Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet21/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

ПРОТЯЖКАЛАШ ва дорлаш билан тешиклар аниқ маълум ўлчамга мослаб ишланади. Протяжкалашда асбоб (протяжка) ўзининг кесувчи қирралари билан тешик сиртидан материалдан кесиб олинади.
Дорлашда детал тешигининг ички юзасидаги металнинг эзиши ва пухталаниши (наклёп) содир бўлади. Дорлашдан кейин, масалан, шатун юқориги головкасининг втулкалари дорлангандан кейин 10 класс тозалигидаги юза хосил бўлади, туташманинг хизмат қилиш муддати 1,5-2 марта ортади. Ишлов беришнинг бу методини пластик материаллар (бронза, латунь, алюминий) дан ясалган деталларни ишлашда қулай бўлади.
Тешикни дорлаш схемаси: 1-дан; 2-деталл.

ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:


Қуйим, кесиш режимлари, юза аниқлиги ва тозалиги кесиш тезлиги ва чуқурлиги, қатлам қалинлиги, пўлатлаш, притирлаш, дорлаш.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:





  1. Оралиқ куйимдан умумий куйим нимаси билан фарқ қилади?

  2. Куйим катталигига таъсир этувчи қайси факторларни биласиз?

  3. Кесиш тезлиги суришдан нимаси билан фарқ қилади?

  4. Хонинглаш технологиясини айтиб беринг?

10-МАВЗУ: ТИРСАКЛИ ВАЛЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ




МАҚСАД: тирсакли валларга ишлов бериш технологик жараёнини, жилвирлаш режимларини, тирсакли вал улчамларини назорат қилиш йўлларини ўрганиш.


МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:


  1. Адабиётлар:

а) [ 8 ] , 125-131 бетлар

  1. Плакатлар схемалар, модел, тирсакли вал, микрометр.



РЕЖА:


  1. Тирсакли валларни жилвирлаш.

  2. Тирсакли вални жилолаш.

  3. Тирсакли вал ўлчамларини назорат қилиш.



МАВЗУ БАЁНИ


1. Тирсакли вал буйинлари 3423 ёки 3420 типдаги жилвирлаш станокларида жилвирланади. Бундай станоклар вални жилвирлашдан олдин ўрнатишга, унинг туғри ўрнатилганлигини текширишга имкон берадиган зарур мосламалар тўплами билан жихозланган бўлади.
Абразив чархтош жилвирлашдан олдин мувозанатланади. Олмос қалам ёки олмосни ўрнини босувчи материал билан тўғриланади ва қирралари юмалоқланади.
Жилвирлашда станок станинасига махкамланадиган люнетдан фойдаланиш керак. Люнетнинг кулачоклари жилвирланадиган буйинга етказиб турилади. Улар абразив чархтош буйнига ботканда хосил қилинадиган кучларни қабул қилади ва валнинг эгилишига йўл қўймайди.
Жилвирлаш режимлари қуйидагича: чархтошнинг айлана тезлиги 25-30 м/секунд; хомаки жилвирлашда валнинг айланиш частотаси 28-32 айл/мин ва чуқурлик буйича суриш 0,010 – 0,015 мм/айл; узлуксиз тозалаб жилвирланади. Валнинг айланиш частотаси 8-15 айл/мин чуқурлик буйича суриш 0,003-0,005 мм/айл.
Даставвал тирсакли вални марказ силжитгич патронларга ўрнатиб, шатун бўйинлари жилвирланади. Вал марказ силжитгич патронларига ё ўзак бўйинлари билан ёки биринчи ўзак бўйин ва фланеци билан махкамланади. Марказ силжитгичлари валнинг кривошип радиуси қаттиқликни имкон қадар силжитишга ва шатун буйинларини жилвирлаш учун уларни станок шпинделининг ўқига ўрнатишга имкон беради. Бу холда валнинг тўғри ўрнатилиши тирсакли валнинг хар қайси маркази учун кривошип радиусининг катталигига қараб патронга улчаш линейкаси ёрдамида текширилади. Шатун бўйинларини станок ўқига мос келтириш учун планшайбалар марказ силжитгичлар билан маълум вазиятда махкамлаб
қўйилади; патронлардаги вални бураб, махсус вертикал призманинг жагчалари шатун буйнининг сиртига тирқишсиз ёндоштирилади; вал патронига махкамлаб қўйилади. Валнинг тўғри ўрнатилиши бўйинни айлантириб, унинг тепишига қараб текширилади. Узун оёкчалари индикатор горизантал текисликда урнатилади ва унинг кўрсатгичлари кривошиплар вертикал вазиятда турганда валнинг 2 вазиятида аниқланади. Индикаторнинг кўрсатгичларидаги фарқ 0,1 мм дан ошмаслиги керак. Акс холда валнинг ўрнатилиши, ростланиши лозим.
Жилвирлашдан кейин кривошипнинг радиуси контрол плитада текширилади. Шатун буйинларининг ўқлари ўзак буйинларининг ўқларига параллел бўлиши керак. Ўқларнинг ўзаро паралеллигидан бўйиннинг оваллигини қўшиб хисоблаганда 100 мм узунликда кўпи билан 0,03 мм фарқ қилишга йўл қўйилади. Шатун бўйинлари ўқларининг биринчи ўзак ва биринчи шатун бўйларидан ўтувчи умумий диаметрал текисликка нисбатан силжишнинг кўпи билан 1 мм бўлишга йўл қўйилади. 2 чи шатун бўйини ўқининг 3 чисига нисбатан силжиши 1 мм дан ошмаслиги керак.
Валнинг ўзак бўйинлари, уни станокнинг қўзгалмас марказларига ўрнатиб жилвирланади. Бу холда олдинги бабканинг поводкали патронидан айланма ҳаракат олади. Маховик ўрнатиладиган фланецнинг ва тақсимлаш шестерняси турадиган буйиннинг радиал тепиши вал айланганида 0,05 мм дан ошмаслиги лозим. Тепиш шундан катта бўлганида вални токарлик станогининг патронига ва люнецга маҳкамлаб, кескич билан марказий фаскалар йўниш керак.
Хомаки жилвирлашни ўртадаги ўзак буйнидан бошлаб, сунгра қолган бўйинларини тўла жилвирлаш тавсия этилади. Тозалаб жилвирланишни ўртадаги ўзак бўйнида тугаллаш зарур.
Ўзак бўйинлар хам шатун бўйинларининг диаметрларида кўпи билан 0,05 мм фарқ билан битта ремонт ўлчамига мослаб жилвирланади. Битта шатун бўйнининг диаметри, қолган бўйинларининг диаметридан 0,2 мм дан ортиқ оғишса айни вал учун ремонт ўлчамлари фарқи 0,25 мм бўлганда бу буйнини навбатдаги ремонт ўлчамига йўниб ишлаш керак. Хамма бўйинлар оваллиги ва конуслигининг кўпи билан 0,02 мм бўлишига йуў қўйилади. Бўйинларнинг қаттиқлиги 45 HRC дан кам бўлмаслиги лозим. Юзанинг гадир-будурлиги 9-класс .
Жилвирлаш процессида ва ўлчамини контрол қилиш учун бир қанча асбоблар ишлатилади.
Тозалаб жилвирланишдан олдин мой тешикларида фаска олиш керак. Бунинг учун махсус абразив асбоб махкамланган катта частота билан айланадиган пневматик дрел ёки қаттиқ қотишмали пластинкалар билан жихозланган диаметри 14-16 мм ли Парма урнатилган электрик дрель ишлатилади.

  1. .Тирсакли валнинг хамма бўйинлари жилоланиши керак. Бўйинларни бир йўла 2 та вал жилоланадиган стендда абразив ёки олмос ленталар билан жилолаш мумкин. Бунинг учун жилвирлаш станогининг мосламасида токарлик станогининг универсал мосламасидан фойдаланилади ёки

қисқичлар ёрдамида дастаки жилоланади. 2 та тирсакли валнинг бир йула жилолашга мўлжалланган стенднинг кинематик схемаси тасвирланган. Стендни харакатлантириш учун 1квтли электрик двигателдан фойдаланилади.
Валнинг айланиш частотаси 150-200 айл/мин атрофида кисқичларнинг босиш кучи 100-120 Н бўлиши керак. Қисқичларнинг фетр лентасига 28 микронли пластинканинг дизель мойи қўшилмаси юпқа қатлами суркалади. Валнинг хамма бўйинлари ғадир-будурлиги камида 9-класс бўлганга қадар 3- 5 минут давомида жилоланади.



  1. Электрик двигатель

  2. Етакчи шестерня

  3. Етакчи шкив

  4. Понасимон тасма

  5. Етакланувчи шкив

  6. Етакланувчи шестерня

  7. Тирсакли вал

  8. Механикавий қисми

  9. Келтириладиган марказлар


  1. .Тирсакли валлар ремонт қилинган ёки тикланганидан кейин БМУ-4 махсус машинада динамикавий мувозанатланиши керак. Массаларининг мувозанат жойи ва мувозанатсизлик қиймати аниқлангач номувозанатсизлик валнинг посонгиларида тешиклар пармалаш йўли билан бартараф қилинади.

А-01 двигателнинг тирсакли валлари учун дисбаланснинг 40гсм, юк автомобиллари учун 70-120 гсм, енгил автомобиллар учун 10-50 гсм бўлишига йўл қўйилади. Автотрактор двигателлари тирсакли валларининг ўзак ва шатун подшипниклари ейилганда овал конус шаклларини олади, юзаларда эса ейилиш махсулотлари кўпайиб кетади. Бунинг оқибатида подшипниклардаги зазорлар катталашиб кетади, бу эса таққилашлар хосил булишига ва магистралларда мой босимининг камайишига олиб келади. Подшипниклардаги мой ўтадиган зазорларнинг йўл қўйиладиган катталиги жорий ремонт қилишда нормал зазордан тахминан 2 баробар ортиқ белгиланади. Ейилган подшипниклардан кейинчалик катта ўлчамли валдан фойдаланиш учун подшибникнинг абразив зарбалар тўпланиб қолган сиртқи қатламини йўниб олиб ташлаш керак.
Подшипникларда, шунингдек, антифрикцион қатламнинг уваланиши, ажралиш текисликларида эзилишлар пайдо бўлиши, хамда шатун ва блок тўшамларининг ички юзалари ейилиб уларнинг бўшашиб кетиши каби нуқсонлари ҳам кўзда тутилади. Бундай нуқсонлар бўлганида подшипник бракка чиқарилади.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling