Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база


Download 1.71 Mb.
bet3/8
Sana17.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1526821
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Базалашга мисоллар (2)

Базалаш аниқлигига 3-мисол.
Қуйидаги расмда призматик хомашёнинг М юзасига (текислигига) фрезалаш усулида ишлов бериб, (а) ўлчамни таъминлаш схемаси кўрсатилган: 1-хомашё. 2-фреза.
Технологик ва ўлчаш базаси сифатида қўзғалмас таянчга ўрнатилган (N) юза берилган. Ушбу ўлчаш ва технологик базалар бир-бирининг устига мос тушганлиги сабабли базалаш схемасининг хатолиги нолга тенг бўлади, яъни (εб) = 0.
Берилган: назорат қилинаётган ўлчам (а) = 30-0,15 мм. М-юзани 10 квалитет аниқликда бошланғич фрезалаш мўлжалланмоқда. Технологик ва ўлчаш базаси сифатида қўзғалмас таянчга ўрнатилган (N) юза берилган. Ушбу ўлчаш ва технологик базалар бир-бирининг устига мос тушганлиги сабабли базалаш схемасининг хатолиги нолга тенг бўлади, яъни (εб) = 0.
(εб)ни базалашнинг рухсат этиладиган қиймати [εб] билан таққослаймиз: Базалашнинг рухсат этиладиган қиймати қуйидаги формула билан аниқланади: [εб] = Т * ∆
Бу ерда: Т-таъминланадиган ўлчамнинг қўйим майдони (чизма бўйича): 30,00 – 29,85 = 0,15мм.
∆- ишлов беришнинг ўртача иқтисодий аниқлиги (жадвалдан оламиз: 30 мм.ли ўлчам учун ўртача аниқлик 0,10мм)
Масалада берилган вазият учун [εб] = 0,15-0,10 = 0,05 мм.
Ишлов беришда а-ўлчамнинг аниқлиги таъминланади.
4-мисол. Детални цилиндрик ва қирқилган бармоқлар устида базалаш аниқлигига мисол:
Берилган: ø20H9/h9; ø52H9/h9; L=100мм; Lmax=250мм
Ечиш:
ø20: учун Smax1=104мкм; ø52: учун Smax2=148мкм tgα=(Smax1+Smax2)/2L = (0,104 +0,148) /(2×100)=0,00126.
Базалаш схемасининг хатолигини аниқлаймиз:
εб =tgα×Lmax = 250×0,00126=0,315мм.
Берилган диаметрлар бўйича H9/h9 ўтқазишлар учун қўйимлар қийматларини махсус жадваллардан оламиз.
Мосламаларда деталга ишлов беришда базалашнинг хатолиги
5-мисол. Топшириқ:
“А” ва “а” ўлчамларни таъминловчи хомакининг технологик базалари танлансин, назорат саволига жавоб берилсин ва тегишли хулоса чиқарилсин. Ишлаб чиқариш тури – майда серияли.
Хомакининг қуйидаги ўлчамлари берилган: А=60(+0,2-0,1) ва а=10(+0,1-0,05) .

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling