Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet22/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:




Тирсакли вал, жилолаш, жилвирлаш, индикатор, люнет, марказ силжитгич – патрон, ўзак ва шатун бўйни.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:





  1. Жилвирлаш режимлари қай тарзда амалга оширилади?

  2. Хомаки жилвирлашнинг асосий мохияти нима?

  3. Валнинг ўлчамини назорат қилиш учун қандай асбоблардан фойдаланилади?

  4. Люнецнинг вазифаси нимадан иборат?

11-МАВЗУ: МОСЛАМАЛАР ВА УЛАРНИНГ БИРИКМАЛАРИ.




МАҚСАД: Мосламаларнинг вазифаси, турлари, тузилиши ва ишлаш жараёни хамда юритмаларининг ўзига хослиги билан танишиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


  1. Адабиётлар:

а) [ 8 ] 23-22

  1. Плакатлар, схемалар, мосламалар.



РЕЖА:


  1. Деталларни қисмларга ажратиш ва йиғишда фойдаланиладиган мосламалар.

  2. Резьбали бирикмаларни қисмларга ажратиш ва йиғиш мосламалари.

  3. Токарлик ва пармалаш станокларининг мосламалари.




    1. Мосламаларни қисмларга ажратиш операцияларида узелларни қисмларга ажратиш учун универсал ва махсус стендлар, приборлар, мосламалар ажраткичлар ва асбоблардан фойдаланиш зарур. Уларни камайтириш учун универсал жихозлар қўлланилади. Қисмларга ажратиш ва йигиш ишлари машиналарнинг капитал ремонтига кетадиган умумий мехнат сарфининг анча катта қисмини ташкил этади. Юк автомобиллари учун бу ишларнинг мехнат хажми 33-41 % ни, тракторлар учун эса 52-56%ни ташкил этади. Бу ишларни айниқса резьбали ва прессланган бирикмаларни қисмларга ажратиш ва йиғишни хар томонлама механизациялаштириш зарур, қисмлардаги ажратишдаги умумий мехнат хажмида бу ишларнинг унуми юк автомобиллари ва тракторлари учун тегишлича тахминан 45% ва 20%ни ташкил этади. Қисмларга ажратиш операцияларида узелларни кисмларга ажратиш учун универсал ва махсус стендлар, приборлар, мосламалар, ажратгичлар ва асбоблардан фойдаланиш зарур. Уларнинг номенклатурасини камайтириш учун универсал жихозлар қўлланилади. Масалан, ДТ-75М

«Белорусь», «Магнум-Кейс» тракторларини қисмларга ажратиш ва йиғиш учун ишлатиладиган ПИМ -483 комплектида 23 номдаги мосламалар бор; К- 700 тракторига техникавий хизмат кўрсатишда ишлатиладиган ОПР-3532А асбоб-ускуналар комплектида 30 номдаги мосламалар бор ва хоказо.
Қисмларга ажратиш, йиғиш ишларида қўлланиладиган универсал асбоблар турли типдаги гайка ключлари наборлари (очиқ, ташлама, ёпиқ, торцовий юмалоқ гайкалар учун Г-симон ключлар ва бошқалар). Шпилка ключлари (оддий экцентрикавий ёки махсус конструкциядаги ключлар) оддий ва юмшоқ, слесарлик болғаьлари, отвёрткалар, пассатижлар ва хоказолар.
Қуйидаги асбоблар комплекти ҳам универсал хисобланади: слесар- монтажчи учун 2446 модели (59 номда); «Катта набор» (59 турдаги асбоблар); ўртача набор (35 турдаги асбоблар) ва кичик набор (19 турдаги асбоблар) колхоз механиги учун асбоблар набор ва бошқалар.
Мосламаларни лойиҳалаш ва асбобларни ҳисоблаш учун резьбали бирикмаларни йигишдаги буровчи моментни билиш зарур. Қуйида энг кўп тарқалган резьбалар учун буровчи моментнинг қийматлари келтирилган:



Резьбанинг ўлчами

М10

М12

М14

М16

М18

М20

М22

М24

Буровчи

30-40

50-60

80-

120-

140-

200-

280-

360-

момент

90

140

170

230

320

400

Н.М.




    1. Резьбали бирикмаларни қисмларга ажратишда ва йиғишда шикилдоқли фрикцион ва каллаклари алмашинадиган калабокли ключлар механизациялаштирилган асбоб-гайка бурагичлар, шруп бурагичлар, шпилка бурагичлар (иш унуми қул билан ишлаганлигига нисбатан 5 баробар ортади)

; узел ва агрегатларни қисмларга ажратиш учун электротехникавий унверсал ва махсус станоклар ишлатилади.
Гайка бурагичлар электрик (М6 резьбалар учун ШПР-3; М16 гача бўлган резьбалар учун ЭП-120, ЭП-1241), пневматик (М14 ва М16 резбалар учун УПГ-16, ГПМ-14, М24 резьбалар учун П3121) ва гидравлик бўлиши мумкин. Гайка бурагичлар дастаги осма, кўчма ва стационар хилларга бўлинади. Зарбий импульсий механизмли П-3121 гача бурагичлар энг қулай хисобланади, улар резбали деталлни бураб чиқаришда ёки узил - кесил бураб қотиришда, шпинделда зарбий импульслар хосил қилишга имкон беради.
Қисмларга ажратиш ва йигиш ишларида, турли конструкциядаги винтли ажраткичлар хам ишлатилади. Уларнинг тузилиш принциплари 5- расмда схематик тарзда тасвирланган.
Ажраткичларнинг энг кўп тарқалган хили 5-расм (а) да кўрсатилган. Бу схема асосида ясалган ажратгич эса 6-расм (б) да тасвирланган. 5-расм (б) да тасвирланган схема асосида тайёрланган ажраткич Т-4 трактори йуналтирувчи гилдирагининг таянчларини олишда ишлатилади. 5- расм (в) даги схема асосида тайёрланган ажратгич двигател блокидан гильзаларни чиқариб олишда ишлатилади. Деталнинг ичига ўрнатилган юмалаш подшипникларини чиқариб олишда ишлатиладиган винтли ажратгичнинг ишлаш схемаси 5-расм ( г) да кўрсатилган.
Пресслаб ўрнатилган подшипникларни чиқариб олишда қўшимча деталлар, кўпинча ажралма халқалар ва таранглаб тортувчи хомутлар хам ишлатилади, бунда тузилиши ва вазифалари турлича бўлган пресслардан фойдаланилади. Ремонт корхоналарида дастаки рейкали пресслар ва турли гидравликавий пресслар ишлатилади.
Верстакга ўрнатиладиган, кучи 0,1 мм бўлган универсал гидравлик прессдан мосламалар набори билан биргаликда хам станциялар, хам кўчма пресс сифатида фойдаланилади, бунда у универсал ажраткичлар билан бирга ишлатилади.
3.Токарлик ва пармалаш станокларининг мосламалари. Хўжаликларнинг устахоналарида токарлик винтқирқиш ва пармалаш станоклари энг кўп тарқалган. Бу станокларда турли-туман шаклдаги ва ўрнатилган базалари турлича булган деталлни ишлаш учун деталларнинг тугри махкамлашини таъминлайдиган махсус мосламалар бўлиши керак.
Токарлик – винтқирқиш станоклари учун бу мосламаларни қуйидагиларга бўлиш мумкин:
Шпинделли мосламалар шпинделнинг резбасига бураб ёки унинг конусавий тешигига қараб киргизиб махкамланади. Мосламаларнинг бу турига 3 ва 4 кулачокли патронлар киради. 3 кулачокли патронлар асосан загатовкада деталлар тайёрлашда ишлатилади. Улар тикланадиган аниқ урнатишни таъминлайди. 4 кулачокли патрон аниқ ўрнатишни таъминлаши мумкин. Лекин текшириб куришга кўп вақт кетади. Втулкаларнинг ички юзаларини ишлашда уларни махкамлашда фойдаланадиган сангалли патронларда ичи овал деталлар (втулкалар, станоклар ва подшипниклар корпуслари ва хакозо) нинг сиртқи юзаларини ишлашда уларни маҳкамлаш учун фойдаланиладиган сангалли оправкаларда бундай камчиликлар йўқ.


Планшайбали мосламалардан мураккаб шаклли деталларни токарлик станогига тез ва аниқ ўрнатишда фойдаланилади. Бу мосламалар ёрдамида подшипникларнинг корпусларини, асосий фрикцион етакчи дискларини, сув насосининг деталларини ва хоказоларни ишлашда фойдаланиш мумкин.
Станокнинг марказларига ўрнатиладиган марказ мосламалари (оправкаларида) ишчи овал деталларнинг ташқи сиртларини ишлашда фойдаланилади (турли втулкалар, подшипниклар, станоклари ва бошқалар ).
Мослама токарлик станогининг кескич туткичига махкамланади. Текислашда пластинани босиш кучи ишланадиган сиртнинг қаттиқлигига боглиқ (26дан 58 HRC) ва текислагич пластиналарнинг радиуси 4,4-4,9 мм да бўлганда босиш кучи 300да 500Н гача олинади. Пластинани бўйлама суриш 0,07-0,11 мм/айл текислаш тезлиги 1,1-0,9 м/с.
Текислашда сиртқи қатлам мустахкамланади ва унинг тозалиги 2-4 классга ортади. Текислашда ва мустахкамлашда мойловчи, совитувчи суюқлик сифатида цилиндравий мой ёки МС-20 мойи ишлатилади.
Олмос билан текислашда олмос справкага кавшарлаб махкамланади. Олмос юмалоқланиш радиуси 0,8-3,0 мм бўлган сферик шаклга эга. Ишлаш режимлари: куч 100-400Н, тезлик 2,5-5,0 м/с, асбобни суриш 0,03-0,08 мм/айл, юзанинг бошлангич гадир-будурлиги 6 классдан паст булмаслиги керак. Текисланган юзанининг тозалиги 2-3 классга ортади.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling