140 гача етади.
Махсус алюмин қотишмаларидан поршенлар, штамплаш усулида хам ясалади. Бунда поршен 510-520 0С да, 165-175 0С тушурилиб ва шу температурада 15-18 соат ушлаб турилади. Шунда қаттиқлик Бреннел бўйича НБ 85-100 гача етади.
Поршеннинг асосий конструктив элементларига қуйидагилар киради.



  1. поршеннинг туби

  2. поршен каллаги

  3. юбка

  4. бобышка

Поршеннинг конструкциясида қирқилган ва қирқилмаган юбқадан фойдаланилади.
Юпқанинг ўрта қисмида ариқчалар қилинади. Бу унинг қизиганда цилиндр ичига тиқилиб қолмаслигини таъминлайди. Бу ариқчалар вертикал очилади.
Поршен халқаларининг ариқчасига пастида горизантал ўйиқлар очилади. Бу поршенга пружиналик хусусиятини беради.
Поршеннинг юбқаси цилиндрсимон формада, қирқими овалсимон. Овалсимонлик поршень бармогига нисбатан перпендикуляр.
Овалсимонлик 0,15 – 0,3 мм оралиғида бўлади.

  1. Поршенга ишлов беришда у станокка юбқадан, поршен бармоғи пастидаги бобишкадан ўрнатилади.

Поршеннинг сиртқи қисмига дагал (хомаки) ва тозалаб ишлов бериш кўп шпинделли токарлик ярим автоматида бир марта ўрнатилганда бажарилади.
Поршеннинг сиртига ишлов берадиган, энг кўп тарқалган кўп кескичли станокка олти ва саккиз шпинделли ярим автоматлар киради. Бу станоклар горизантал ва вертикал турларга бўлинади.
Поршен бармоғига хомаки ишлов бериш ва стопор халқаси ўтирадиган жойга икки томонлама, кўп позицияли ва мосламали барабан типидаги станок билан ишлов берилади.
Бу станокда ишлов беришда I позицияда хом ашё ўрнатилади ва олинади, II – позицияда зенкерланади ва фаска очилади, III – позицияда тозалаб йўнилади, IV- позицияда стопор халқаси учун ариқча ўйилади.
Бармоқ тешиги тозалаб ишлов беришда бир ва икки томонлама горизантал йўниш станогидан фойдаланилади.
Хомаки ишлов беришда 0,2-0,5 мм, тозалаб ишлов беришда 0,08-0,1 мм гача қатлам олинади.
Аниқ жилвирлаб ишлов беришда кўп шпиндели тезкор станокдан фойдаланилади. Аввал қаттиқ, сунгра олмос-кескич билан ишлов берилади.
Поршен юбқасидаги ариқ фреза ёрдамида очилади.
Поршеннинг юза қисми тозалаб ишлов беришда нусха кўчириш – жилвирлаш ярим автоматида қўшимча база ва ёлғон бармоқ орқали ишлов берилади.
Тешикларни пармалаш ва фрезалаш беш позицияли агрегат станокларида амалга оширилади.
Поршенга ишлов беришнинг охирги жараёни бу бир хилликка келтириш ва юбқа диаметри бўйича гурухларга ажратиш.
Поршеннинг огирлигини бир хилга келтирувчи махсус станок бўлиб, у тарози ва кескич билан жихозланган. Ортиқча метал юбқанинг ички қисмидан олинади. Поршен, А, Б,В,Г,Д гурухларга, кўк, сариқ, қизил, яшил ранглар билан гурухларга, (395) рақами огирлик гурухига булинади. Поршенга ишлов бериш аниқлиги 1 классга тугри келади.

  1. Шатун поршендан келаётган харакатни тирсакли Валга узатиш учун хизмат қилади. Шатунга сиқиш, чузиш, эгилиш, буралиш каби кучлар таъсир қилади.

Буларнинг хаммаси шатунни ясалишида конструктив ечимларни қўллашни тақазо этади:

    1. Шатун стержени учун двутавр олинади.

    2. Термик ишлов берилади.

    3. Штамповка қилишда толаларнинг холатига эътибор қилинади.

    4. Стержен юқори қатлами пухталанади.

Шатуннинг катта каллаги пўлат вкладишлар билан таъминланган, кичик каллагига бронза втулка прессланган. Пўлат вкладишлар ички сиртига қўрғошинли бронза қўйилган.


Мотоцикллар шатунининг катта галовкасига тебраниш подшипниклари ўрнатилади. Шунинг учун бу жой цементланади ва тобланади. Катта ва кичик каллаклар стержен ўқига нисбатан симметрик жойлашган.
Автомобил ва мотоцикл двигателларининг шатунлари стерженига механик ишлов берилмайди. Авиация двигателлари шатунининг контурига ва стерженига ишлов берилади.
Шатунни ясаш учун бутун болгаланган хом ашёдан фойдаланилади. Шатун ёпиқ штампларда штамплаш усулида ясалади, сунг калибрланади ва каллак усти зарб қилинади.
Шатунга термик ишлов берилиб, қаттиқлиги НБ 220-280 етгач, у питра
(дроб) билан тозаланиб, махсус прессда тўғриланади. Шатунлар қуйидаги пўлатлардан тайёрланади:

  1. Авиация шатунлари – пўлат 40 ХНМА (НБ 390)

  2. Автомобиль шатунлари – пўлат 40,45

  3. Мотоцикл шатунлари – пўлат 12 Х НЗА




  1. Шатунга ишлов беришда уни ўрнатиш учун технологик бобишкадан фойдаланилади. Баъзи бир шатунларда ўрнатиш базаси сифатида каллакда майдонча қолдирилади. Бу юза олдиндан сидирилади ва текис жилвирланади.

Шатуннинг четларига ишлов бериш учун урнатиш базаси сифатида унинг стержени полкасидан фойдаланилади.
Сидириш вертикал – сидириш станогида бажарилади. Жилвирлаш – вертикал – ясси силлиқлаш станогида 5 та жилвирлаш ва харакатланувчи айланасимон стол ёрдамида амалга оширилади.
Каллакларининг қалинлиги хар хил бўлган шатун каллаклари икки томонлама жилвирланади. Бу горизантал ясси-жилвирлаш станогида амалга оширилади.
Шатундаги ён ўрнатиш майдончаси, больт каллаги тагидаги майдонча, огирлиқни бир хилга келтириш учун қолдирилган майдончалар сидириш орқали ишлов берилади. Шундан сўнг шатуннинг катта ва кичик каллак тешикларига ишлов берилади, пармаланади, зенкерланади. Бу кўп шпиндели станокда кўп позицияли айланувчи стол ёрдамида амалга оширилади. Катта каллак ички қисми вертикалсидириш станогида сидирилади, сўнг жилвирланади. Бунинг учун 2 та мосламадан: шатуннинг катта каллаги ва унинг қапқоги учун фойдаланилади.
Катта каллакга ишлов берилгандан кейин махкамлаш больти учун тешик пармаланади. Бу пармалаш станогида куп шпинделли каллак билан амалга оширилади.
Шатун каллакларидаги тешикларга шатун қапқоги больтлар билан махкамлангандан кейин тозалаб ишлов берилади. Бунда тешиклар зенкерланади, развёрткаланади, сидирилади ва катта каллакда фаска олинади. Бу жараёнлар кўп шпинделли агрегат станокларида амалга оширилади. Кичкина каллакда хам шу ишлар бажарилгандан кейин, унга бронза втулка прессланади.
Катта каллакни вкладишлари билан тозалаб ишлов беришда майин йўнилади ва хонингланади. Кичик каллакка прессланган бронза втулка майин жилвирланади. Бунда база сифатида катта каллак учун мосланган пробкадан фойдаланилади. Втулка жипсроқ утириши учун бази бир корхоналарда механик ёки вибрацион усулда ёйгич (уқлов) билан ёйилади.
Шатунга ишлов беришнинг охирги жараёни бир хил огирликка келтириш ва кичик каллак втулка тешигининг диаметри бўйича гурухларга ажратиш.
Оғирлиги бўйича шатунлар 3-5 гурухларга ажратилади. Бунда оғирлик фарқлари 5-10 гр дан ошмаслиги керак. Ортиқча оғирлик фреза ёки кескич билан каллакнинг юзасидаги компенсация майдончасидан олиб ташланади. Бу жараён тарози билан жихозланган махсус станокда автоматик равишда амалга оширилади.
Шатунларни тешик диаметри бўйича сортларга ажратиш учун махсус автоматлардан фойдаланилади. Тешик диаметрлари бўйича шатунлар 3-4 гуруҳга ажратилади, бунда втулка диаметридаги фарқ 0,002 – 0,003 мм дан, катта каллак диаметридаги фарқ 0,003-0,004 мм дан ошмаслиги керак. Ҳар бир гуруҳга белги қўйилади.


ХУЛОСА: хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, юқоридаги талаблар усуллар, асбоблар, станоклар билан ишлов берилган шатунларнинг ишлаш муддати ошади. Ейилиш ва тебраниш камаяди.



Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling