Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни
Download 182.36 Kb.
|
Mashinasozlik texnologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 МАВЗУ: МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШДА НОАНИҚЛИКЛАР. РДБ
- МЕТОДИК ТАЪМИНОТ
- МАВЗУНИНГ БАЁНИ.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:Ишлаб чиқариш нима ? Вақт меъёри нима? Вақт меъёри қандай белгиланади? ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР:Ишлаб чиқариш, техникавий меъёрлаш, яккалаб ва сериялаб ишлаб чиқариш, вақт меъёри усуллари, иш бажариш меъёри. 4 МАВЗУ: МЕХАНИК ИШЛОВ БЕРИШДА НОАНИҚЛИКЛАР. РДБ– СТАНОКЛАРИДА ИШЛОВ БЕРИШ АНИҚЛИГИ. МАҚСАД: Механик ишлов беришдаги хатоликларни аниқлаш ва уни қоплаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш РДБ – станокларида механик ишлов беришнинг узига хослиги ва ноаниқликларни урганиш. МЕТОДИК ТАЪМИНОТ:А) Адабиётлар 1) [ 1 ] , 170 – 173 бетлар. 2) [ 5 ] , 203-210 бетлар Б) Плакатлар, схемалар РЕЖА:Ишлов бериш аниқлигига таъсир этувчи омиллар. Механик ишлов беришдаги хатоликлар. РДБ станокларида хатоликларни қоплаш. МАВЗУНИНГ БАЁНИ.РДБ – станокларда ишлов беришнинг аниқлиги станокни ва унинг бошқариш системасини тавсифловчи, шунингдек станокни созлаш хамда ишлатишга доир омилларга боглиқ. Булар қуйидагилардан иборат: станокнинг геометрик аниқлиги; бошқариш системасининг аниқлиги; загатовкани ўрнатишдаги хатолик; асбобларни мўлжалдаги ўлчамга мослаб ўрнатишдаги хатолик; станокни мўлжалдаги ўлчамга мослашдаги хатолик; асбобни тайёрлашдаги хатолик кесиш асбоби ўлчамларининг ейилиб ўзгариши; «Станок – мослама – абоб - деталь» системасининг бикрлиги; иссиқликдан деформацияланиш; созловчи уста ва операторнинг ишидаги хатоликлар. РДБ станокларининг геометрик аниқлиги. РДБ станоклар геометрик аниқлиги жихатидан тўрт хил: нормал аниқликдаги – Н; оширилган аниқликдаги – П; юқори аниқликдаги – В ва жуда юкори аниқликдаги – А классларга бўлинади.П, В ва А класс станокларида ишлов берилганда норма аниқликдаги станокларда хосил қилинадиган четлашишлар (белгиланган ўлчамдан четлашишлар) нинг мос холда 0,6 , 0,4 ва 0,25 қисмига тенг четлашишларни таъминлайди. Одатда станокларнинг аниқлик нормаларини (меъёрларини) текширишда қуйидагилар аниқланади: загатовкалар ва асбоблар ўрнатиладиган база юзалар геометрик шаклларининг ва нисбий холатларининг аниқлиги; станокнинг загатовка асбоб ўрнатилган иш органларининг бир-бирига ва заминловчи юзаларга нисбатан йуналтиргичлар буйлаб аниқ харакатланиши, траекторияси ва силжиш миқдори; шпендилнинг айланиш аниқлиги ва унинг айланиш ўқининг аниқ жойлашиши; наъмунанинг ишлов бериб қурилган юзаларининг аниқлиги ва ғадир – будурлиги. РДБ – станокларида қўшимча равишда қуйидагилар текширилади: иш органларини позицияларига чизиқли силжитиб ўрнатиш аниқлиги; сезмаслик зонасининг қиймати, яъни харакат йуналишини алмаштиришда иш органларининг кечикиб силжиши; иш органларининг дастлабки холатига қайтиш аниқлиги; иш органларининг белгиланган нуқтага ўрнашиш аниқлиги барқарорлиги; алохида импулсларини бажариш аниқлиги; доиравий интерполяция режимида дастурни бажариш аниқлиги; асбоблар автоматик алмаштирилгач, уларнинг барқарор холатда бўлиши. П ва В аниқлик класидаги РДБ станоклар иш органларини позицияларига чизиқли силжитиб ўрнатиш аниқлиги меъёрлари 21.1 – жадвалда ифодаланган. Download 182.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling