Базалаш хатолигига мисол. Хомашёни ўлчаш базаси ва технологик база
εб = 0,517(0,035+0,06) + 0 = 0,049 мкм
Download 1.71 Mb.
|
Базалашга мисоллар (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мисол. Кронштейн вилкаси ичида 1,2,3
- Х = А1 + А2 – А0 = 8+ 18 - 12 = 14 мм. Технолог ушбу занжир тенгламасини конструктор томонидан тайинланган А0
εб = 0,517(0,035+0,06) + 0 = 0,049 мкм.
Базалар алмашувида ўлчамларни қайтадан ҳисоблаш. Агар технологик жараён маршрутларини ишлаб чиқишда конструкторлик базасидан фойдаланиш мумкин эмаслиги аниқланса ва шу база билан мос тушмайдиган бошқа технологик базани танлаш зарур бўлса, базалашда хатолик пайдо бўлмаслиги учун ўлчамларни қайта ҳисоблаш зарур бўлади. Мисол. Кронштейн вилкаси ичида 1,2,3-ўлчамларга риоя қилган ҳолда пазни фрезалаш талаб қилинмоқда. Конструктор томонидан 12Н14 пазнинг 1- ўлчамли чуқурлиги тайинланадиган ёрдамчи конструкторлик базаси бўлиб N-чизиқ ҳисобланади (ярим цилиндрни ҳосил қилувчи чизиқ). Ўрнатиш технологик базаси сифатида М-текислик танланади (пастдаги расмга қаранг). Юқорида шартлардан келиб чиқиб, ўлчамлар занжирини чизамиз: Ўлчамлар занжиридан аниқлаймиз: Х = А1 + А2 – А0 = 8+ 18 - 12 = 14 мм. Технолог ушбу занжир тенгламасини конструктор томонидан тайинланган А0 ўлчамга ва ундан четга оғишларга нисбатан ечиши ва уларнинг аниқлигини таъминлаши зарур. А0 ўлчам бир вақтнинг ўзида технологик ўлчов занжирининг туташтирувчи бўғини ҳисобланади, сабаби ушбу ўлчам кронштейнга ишлов беришнинг охирида ҳосил бўлади (олинади). Шунда: oAo = oA1 + oA2 + oX, бу ердан оламиз: oX = oAo - oA1 - oA2 = 0,43 - 0,36 - 0,18 < 0. Қўйимнинг қиймати манфий бўлиши мумкин эмас. Лекин, кронштейнга четиқирқар фрезалашнинг иқтисодий аниқлиги чегарасида бўлиши лозим, яъни ушбу ўлчам 11-квалитет чегарасидан ташқарига чиқмаслиги лозим. Ушбу ҳолда ўлчам занжирини тузувчилардан бирининг қўйимига (жоизлигига) талабни кучайтириш зарур. Ушбу талабни А1 нисбатан ўрнатиб, унинг 14-квалитет бўйича қўпол жоизлигини 12-квалтетга алмаштириш мумкин, шунда жоизликнинг янги қиймати ҳосил бўлади, яъни oAo =0,15 мм. oXнинг қийматини қайтадан ҳисоблаймиз:oX= 0,43-0,15-0,18 = 0,10 мм, ушбу қиймат талабга жавоб беради (фрезалашнинг иқтисодий аниқлиги – 0,11 мм). А1 ва А2 ўлчамлар ўлчам занжирини кўпайтирувчи ҳамда Х-ўлчам ушбу занжирни камайтирувчи эканлигини ҳисобга олиб, ҳисоблаб топамиз: ESAo = esA1 + ESA2 - eiX, бу ердан eiX = esA1 + ESA2 – ESAo ва шунда eiX = 0 + 0,18 - 0,43 = - 0,25 мм, - 0,15 esX = eiX + o = - 0,25 + 0,10 = - 0,15мм, ва X = 14 - 0,25. Ушбу ўлчамни ўлчаш учун махсус қавс (ўлчов асбоби)ни тайинламаслик мақсадида ўлчамдан оғишларга кўпроқ тўғри келувчи ўтқазиш турини танлаймиз. Х ўлчамга қўйиладиган жоизлик 11-квалитет бўйича қўйимлар майдонига мос келишини аниқлаймиз. Шу шартларда ҳисобланган Х ўлчамдан оғишларда А0 ўлчам қуйидаги чегараларда ўзгаради: ESAo = esA1 + ESA2 - eiX = 0 + 0,18 + 0,26 = 0,44; EIAo = eiA1 + EIA2 - esX = - 0,15 + 0 + 0,15 = 0. Конструктор томонидан тайинланган 0,01 мм.ли жоизлик чегарасидан ташқарига чиқадиган ушбу оғишга йўл қўйилиши мумкин. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling