Компьютерни ўчириш учун, аввал «Пуск» га кириб, кейин «Выключение» ни босиш керак


Download 38.5 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi38.5 Kb.
#1311304
Bog'liq
Компьютерни ўчириш учун


Компьютерни ўчириш учун, аввал «Пуск» га кириб, кейин «Выключение» ни босиш керак. Иши жудаям кўп! Ахир тугмачани кўп босвордим-ку, бунақада эзворади-ку! Деган хаёл каллангизга келган бўлса, бунинг осон йўли ҳақида хабар бермоқчиман!
«Иш столи» нинг бўш жойида, сичқончанинг ўнг тугмачасини босамиз, биз ёрлиқ ҳосил қилишимиз керак. Унинг учун «Создать» — «Ярлык» ни босамиз. Иш столида ёрлиқ ҳосил бўлади. Ва қуйидаги: «Мастер создания ярлыка» ойнаси чиқади.

Унинг «Укажите размещение объекта» деган сўрови ҳам бор. Бу сўров қаторига C:\WINDOWS\system32\shutdown.exe -t 01 -s -f деб ёзамиз ва «Далее» ни босамиз. (Агар, сизда асосий диск D бўлса, С нинг ўрнига D ни ёзасиз).
«Выбор названия программы», — деган ойна очилади, ва у ерда "shutdown" деган ёзув ҳам бор. Агар хоҳласангиз, уни ўзбекчалаштириб қўйсангиз ҳам бўлади. «Бу ўз хоҳишингизга боғлиқ, бу жойига биз аралаша олмаймиз. Ва яна, „Иш столингиз“да қуйидаги кўринишдаги расмча пайдо бўлади:
Бу расмчага, сичқончанинг ўнг тугмачаси билан босамиз ва »Свойства" қаторини танлаймиз. Кейин эса "Сменить значок", — деган ёзувни танлаймиз. "C\Windows\system32\shutdown.exe" не содержит значков", — деган хабар чиқади. Ва тизим бошқа файлдаги расмларни таклиф қилади. Агар таклиф қилмаса «сменить файл» тугмачасини босасиз. Таклиф қилинган рўйхатдан битта расмни танланг ва «Ок» ни босинг.
Энди сичқончанинг чап тугмачаси билан, бу расмни ушлаб, энг пастда турган кўк «йўлакча»га олиб борамиз. Мана сизга тез ўчириш тугмачаси тайёр! Қачонки унга, сичқоннинг чап тугмачасини, икки марта боссангиз, тизим ўчади.
Мавзу: Компьютер устахонаси | Калит сўзлар: shutdown.exe, тез ўчириш.
Download 38.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling