Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Ечиш: Кесувчи асбобни юқоридаги ўлчамга созлаб, “а


Download 1.71 Mb.
bet4/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)

Ечиш:
Кесувчи асбобни юқоридаги ўлчамга созлаб, “а” ўлчамни ҳосил қилиш учун базаларнинг бир-бирини ўрнини босиш тамойилини қўллаш лозим. Лекин ушбу тамойилни қўллаш мослама конструкциясини мураккаблашишига ва ишлов беришни анча қийинлашувига олиб келади, бу эса майда серияли ишлаб чиқариш шароитига тўғри келмайди.
Хомакини базалашни бошқа усулини кўриб чиқамиз. Технологик база сифатида 1-юзани танлаймиз, ушбу юза 2-ўлчаш базаси билан мос келмайди.
Базалашнинг ушбу схемасида созланган дастгоҳдаги ва b ўлчамлар
.
ўзгармас бўлади
Демак, пазнинг “а” чуқурлиги ўлчамини аниқ чиқариб бўлмайди, чунки унинг тебранишига аввалги операцияда таъминланган “А” ўлчамнинг хатолиги таъсир қилади. Пазни фрезалаш операциясида “а” ўлчамни таъминлаш учун “b” ўлчамни ва унинг қўйимини (жоизлигини) ҳисоблаш лозим.
b” технологик ўлчамнинг қиймати ўлчамлар занжиридан ҳисоблаб топилади. Ушбу занжирда “а” ўлчам охирги (туташтирувчи) бўғин ҳисобланади ва айнан ушбу ўлчамнинг аниқлигини таъминлаш зарур.
Ўлчам занжири тенгламасидан номинал ўлчамлар учун қуйидагилар маълум:
а = А-b; b = А-а = 60-10 = 50 мм.
Қўйимлар учун қуйидагилар маълум: Ta=TА+Tb; Tb=Ta-TА= 0,15 - 0,3 = - 0,15 мм.
Ҳисоблаш якунида биз манфий сон олдик. Бундай бўлиши мумкин эмас, сабаби қўйим ҳар доим мусбат қиймат бўлиши лозим. Бундан шу хулоса келиб чиқадики, юқорида берилган шароитларда “а” ўлчамни таъминлаш мумкин эмас. Бошқача сўз билан айтганимизда, ушбу операция учун қабул қилинган базалаш схемаси қўйилган вазифани ечиш имконини бермайди.
Ушбу базалаш схемасига қўйилган шартни бажариш учун “А” ўлчамнинг қиймати қўйимига бўлган талабни кучайтиришимиз зарур. “А” ўлчамнинг қўйими “а” туташтирувчи звено қўйимининг ярмига тенг, яъни: 0,15/2≈0,08.
А” ўлчамга қўйимни тайинлаймиз:
А=60+0,04-0,04, яъни Tа=0,08 мм.
Шунда, “b” ўлчамнинг қўйими: Tb=Ta-TА=0,15-0,08=0,07 ммга тенг бўлади.
Ўлчам занжирини максимумга ва минимумга текшириб, Tb қўйим майдонини “b” номинал ўлчамга нисбатан жойлашувини аниқлаймиз:

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling