Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Download 1.71 Mb.
bet7/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)

6-мисол. Қуйидаги расмда кўрсатилган хомашёга ишлов бериш учун уни консолли-фрезерлик дастгоҳига ўрнатишнинг энг оқилона схемаси тузилсин, ўрнатиш базалари танлансин ва технологик эскизда кўрсатилсин, ўрнатиш элементлари танлансин ва олти нуқта қоидасининг бажарилиши текширилсин.
Консолли-фрезерлик дастоҳида ишлов бериладиган хомашё схемаси.
ЕЧИШ.
Чизмада кўрсатилган талабларни бажариш учун хомашёни фазода тўлиқ йўналтириш лозим (h – ўлчамга ва симметриклик талабига риоя қилиш).Ушбу мақсадда қуйидаги базалар комплектини танлаймиз. Ўрнатиш базаси сифатида Б-текисликни танлаш оқилона ҳисобланади, сабаби ушбу текисликнинг h ўлчамига қарасак, у - конструкторлик базаси ҳам бўла олади.
Хомашёни бурчакка тўғри йўналтириш учун ўрнатиш базалари сифатида тўртта туйнукдан иккитасини (диагонал жойлашганларини) танлаймиз, яъни узоқроқда жойлашган юзаларни танлаймиз. Ўрнатиш элементлари сифатида танланди: Б-текислик остига қўйиладиган ва бир-биридан узоқда жойлашган ГОСТ 13440-68га мувофиқ таянч пластиналар (ўрнатиш базаси - учта эркинлик даражаси), ГОСТ 12209-66га мувофиқ цилиндрик бармоқ (қўшалоқ таянч база- иккита эркинлик даражаси), ГОСТ 12210-65 бўйича қирқилган бармоқ (битта таянч база - битта эркинлик даражаси).
Шундай қилиб, ўрнатиш элементлари сифатида стандарт деталлар танланди. Олтита эркинлик даражаси ҳақидаги талаб бажарилди. Хомашё фазода тўлиқ йўналтирилди.
7-мисол.
Буртли цилиндрик бармоқ устига ўрнатилган втулканинг поғонали юзасига вертикал-фрезерлик дастгоҳида ишлов берилмоқда.
Қуйидаги ўлчамлар берилган:
А1 = А2 = 80 + 0,1мм (ўлчамларни бажаришнинг талаб қилинаётган аниқлиги);
D = 60Н8(+0,046);
ω = 0,120 мм.
“d” ўлчамни ижро этиш (бажариш) аниқлиги топилсин.
ЕЧИШ.
Хомашёни ўрнатиш схемасининг таҳлилидан кўринишича, конструкторлик ва технологик базалар бир-бирига мос тушганлиги сабабли А2 ўлчамни бажаришда базалаш хатолиги нолга тенг бўлади, яъни εб А2 = 0.
A1 ўлчамга нисбатан базалашнинг хатолиги бирикмадаги D хомашёнинг туйнуги билан d ўрнатиш бармоғи оралиғидаги тирқишга тенг бўлади.
Шунинг учун ўрнатиш бармоғи диаметрининг ижро этиш ўлчами А1 ўлчам учун тайинланган аниқликни таъминлаш шартидан келиб чиқиб, топилади ITА1 = εўрА1 + ω;
Бу ерда:
εб – базалашдаги хатолик; εм – хомашёни маҳкамлашдаги хатолик; εмм – мосламани маҳкамлашдаги хатолик.
А1 ўлчамга нисбатан мослама вазияти хатолигини ва маҳкамлаш хатолигини εм = εмм = 0 га тенг деб қабул қилсак, бундан келиб чиқадики, ITА1 = εбА1 + ω;
Бу ерда εбА1 - А1 ўлчамга нисбатан базалашнинг хатолиги, хомашёнинг D туйнуги билан ўрнатиш бармоғининг d диаметри бирикмасидаги максимал тирқишга тенг бўлади.
εбА1= Smax = ITD + Smin + ITd
ITA1 = ITD + Smin + ITd + ω
Smin + ITd = ITA1 – (ITD + ω) = 0,2 – (0,046 + 0,12) = 0,034мм.
Жоизликлар майдони жадвалидан валнинг жоизлик майдонини шундай танлашимиз керакки, натижада қуйидаги шарт бажарилиши зарур: Smin + IТd ≤ ei
Диаметри 50...80 мм. ли валларнинг чегаравий оғишлари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Жадвалдан кўриниб турибдики, юқорида қўйилган шартга валларнинг g5 ва g6 жоизлик майдонлари жавоб бера олади ҳамда f6, f7, e7 жоизлик майдонлари жавоб бера олмайди, сабаби “ei” нинг абсолют қиймати ҳисоблашда олинган натижадан катта (ei – диаметрнинг пастки оғиш катталиги).
Шундай қилиб, ўрнатиш бармоғининг ижро этиш ўлчами сифатида қуйидагилар қабул қилиниши мумкин:
d = 60g5 учун текширув ҳисобини бажарамиз ва кутилаётган аниқликни топамиз:
ITA1 = ITD + Smin + ITd + ω = 0,046 + 0,01 + 0,013 + 0,120 = 0,189 мм.
А1 ўлчам учун тайинланган жоизлик 0,200 мм.га тенг, демак 0,011 мм. ли заҳира бизда мавжуд. Масала шартининг бажарилиши таъминланади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling