Машинасозлик технологияси фанидан маърузалар матни


Download 182.36 Kb.
bet9/24
Sana17.07.2023
Hajmi182.36 Kb.
#1660710
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Mashinasozlik texnologiyasi

Тдона = Топ + Тк = Та + Тё + Тк .

Тайёрлаш – тугаллаш вақти – иш вақти бошланишида ва охирида ёки бир партия деталлар тайёрлаш, бир партия узелларни йиғишдан олдин ва кейин сарфланган вақт. Бундай вақт сарфларига иш билан танишишга, наряд, асбоблар, чизмалар, загатовкалар олишга, мазкур ишни бажариш учун ускунани созлашга, ишланган буюмларни, йиғилган узелларни ва асбобларни топширишга, иш тугагач, иш жойини йиғиштиришга сарфланадиган вақтлар киради.


Тайёрлаш-тугаллаш вақти бир партия буюмга бир марта сарфланганлиги учун бир буюмга сарфланадиган вақт нормасига умумий
тайёрлаш – тугаллаш вақтнинг фақат бир буюмга тўғри келадиган қисми қўшилади.
Вақт (иш бажариш) нормасини белгилашнинг қуйидаги усуллари бор:
Тажриба-статистикавий усул. Вақт нормаси мазкур корхонада ёки бир неча корхоналарда ишни бажариш учун хиқиқий мехнат сарфлари тугрисидаги маълумотлар асосида белгиланади. Масалан, бирор узелни йиғиш учун йиллик мехнат сарфини билган холда шу иш учун ўртача мехнат сарфини аниқлаш ва шулар асосида вақт нормасини белгилаш мумкин.
Солиштириш усули. Бу усул тажриба – статистикавий усулнинг бир тури хисобланади. Бу усул билан белгиланадиган нормалар техникавий жихатдан асосланган ва изчил эмас, чунки улар хозир эришилган мехнат унумдорлиги даражасига асосланган бўлиб, ишлаб чиқаришдаги имкониятларни очиб бермайди, илғор тажрибани, янги технологияни ва хоказоларни хисобга олмайди.
Хисобий - аналитик усул ускуналар ва хоказоларнинг техникавий характеристикалари асосида, хисобий формаларини қўллаб, вақт нормаси элементлари буйича вақт сарфини аниқлашга асосланган.
Аналитик-тадқиқот усули. Бу усулда мехнат жараёни ўрганилади ва ишнинг айрим элементларини бажариш вақти ўлчанади. Шунингдек белгиланган норма тажрибада текшириб кўрилади.

Download 182.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling