Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Download 1.71 Mb.
bet1/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)


Базалаш хатолигига мисол.
Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база бир-бирига мос келмаганида базалаш хатолиги пайдо бўлади. Детални қамраб олувчи ёки қамралувчи юзаларга ўрнатишда базалаш хатолигига ўрнатиш элементи ва ўрнатиш базаси орасидаги тирқиш сабабли пайдо бўладиган хатолик ҳам қўшилади. Пастдаги расмда кўрсатилган деталнинг М-юзасини фрезалаб, конструктор томонидан тайинланган А-ўлчамни ТА қўйими билан бирга таъминлаш талаб этилади. Технологик база сифатида Р-юзадан фойдаланиш қулай. Ушбу ҳолда фрезани ТС қўйим билан С-ўлчамга созлаш зарур бўлади, А-ўлчамни назорат қилиш – N юзадан бўлади, ушбу юза ўлчаш базаси ҳисобланади. Ушбу ҳолда А-ўлчам учун базалаш хатолиги пайдо бўлади, бу хатолик С-ўлчам қўйимига тенг бўлади. Ушбу хатоликнинг қиймати операциянинг ўртача-иқтисодий аниқлиги сифатида техник адабиётлардаги маълумотлардан олинади. Шундай қилиб, А-ўлчамнинг аниқлиги берилган ва С-ўлчамнинг аниқлиги тайинланган бўлса, ўлчам занжиридан ТА=ТС-ТВга тенг. А-чизма ўлчамининг қўйими таъминланадиган В-ўлчам қўйимини аниқлаш лозим бўлади.
2-мисол.
Пазни фрезалаш учун силлиқ вални бурчаклари α = 60°; (α = 90°; α = 120°; α = 180°) бўлган қўзғалмас призманинг устига ўрнатиш имконияти баҳолансин, агар қуйидаги ўлчамларга риоя қилиш талаб қилинаётган бўлса:
h2 = 54,5-0,2; (h1=5,5+0,2; h3=24,5+0,1); (1расм).
Базавий юзанинг диаметри D=60d11(-0,100 -0,290).
Шпонка учун пазга ишлов бериш учун силлиқ вални призма устига ўрнатиш схемаси (шпонка пази чуқурлигини тайинлашнинг уч хил усули берилган: а) – устки ҳосил қилувчи чизиқдан; б) – пастки ҳосил қилувчи чизиқдан; в) – валнинг ўқ чизиғидан.
Ечиш.
Масалани қуйидаги шартлар билан кўриб чиқамиз: талаб қилинаётган ўлчам - хомашёнинг пастки ҳосил қилувчи чизиғидан берилган бўлсин, α=90о.
Хомашёни призмага ўрнатиш хатолиги қийматини пазнинг вертикал ўқи йўналишида аниқлаймиз. Хатолик қийматини ҳисоблаш учун қуйидаги жадвалдаги формулани қўллаймиз:
Масала шартига кўра валнинг ташқи диаметрига қўйим ITD = 0,19 мм (0,29 - 0,10 = 0,19 мм), демак вални вертикал ўқ бўйича призма устига ўрнатиш хатолиги:
Топилган хатоликни паз чуқурлигига қўйимнинг қиймати билан таққослаймиз. Вални призма устига ўрнатиш хатолиги (0,04мм) бошланғич ўлчамга тайинланган (h1=5,5+0,2) 0,2 мм хатоликдан анча кичик. Демак, шпонка учун пазни фрезалаш учун танланган ўрнатиш (б) усулини қўллаш мумкин (α=90о.).

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling