Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet15/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Поршен, шатун, каллаклар, поршен бармоги, втулка, вкладиш, юбка, бобышка, жилвирлаш, колибр, шатун стержени, хонинглаш.




НАЗОРАТ САВОЛЛАР:





  1. Поршендаги горизантал уйиқлар нима вазифани бажаради?

  2. Хомаки ишлов бериш нима?

  3. Поршеннинг огирлиги нима учун бир хилликка келтирилади?

  4. Автомобиль шатун стерженига қандай механик ишлов берилади?

  5. Шатундан ортиқча огирлик қаердан олинади?

7-МАВЗУ: ПОРШЕН ХАЛҚАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ.




МАҚСАД: Талабаларга бу деталлга ишлов беришнинг ўзига хослиги ва йўл йўриқларини ўргатиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


А) Адабиётлар: [ 2 ] 471-480 бетлар Б) Материал - техник жихозлар:
Хар хил улчамдаги поршен халқалари, поршен шўплар, штангенциркул, жилвирлаш станогининг кўриниши тасвирланган плакат.


РЕЖА:


  1. Поршен халқаларининг вазифаси ва турлари.

  2. Поршен халқаларини тайёрлаш технологияси.

  3. Поршен халқаларига механик ишлов бериш йўл-йўриқлари.




    1. Поршен халқаларининг асосий вазифаси. Поршен билан цилиндр (гилза) орасидаги тирқиш зичлаш ва бунинг натижасида тепада ёнаётган газларни картерга ўтказмаслик (зичловчи) хамда картердаги мойни ёниш камерасига ўтказмасликни таъминлайди.

Тахлил: ўтказворса нима бўлади?
Поршен халқаларининг қисман вазифасига поршендаги ишқаланиш туфайли содир бўлган иссиқликни совитиладиган цилиндр деворларига ўтқазиш киради.
Поршен халқалари цилиндр ичида зич хамда бутун қисми маълум бир босим остида унинг деворларига тегиб туриши керак. Бунинг учун поршен халқалари эркин туришда каттароқ диаметрли қилиб ясалади ва уни тайёрлаш учун қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлган материал танланади:
а) юқори мустахкамликка эга бўлган ва эгилувчан; б) антифрикцион хусусиятга эга бўлган;
в) иссиқликни ўтказувчан ва юқори температурага чидамли.

Поршен халқалари 2 хил бўлади.



  1. Зичловчи халқалар .

  2. Мой сидирувчи халқалар.

Зичловчи халқалар радиал кесимда тўғри бурчак формасига эга бўлиб, унинг ташқи томонида 30 0 С бурчак остида фаска қилинган.


Бу халқалар қуруқ ишқаланиш ва юқори температура таъсирида ишлайди.
Нима учун? Изоҳланг.
Мой сидирувчи халқаларининг вазифаси цилиндр ичидаги мойни сидириш учун хизмат қилади. Улар хар хил конструкцияли қилиб ишлаб чиқарилади.

Иккала турдаги халқаларда хам иссиқликдан кенгайиб тиқилиб қолмаслиги учун 0,2 – 0,6 мм тирқишли қулф қилинади.


2. Поршень халқаларини ясаш учун қуйидаги материаллардан фойдаланилади:

  1. Юқори сифатли перлит чўяни, хром билан легирланган, молибден, вальфрам ёки ванадий қўшилган .

  2. Мадификацияланган чуян.

  3. Пўлат.

  4. Металлокерамик.

Пўлат халқалар тобланган ва ялтиратилган пўлат ленталардан ясашда фойдаланилади. Бу лентанинг қалинлиги 0,5 – 0,76 ммгача, эни 2,92 – 4,75 ммгача, ундан халқалар кесиб олинади ва унга 2150с температурада 0,5 соат термик ишлов берилади. Юқорироқ температурада бу халқалар ўзининг эгилувчанлигини йўқотади.
Металлокерамик поршен халқалари антифрикацион темир графит парашок аралашмасини пресслаб, сунг уни пишириш воситасида ясалади. Бу услубда тайёрланган поршен халқалари ейилишга чидамли бўлади. Лекин эгилувчанлиги кам бўлади.
Чўяндан поршен халқалари индивидуал қуйиш ёки бир неча халқаларни трубасимон қуйиш орқали ясалади. Трубасимон ясаш оддий, лекин халқалар деворлари хар хил бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун ундан кам фойдаланилади. Индивидуал қуйишда бир неча халқалар боғлам усулида қуйилади яъни, 12-18 та қолипга хар бирида 6-8 тагача халқалар бўлади. Индивидуал қуйиш усулида зич структурали металл хосил қилинади ва хом ашёнинг қаттиқлиги бир хил бўлишга эришилади. Бунда механик ишлов бериш мехнат сигими камаяди. Қиринди чиқиш бошқа усулга қараганда 2-3 марта камаяди.


3.Поршень халқаларига механик ишлов бериш бир неча хом ашёларни (10 -16 та) бирданига ички ва ташқи сиртларини хомаки жилвирлашдан бошланади. Бу махсус марказсиз жилвирлаш станогида амалга оширилади.



  1. Жилвирлаш қайроғи

  2. Халқалар

  3. Резина роликлар

  4. Пулат ролик

Хомаки жилвирлашда 0,2 мм қалинликкача жилвирланади. Шундан сўнг халқаларнинг четлари жилвирланади. Бу четларни жилвирлаш станогида амалга оширилади. Жилвирлашда биринчи 0,1-0,2 мм ўлчамдаги куйим олинади, охирида четга чиқиш 0,03-0,05 мм гача бўлади. Поршен


халқаларининг сиртқи юзаси токарлик – кўпқирқар станогида бирданига 30- 40 донаси қўйилиб йўнилади.
Поршен халқларининг ички юзасида махсус патрон воситасида ишлов берилади. Бунда халқалар гильза-патроннинг ичига қўйилади, струбцина билан қисилади, пневмоюритма билан айлантирилиб, кескич билан ишлов берилади.
Бунда юзанинг тозалик синфи-9синфга, халқаларнинг баландлиги буйича аниқлиги 5-10 мкм ни ташкил этади.
Зичловчи халқаларнинг ейилишга чидамлилигини ошириш учун ёниш камерасига яқин бўлгани хромланади. Бу холатда халқанинг ташқи четлари айланасимон қилинади ёки унда фаска қилинади.
Мой сидириш халқаларида мойни олиб кетиш учун ариқча ва ўйиқлар қилинади. Ариқча токарлик-купкескич станогида очилади. Ўйиқлар эса горизантал-фрезалаш станогида очилади.
Поршень халқаларига ишлов беришнинг охирги операцияси бу бутун хамма параметрларни назорат қилишдир: баландлигини, радиаль қалинлигини, четки юзалар туғрилигини, сиқилган холатда геометрик формасининг аниқлигини, тирқиш катталигини, эластиклиги ва юзага ишлов бериш тозалигини.
Поршен халқаларини тайёрлашнинг техник шарт-шароитлари стандартлаштирилган:

  1. Гост 846-48 автомобиль двигателлари поршень халқалари учун;

  2. Гост 621-59 трактор ва комбайн двигателлари учун.




Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling